Iskana (asbob)

Искана — дурадгорликда ёғочда уя, чуқурча, ўйиқ ҳосил қилиш ва тешик йўниш, пах чиқариш учун ишлатиладиган асбоб. Тиғи пўлатдан, дастаси қаттиқ ёғочдан ясалади. Ўйиш, ўя ҳосил қилишда ишлатиладиган И.нинг дастаси ёрилиб кетмаслиги учун унга ҳалқа кийгизилади. И. кескичининг тиғи бир томонлама чархланган тўғри кесувчи қиррадан иборат. Тузилишига кўра, ясси ва ярим доира шаклидаги, калинлиги 11 мм гача. уз. 200 мм гача, эни 50 мм гача бўлган И.лар бор. Бажариладиган иш турига қараб нов, чув, қинғир И. ва б. турларга бўлинади. Уя ўйишда режа чизиққа И. тиғини қўйиб, дастасига металл болға ёки ёғоч болға билан урилади. Йўниш пайтида И. дастаси ўнг қўл билан ушланиб, чап қўл билан И. куракчаси материалга босилади (қаранг Дурадгорлик асбоблари).[1]
Манбалар
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |