Ishlab chiqarish grafigi
Ишлаб чиқариш графиги - корхонада муайян давр (кун, ой, чорак, йил) давомида маҳсулот ишлаб чиқаришнинг календар режаси. Бу режа бутун корхона ва унинг алоҳида бўлимлари (сех, участка, поток линиялар, агрегат ва б.) микёсида тузилиб, график ёки жадвал шаклида ифодаланади. Ишлаб чиқариш графиги деталларни ишлаб чиқаришнинг технологик схемаси ва кет-ма-кетлиги ҳамда тайёр маҳсулотнинг таркибий қисмларга бўлиниш қоида-сига асосланади. Корхонада ишлаб чиқариш графигилари камров доирасига кура, корхона микёсида ойлик топшириқлар графигини ишлаб чиқиш; сех участка ёки бўлим бўйича бир машина комплектга керакли деталлар ва узеллар сонини ҳисоблаб чиқиш; деталлар, узелларни ишлаб чиқаришнинг кундалик график топшириқларини ишлаб чиқиш; Ишлаб чиқариш ортда қолган деталлар бўйича 10 кунлик тезкор ишлаб чиқариш графигини ишлаб чиқиш ва б. бўлиши мумкин. Маҳсулот Ишлаб чиқаришнинг якка тартибда ёки сериялилиги маҳсулотнинг тури, унинг деталлари, узеллари миқдори, технологик операцияларнинг хилма-хиллиги, ишлаб чиқариш жараёнида операциядан операцияга ўтишнинг кўп йўналишлилиги ва б. билан характерланади ва жараёнларни ўзаро боғлаб туради. Ишлаб чиқариш графигига қатъий риоя қилиш корхонанинг ҳамма бўлимлари ишида ўзаро уйғунликни, ҳамкорликни таъминлайди[1].
Манбалар
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |