Икромов Искандар (1904.15.4 -Тошкент — 1972.6.11) — график рассом, китоб графикаси устаси. Ўзбекистон халқ рассоми (1944). Туркистон рассомлик мактабида (1922—24), Ленинград Бадиий саноат техникумида (1925—29) таълим олган. Ўзбекистон давлат нашриётида безак бўлимининг мудири (1929-59), Ўзбекистон Рассомлар уюшмаси бошқаруви раиси (1959— 65). 30-й.ларда Самарқанд педагогика техни-куми ва б. билим юртларида дарс берган. И. ижодида ўзбек халқ амалий безак санъати (нақш) анъ-аналарини ривожлантириб, китоб графикасида моҳирона қўллади: В. Успенскийнинг „Фарҳод ва Ширин“ мусиқали драмаси партитуралари (1937), Муқимий „Шеъ-рлар“и (1938), „Ўзбек халқ қўшиқлари“ (1939) ва б. Алишер Навоийнинг 500 ва 525 йиллиги муносабати билан шо-ирнинг „Ҳамса“, 4 жилдли „Хазойин ул-маоний“ девони (1959—60), „Лирика“ тўплами (1964), Ибн Сино, Берунийларнинг ўзбек ва рус тилларида нашр қилинган асарлари, куп жилдли „Ўзбек халқ мусиқаси“, Ойбекнинг „Навоий“ романи ва б. китобларга иш-лаган безакларида рассом нақш деталларини китоб ғоясини очиб беришга хизмат қилдириб, китобат санъатида ўзига хос бадиий услуб яратди. И. безаган китоблар Лейпсиг ш.да утказилган Халқаро китоб кургазмасида диплом ва медал билан мукофотланган (1959).

Искандар Икромов

И. графикага доир кўпгина қулланмалар яратган („Ўзбекча расмлик кесма алифбе“, 1932; „Расм ўрганиш қулланмаси“, „Ҳарф ёзишни ўрганинг“,1935 ва б.).

Адабиёт

  • Круковская С. М., Искандар Икрамов, Т., 1967; Китоб наққоши, Т., 1993.[1]

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил