Ишоқнинг Ҳеврондаги мақбараси

Ишоқ (арабча: إِسْحَاق‎‎) ёки Исъҳоқ – Қуръонда номи зикр этилган пайғамбарлардан бири; Иброҳимнинг Сора исмли аёлидан туғилган ўғли. Библияда Исаак номи билан маълум. „Бани Исроил“ қавмининг барча пайғамбарлари Ишоқ авлодидандир.

Ҳаёти

Ривоятга кўра, ёши 90 га етган Сора Ишоқга ҳомиладор бўлади ва у туғилгач, „Яшак“ (арабча „кулади“ маъносида) деб ном қўяди. Бундай номланишидан мақсад, ота-онаси шу ёшга етганда фарзанд кўрганини эшитган барча одам таажжубланиб кулиши табиий эди. Ишоқ вояга етгач, Рифқа исмли қизга уйланади ва ундан эгизак фарзанд кўради. Улар Исав ва Яъқуб эдилар. Ривоят қилинишича, Ийсу 180 йил умр кўрган, Мадинада дафн этилган[1].

Манбалар

  1. ↑ Файл:Натионал Энcйcлопедиа оф Узбекистан лого.пнг „Ишоқ“, Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (И-ҳарфи). Тошкент: „Ўзбекистон миллий энсиклопедияси“ Давлат илмий нашриёти, 2000–2006-йиллар.

Ҳаволалар