Iskofiy
Qiyofa
Искофий (тахаллуси; асл исми Абулқосим Али ибн Муҳаммад) (Х аср, Чағониён; ҳозирги Сурхондарё вилоя-ти, Денов тумани) — шоир, котиб, нотиқ. Ҳуросон ҳокими Абу Али ас-Сағоний (940—955) саройида девон бошлиғи бўлган. Сомонийлар амири алҳамид Нўҳ ибн Наср (943—954)нинг саройига этган таклифини рад қилган. Аммо Нўҳ билан бўлган жангда Абу Али енгилган, И. ҳам асир олинган. Нўҳ шоирни ўз саройида девон бошлиғи ўринбосари (948), сўнг бошлиғи этиб тайинлаган. И. расмий хатларни ёзишга моҳир бўлган, нотиқлик санъатини пухта эгаллаган, нома жанрини ривожлантирган. И. иборалари халқ орасида афоризм ва мақолларга айланиб кетган. 21 шеъри сақланган, кўпчилиги ҳажвий. Айримларида сарой амалдорлари танқид қилинган. И. турли мавзуларда васфлар ёзган.[1]
Манбалар
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |