Iskandar Munshiy
Искандар Мунший, Искандарбек Туркман (1561/62 — 1634) — тарихчи, Эрон шоҳи Аббос И нинг муншийси. Олий девонда хизмат қилгунига қадар молиявий ишлар бўйича кичик амалдор, сўнгра девони иншода хизмат қилган; 1587 йил бошида ҳарбий хизматга лашкарнавис сифатида қабул қилинган ва Аббос И нинг ҳарбий юришларида қатнашган. 1592/93 йилдан вафот этгунига қадар шоҳнинг шахсий котиби бўлиб хизмат қилган. И. М.нинг "Тарихи олам оройи Аббосий" ("Аббосийнинг жаҳон зийнати тарихи", 1616—тахминан 1630) асари сафавийларнит Аббос И давридаги тарихининг асосий манбаси ҳисобланади. Унда Озарбайжон тарихи, Аббос И нинг ҳарбий ислоҳотлари, сафавийлар қўл остидаги мамлакатлар (Грузия, Курдистон, Ширвон)даги халқ ҳаракатлари, шунингдек, Мовароуннаҳрнинг ХВИ аср охиридаги сиёсий аҳволи, Хоразм билан Эрон ўртасидаги сиёсий алоқалар ва б. ҳақида муҳим маълумотлар бор.[1]
Манбалар
| Шахсият ҳақидаги уşбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. |