Iskandar Mirza
Искандар Мирза (урдуча: اسکندرمیرز) – Покистон генерал-губернатори (7-август 1955-йил – 23-март 1956-йил). Биринчи президенти (1956-1958)[1].
| Искандар Мирза | |
|---|---|
урдуча: اسکندرمیرز | |
![]() Искандар Мирза | |
|
Мансаб даври 7-август 1955-йилдан – 23-март 1956-йилгача | |
| Монарх | Елизавета ИИ |
| Ўтмишдоши | Ғулом Муҳаммад |
| Вориси | лавозим бекор қилинган |
|
Мансаб даври 23-март 1956-йилдан – 27-октябр 1958-йилгача | |
| Ўтмишдоши | лавозим таъсис этилган |
| Вориси | Аюб Хон (генерал) |
| Шахсий маълумотлари | |
| Таваллуди |
13-ноябр 1885-йил Бенгал |
| Вафоти |
12-ноябр 1966-йил (80 ёшда) Лондон |
Биографияси
1899-йил 15-ноябрда Ғарбий Бенгалияда туғилган. Буюк Британиядаги Элфинстон коллежида ҳарбий фанларни ўрганган. Британиядан қайтгач, 1919-йилда Британия Ҳиндистон қуролли кучлари сафига қўшилди. 1926-йилда Искандар армияни тарк этди, Ҳиндистон сиёсий хизматида ишлай бошлади ва Шимолий-Ғарбий чегара провинсиясида комиссар ёрдамчиси лавозимига тайинланди. 1931-йилда комиссар бўлди. Ҳиндистон сиёсий хизмати комиссари сифатидаги фаолиятининг катта қисми қабила ҳудудларида ўтди. Покистон ташкил этилишидан олдин Британия Ҳиндистони Мудофаа вазирлигида ҳам хизмат қилган[2].
Искандар Мирза Покистоннинг биринчи мудофаа вазири ҳисобланади, бу лавозимда етти йилдан ортиқ ишлаган. Мирзо 1954-йил май ойида Шарқий Покистон губернатори бўлди. Вилоятдаги ҳар қандай норозилик намойишларини бостириш учун куч ишлатишдан тортинмаслигини очиқ айтди. Унинг губернатор сифатидаги биринчи қадами 319 кишини, жумладан Авами Лигасининг икки етакчиси Раҳмон Мужибур ва Юсуф Али Чоудрини ҳибсга олиш учун ордер бергани эди. Июн ойи ўрталарига келиб ҳибсга олинганлар сони 1051 кишига етди. Миллий Ассамблеянинг 33 аъзоси ва Даккалик икки университет профессори ҳам ҳибсга олинган. Шарқий Покистонда жазолаш ҳаракатлари амалга оширилган[3].
1954-йил октабрдан 1955-йил августигача ички ишлар вазири бўлган. 1955-йил 7-августда Ғулом Муҳаммад бетоблиги сабабли икки ойлик таътилга чиқди ва Мирзага генерал-губернатор вазифасини бажарувчи лавозимни таклиф қилди. Искандар Чоудҳури Муҳаммад Алини мамлакат бош вазири этиб тайинлади. 1956-йилда Покистоннинг янги Конституцияси қабул қилинди, унда давлат бошлиғи унвони Генерал-губернаторликдан Президентга ўзгартирилди. Лекин давлат раҳбарининг вазифа ва ваколатлари ўзгармади. Таъсис мажлиси бир овоздан Искандар Мирзани Покистоннинг биринчи президенти этиб сайлади[4].
Искандар Мирза ҳар қандай йўл билан мамлакат сиёсий майдонида ҳукмронлик қилишга ҳаракат қилди. У давлат раҳбари сифатида ҳамиша мамлакат сиёсатида фаол ва нуфузли бўлиб келган. Мирзо бошқа сиёсатчиларнинг кучсизлигидан унумли фойдаланиб, уларни бир-бирига қарама-қарши қилди. Мусулмонлар Лигасининг таъсирини бартараф этиш учун Покистон Республикачилар партиясини яратишда фаол иштирок этди. Давлатда диннинг ролини пасайтириш учун бор кучи билан ҳаракат қилди. Тўрт йиллик қисқа муддат ичида тўрт марта бош вазир тайинлади[5].
1958-йил 7-октабрда 1956-йилги конституцияни бекор қилиш тўғрисида декларация чиқарди. Эълонга мувофиқ республика парламенти тарқатиб юборилди ва мамлакат тарихида биринчи ҳарбий ҳолат жорий этилди. Айни пайтда Искандар Мирза Аюбхонни Қуролли Кучлар Олий Бош қўмондони этиб тайинлади. Аммо Аюбхон президент қўлида қўғирчоқ бўлишдан бош тортди. 1958-йил 27-октябрда Муҳаммад Аюбхон Искандар Мирзани мамлакатни тарк этишга мажбур қилди ва ўзини президент деб эълон қилди.
Искандар Мирза умрининг қолган қисмини Лондондаги меҳмонхона хонасида ўтказди. 1969-йил 15-ноябрда вафот этди[6].
Манбалар
- ↑ „Искандер Мирза“ (эн) (деадлинк). 2012-йил 9-декабрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2012-йил 27-феврал.
- ↑ „Искандер Мирза“ (эн). 2012-йил 9-декабрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2012-йил 27-феврал.
- ↑ „Искандер Мирза“ (эн). 2012-йил 9-декабрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2012-йил 27-феврал.
- ↑ „Искандер Мирза“ (эн). 2012-йил 9-декабрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2012-йил 27-феврал.
- ↑ „Искандер Мирза“ (эн). 2012-йил 9-декабрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2012-йил 27-феврал.
- ↑ „Искандер Мирза“ (эн). 2012-йил 9-декабрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2012-йил 27-феврал.


