Исис (мисрча: жс.т, қадимги юнонча: Ἶσις, лотинча: Исис) Миср мифологиясида учрайдиган маъбудадир. У ой маъбудаси ўлароқ танилгандир. Ҳаёт ва сеҳр маъбудаси сифатида, у аёллар ва болаларни муҳофаза қилади, касалларга эса шифо бағишлайди. Шунингдек, у Қадимги Мисрнинг энг буюк маъбудаларидан бири ҳисобланади.

Исис
Номи иероглифларда

мисрча: ꜣст[1] <ҳиэро>Қ1-Х1:Ҳ8-Б1</ҳиэро> мероитик скриптда: Wос[а] ёки Wуса[2][3]

<ҳиэро>В4-Ф1-М8</ҳиэро>
Асосий ибодат Беҳбеит эл-Ҳагар, Пҳилаэ
Рамз(лар)и Тет
Шахсий маълумотлар
Ота-онаси Геб ва Нут
Ака-ука/опа-сингиллари Осирис, Сет, Нефис, Ҳорус
Cонсорт Осирис, Мин, Серапис, Ҳорус
Авлоди Ҳорус, Мин, Ҳоруснинг тўрт ўғли

Унинг рамзлари — анх, қанотлари ҳамда бош кийими. У ҳаёт, ўлим ва ҳосилдорлик худоси саналмиш Осириснинг синглиси ва рафиқаси бўлган. Уларнинг Ҳорус исмли фарзанди ҳам бўлган.

Мисрда

Terracotta sculpture of a woman with her arm flung across her forehead
Аёл ҳайкали, эҳтимол Исис мотам ҳолатида (мил. авв. 14–ХВ аср)

Роли

Осириснинг вафоти ва тирилиши ҳақидаги миф сикли илк маротаба Пирамида ёзмаларида учрайди ҳамда бутун Миср мифларининг энг муфассал ва таъсирлисига айланди.[4] Исис ушбу мифда бошқа бош қаҳрамонларга қараганда анча фаол рол ўйнайди, шу сабабдан у Янги Қиролликдан (милоддан аввалги 1550–1070-йиллар) то Эллинистик давргача (милоддан аввалги 305–30-йиллар) адабиётларда ривожланиб, барча Миср маъбудалари орасида энг мураккаб адабий қаҳрамонга айланди.[5] Шу билан бир қаторда, у бошқа маъбудаларнинг ўзига хос хусусиятларини ўзлаштирди, бу унинг таъсирини Осирис мифи ташқарисида ҳам кенгайишига хизмат қилди.[5]

Манбалар

  1. ↑ Ҳарт 2005, с. 79.
  2. ↑ Қуаcк 2018, с. 108.
  3. ↑ Риллй & де Вогт 2012, с. 37.
  4. ↑ Wилкинсон 2003, с. 119.
  5. ↑ 5,0 5,1 Винсон 2008, сс. 313–316.

Адабиётлар

  • Годс анд Годдессес оф Анcиэнт Эгйпт бй Жанеэн Р, Адил

Ҳаволалар