Искандер Аминович Хисамов (1957-йил 23-июлда Тошкентда туғилган) – россиялик телебошловчи, журналист ва сиёсацҳунос[1].

Искандер Хисамов
Таваллуди
Искандер Аминович Хисамов

1957-йил 23-июл
Фуқаролиги SSSR bayrogʻi СССР
Касби телебошловчи, журналист, сиёсацҳунос
Турмуш ўртоғи Светлана Хисамова
Болалари Зарина (1980-йилда туғилган), Диляра (1985-йилда туғилган), Амина (2011-йилда туғилган), Нина (2014-йилда туғилган)

Ҳаёти

Искандер Хисамов 1957-йил 23-июлда Тошкентда туғилган. 1978-йили Тошкент Давлат университети (ТошДУ)нинг журналистика факултетини тамомлаган.

Хисамов 1978—1981-йилларда Самарқанд вилояти „Ленинский пут“ газетасида мухбир бўлиб ишлаган.

1981-йилдан 1984-йилгача – Тошкентнинг „Правда Востока“ газетаси мас’ул котибининг ўринбосари.

1984-йилдан 1990-йилгача – Ўзбекистон ССР ТАСС республика бўлимида бош муҳаррир.

1989-йилда СССР халқ депутатларининг биринчи қурултойларида ТАССнинг парламент мухбири бўлиб ишлаган.

1990–1991-йилларда – „Правда Востока“ газетасида бўлим мудири.

1991-йилда Москва нашрларида „Известия“, „Литературная газета“, „Труд“ газеталарида фаолият олиб борган. У Ўзбекистондан турк-месхетияликларни геноцид қилиш ва депортация қилиш, республика раҳбарияти томонидан август тўнтаришини қўллаб-қувватлаш, аёлларни ўз-ўзини ёқиш муаммосига бағишланган танқидий мақолаларни нашр этган. Шундан сўнг, Ўзбекистон Компартияси Марказий Комитети биринчи котиби Ислом Каримовнинг шахсий буйруғи билан „Правда Востока“ газетасидан бўшатилган. Кейин Ўзбекистонни тарк этишга мажбур бўлади.

1992–1993-йилларда Россиянинг „Мегаполис“ ва „Сити Н“ нашрларида журналист бўлиб ишлаган.

1993-йилдан 1998-йилгача – „Бронницкий Неwс-Телевизия“ ахборот-маданий маркази директори (Москва вилояти). 1998-йилдан – сиёсат бўлими бошлиғи, 2000-йилдан 2004-йилгача – Россиянинг „Эксперт“ журнали бош муҳаррири ўринбосари[2]. Шу билан бирга, 1999–2000-йилларда Владимир Познернинг таҳлилий теледастурлари бош муҳаррири бўлиб ишлаган.

2004-йилда „Эксперт-Украина“ журналини нашр қилишни ташкил қилиб[3][2], у ерда 2009-йилгача раҳбарлик қилади[2].

2009–2010-йилларда президентлик сайловларида Сергей Тигипко штабида экспертлар гуруҳини бошқарган.

2010-йилда „Эксперт кенгаши“ таҳлилий марказини, „Ислоҳотлар клуби[4]“ УмумУкраина жамоат ташкилотини ташкил этиб, унга раҳбарлик қилган. Сўнг, унинг президенти этиб сайланади. Клуб Украинадаги ислоҳотлар ва мамлакатни модернизация қилишдан манфаатдор бўлган ўрта бизнес вакилларини бирлаштиради.

Оиласи

Турмуш ўртоғи: Светлана Валеревна Хисамова (1983-йили туғилган), журналист. Болалари: Зарина (1980-йилда туғилган), Диляра (1985-йилда туғилган), Амина (2011-йилда туғилган), Нина (2014-йилда туғилган).

Манбалар

  1. ↑ „Искандер Хисамов. Справка | РИА Новости Украина“. 2017-йил 21-октябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2023-йил 6-ноябр.
  2. ↑ 2,0 2,1 2,2 „Искандер Хисамов“ (деадлинк). 2015-йил 17-мартда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2015-йил 12-март.
  3. ↑ „Деловой аналитический украинский журнал : Эксперт Украина“ (деадлинк). 2017-йил 11-октябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2015-йил 8-май.
  4. ↑ „Реформаторский клуб: Сайт общэственной организации“. 2015-йил 18-майда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2023-йил 27-ноябр.