Iskabtopar isitmasi
Искабтопар иситмаси, пап патичи иситмаси — вирус қўзғатадиган ўткир инфексион касаллик. Инфексия искабтопарлар (флебото-муслар) чақиши орқали юқади. Вирус искабтопарнинг 3 насли мобайнида сақланади ва мавсум сайин улардан кишиларга ўтадИскабтопар иситмаси. Ўрта денгиз соҳилида, Яқин Шарқда, Ҳиндистон, Шарқий Африка, Марказий ва Жанубий Америкада бор. Ўрта Осиёда ондасонда учрайди. Яширин даври 3–6 кун. Температура бир неча соат ичида 38–40° гача кўтарилиб, 2–3 кундан кейин тушади. Беморнинг дармони қурийди, боши, мускуллари оғрийди, кўзида оғриқ сезилади; юзи ва танасининг юқори қисми керкади, қизаради; кўз оқи ҳам қизаради; баъзан кўнгли айниб, қайд қилади. Температура тушгач, дармонсизлик узоқ давом этади. Искабтопар иситмасини врач аниқлайди ва даволайди. Олдини олиш: бемор искабтопарлар кира олмайдиган алоҳида хонага ётқизилади; искабтопарлар йўқ қилинади[1].
Манбалар
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |