Википедияда исми Ислом ва фамилияси Ашурматов бўлган бошқа кишилар ҳақида ҳам мақолалар мавжуд.

Ислом Ашурматов (1943-йил, 12-июн – Ғаллаорол тумани – 1997-йил, 4-апрел) – Ўзбекистон Республикаси халқ ўқитувчиси (1996). Самарқанд Давлат Университетининг физика факултетини тугатган (1968). 1968–73 йилларда Ғаллаорол туманидаги 25-мактабда, 1990-йилдан 44-мактабда физика ўқитувчиси, 1973–90 йилларда 26-, 44-мактабда директор. Ашурматов педагогик фаолияти давомида техника воситалари ва кўргазмали қуроллар ёрдамида дарё ўтишга алоҳида э’тибор берган. У ўқувчилар билан биргаликда 900 га яқин кўргазмали қурол тайёрлаган. Ашурматов мактабдаги физика хонасини талаб даражасида жиҳозлаб, тумандаги намунали фан хонасига айлантирди. Ашурматов биринчилардан бўлиб тест усулини қўллаган.

Адабиётлар

  • ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил