Ishontirish
Ишонтириш, суггестия (тиббиётда) – бемор (ёки гуруҳ. беморлар)га уйғоқлик ёки гипноз хрлатида сўз билан таъсир қилиб, уни тасаввурлар, хаттиҳаракатлар ёрдамида даволаш. Беморларни И. олий нерв фаоли-ятининг хусусиятларига ва уларнинг И. пайтидаги ҳолатига боғлиқ (гипноз ҳолатида И. кўпроқ таъсир кўрсатади). Ҳиссиётга ва таассуротга тез бериладиган ёки ҳолдан тойдирувчи касалликлар, интоксикациялар (алкоголизм ва б.) натижасида қувватдан кетган, ўта чарчаган кишиларни одатдаги шаро-итда кўпроқ И. мумкин. И. нинг бево-сита (мас, врачнинг беморга шу доридан тузалиб кетасиз) ва билвосита (мас, беморнинг шу дорини ичсам ёки шу муолажани қабул қилсам тузалиб кетаман деган ишончи) хиллари бор. И. нинг бевосита хили жуда муҳим, чунки бунда бемор шу дори дарддан фориғ қилади деб ўз-ўзини астойдил ишонтиради. Тиббиёт амалиётида ўзўзини ишонтиришнинг ёмон (айниқса истерик неврозларда шу касаллик менда бор деб бадгумон бўлавериши) ва яхши (шу касалликдан тузалиб кетаман деб ишонч ва ихлос билан караши) томонлари бор.
И. неврозлар, психопатиянинг баъзи шакллари, алкоголизм, наркомания, нервпсихик касалликлар, ички аъзолар неврози ва б. касалликларни психотерапия йўли билан даволаш негизи ҳисобланади[1].
Яна қаранг
Манбалар
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |