Иштихон — Ўзбекистон Республикаси Самарқанд вилоятининг Иштихон туманидаги шаҳар, туман маркази. Самарқанд шаҳридан 68 км узоқликда, энг яқин темир йўл стансияси — Каттақўрғон шаҳридан (22 км) масофада жойлашган. Аҳолиси 12,3 минг кишидан иборат (2001). Шаҳарда туман ҳокимлиги биноси, алоқа бўлими, 3 та умумий таълим мактаби, лицей, педагогика ва тиббиёт касб-ҳунар мактаблари, кутубхона, деҳқон бозори, „Шаҳидлар“ ёдгорлиги мажмуи, "Иштихон Ресторан" ресторани,савдо ва маиший хизмат шохобчалари бор.

Иштихон
шаҳар
39°57′59″Н 66°29′10″Э / 39.96639°Н 66.48611°Э / 39.96639; 66.48611
Мамлакат Ўзбекистон
вилоят Самарқанд вилояти
туман Иштихон тумани
Аҳолиси
 (2001)
12 300
Вақт минтақаси УТC+5
Ishtixon xaritada
Ishtixon
Иштихон
Ishtixon xaritada
Ishtixon
Иштихон

Иштихон қадимдан маълум бўлиб, илк заминдорлик даврида мустақил ҳокимликнинг маркази бўлган, кейинчалик Суғдиёна таркибига кирган. Самарканд араблар томонидан босиб олингач (ВИИИ-аср бошлари), Суғд ихшидлари Иштихонга келиб уни пойтахт қилган. Х-асрда Иштихон қалъа, шаҳристон ва рабоддан иборат катта шаҳар бўлган. Кейинги асрларда ҳам йирик савдо шаҳри сифатида машҳур эди. Тарихий манбаларда Иштихон савдо-сотиқ ривожланган, атрофи боғ-роғ, далалар билан ўралган чиройли шаҳар сифатида тилга олинади. Иштихонга Зарафшон дарёси орқали сув келган. Кейинчалик шаҳар ҳаробага айланган. Унинг ўрнида кичикроқ қишлоқ (ҳозирги Иштихон шаҳри) вужудга келган.[1]

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил