Искандар Юсупов – Ўзбекистон Республикаси давлат арбоби, Хоразм вилояти ҳокими (1996-йил январ – 1999-йил феврал), Ўзбекистон Республикаси мудофаа вазирининг ўринбосари (2000—2002), ЎзССР Туямўйин ГЕСи қурилиши бошлиғи (1983—1989), Ўзбекистон Республикаси Давлат консерни раиси (1999—2000), ЎзССР ва Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгаши депутати (1985—2000), Ўзбекистон Республикаси „Ўзводқурилиш“ давлат консерни раиси (1994—1995), „Меҳнат Шухрати“ ордени, Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган қурувчи мукофотлари соҳиби.

Искандар Юсупов
 Хоразм вилояти ҳокими
 
Мансаб даври
1996-йил январ – 1999-йил феврал
Ҳукумат бошлиғи Ўткир Султонов
Президент Ислом Каримов
Ўтмишдоши Маркс Жуманиёзов
Вориси Ислом Бобожонов
Шахсий маълумотлари
Таваллуди 1943
Вафоти нома'лум
Мукофотлари „Shon-sharaf belgisi“ ordeni Mehnat shuhrati ordeni

Биографияси

Искандар Юсупов 1943-йил 15-октабрда Хоразм вилоятининг Ҳазорасп тумани Питнак шаҳрида туғилган. Отаси – Юсупов Юсуф Ваисович, КПСС аъзоси.

Искандар Юсупов ёшлигидаёқ, ўша пайтда уни таниганлар таъкидлаганидек, ўша йилларда Хоразм вилоятининг олисдаги Питнак қишлоғида таълим соҳасидаги ноқулай шароитларга қарамасдан, у ўзининг ўткир ақли ва иштиёқи билан ажралиб турарди.

Ўрта таълим муассасасини имтиёзли диплом билан тамомлаб, „Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти“ Миллий тадқиқот университетига ўқишга кирган.

Меҳнат фаолияти

1965-йил – Миллий тадқиқот университети „Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти“ни тамомлаган.

1966-йил – ЎзССР Туямуюнская ГЕСи Питнакдаги участка бошлиғи, 1967—1979-йиллар – ЎзССР Туямўйин ГЕСи бош муҳандиси, касб-ҳунар коллежи бошлиғи, 1979—1981-йиллар – ЎзССР Туямўйин гидроэлектр стансияси бош муҳандиси, 1981—1983-йиллар – ЎзССР Компартияси МК сув хўжалиги бўлими инструктори, 1983—1989-йиллар – ЎзССР Туямўйин ГЕСи қурилиши бошлиғи, 1989—1994-йиллар – ЎзССР ва Ўзбекистон Республикаси „Ўзагроқурилиш“ (собиқ Қишлоқ хўжалиги вазирлиги) раиси, 1994—1995-йиллар – Ўзбекистон Республикаси „Ўзводқурилиш“ давлат консерни раиси, 1995—1996-йиллар – Ўзбекистон Республикаси Хоразм вилояти ҳокимининг биринчи ўринбосари, 1996—1999-йиллар – Ўзбекистон Республикаси Хоразм вилояти ҳокими[1], 1999—2000-йиллар – Ўзбекистон Республикаси Давлат консерни раиси, 2000—2002 – Ўзбекистон Республикаси мудофаа вазирининг ўринбосари[2], 1985—2000-йиллар – ЎзССР ва Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгаши депутати лавозимларида фаолият олиб борган. Искандар Юсупов 2003-йилда нафақага чиққан.

У 1968-йилдан Хожиева Амина Ходжаэвна билан турмуш қурган. Уч қизи бор: Наргиза Юсупова, Барно Юсупова, Лайло Юсупова. Уч ўғли ҳам бор: Санжар Юсупов, Сардор Юсупов, Шерзод Юсупов[3].

Мукофотлари

Искандар Юсупов „Меҳнат Шухрати“ ордени[4] ва Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган қурувчи[5] мукофотлари билан тақдирланган.

Манбалар

  1. ↑ „Выпуск № 54 (23236) | Правда Востока“. пресс.натлиб.уз. 2021-йил 23-майда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2022-йил 19-сентябр.
  2. ↑ „ЮСУПОВ Искандар | ЦентрАзия“. cентрасиа.орг. Қаралди: 2021-йил 16-май.
  3. ↑ „Шерзод Юсупов“.
  4. ↑ „ УП-1835-сон 27.08.1997. «Ҳужжат ЛехУз» тизимидан чоп қилинган“. www.лех.уз. Қаралди: 2021-йил 23-май.
  5. ↑ „ УП-1835-сон 27.08.1997. «Ҳужжат ЛехУз» тизимидан чоп қилинган“. www.лех.уз. Қаралди: 2021-йил 23-май.