Islom Alibekov
Ислом Майбосович Алибеков (1945-йил, 15-апрел. ХХР Син’сзян-Уйғур мухтор тумани, Чугунчақ шаҳри) — театр рассоми, Қорақалпоғистон халқ рассоми (1987). Олмаота бадиий билим юртида таълим олган (1962—1969). Олмаотадаги Республика ёш томошабинлар театрида рассом (1969—1972); 1972-йилдан Қорақалпоқ давлат мусиқали драма ва комедия театрида бош рассом. Алибековнинг қорақалпоқ театрлари учун яратган саҳна безаклари асар руҳи ва режиссор ғоясига монандлиги билан ажралиб туради. Алибековнинг, шунингдек рангтасвир („Қ. Соипов портрети“, 1973-йил; „Учрашув“, 1977-йил ва бошқалар), ҳайкалтарошлик („Бахт“, „Эртак“ — иккаласи ҳам шамот, 1980-йил ва бошқалар) асарлари бор. Бердақ номидаги Қорақалпоғистон Давлат мукофоти лауреати (1984).
Адабиётлар
- ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |