Ислом Азад университети (Жаҳром)
دانشگاه آزاد اسلامی واحد جهرم | |
|
| |
| Шиори | Эроннинг глобаллашувга интилишлари |
|---|---|
| Асос солинган санаси | 1988 |
| Факултетлар | ~ 100 |
| Манзили |
, Жаҳром , Эрон |
| Кампуси | шаҳар ичида |
| Веб-сайти | жиа.аc.ир |
Ислом Азад университети, Жаҳром филиали (форсча: دانشگاه آزاد اسلامی واحد جهرم) Эроннинг Жаҳром шаҳрида жойлашган хусусий университетдир[1]. Бу Эрондаги Ислом Азад университети деб номланган хусусий университетлар тармоғининг бир қисмидир. Университет 1988-йилда ташкил этилган. Имом меҳди университетнинг 462 гектарлик кампуси Жаҳромнинг шимолий қисмида жойлашган[2]. Университетда шунингдек, расадхона, технологияни ривожлантириш маркази, 93 гектарлик тадқиқот боғи ва 77 000 китобга эга кутубхона мавжуд[3][4][5].
Ислом Азад университетининг бош қароргоҳи Эроннинг Теҳрон шаҳрида жойлашган. Ислом Азад университети 1982-йилда ташкил этилган ва ҳозирда 1,7 миллион талаба, 30 000 битирувчи ва 35 000 маъмурият ишчиларига эга[6]. Ислом Азад университети ташкил этилганидан бери 3,5 миллиондан ортиқ талаба уни тамомлаган[7]. Ислом Азад университетининг умумий майдони 16 миллион квадрат метрни ташкил этади[7] ва Эронда ҳамда дунёнинг бошқа мамлакатларида 440 дан ортиқ филиаллари мавжуд. Шунингдек, унинг БАА, Буюк Британия, Танзания, Ливан, Афғонистон ва Арманистонда халқаро филиаллари ва университетлари мавжуд ҳамда яқин келажакда Малайзия, Канада ва Тожикистонда кўплаб филиал кампусларини ташкил этилиши режалаштирмоқда[8].
Йиллар давомида университет 20 дан 25 миллиард долларгача баҳоланган активларни тўплаган. Университетнинг умумий майдони 20 миллион квадрат метр эканлиги айтилган. Ҳозиргача ушбу университетни 4 миллионга яқин талаба тамомлаган, бу кўплаб одамларга олий таълим олиш ва иш билан таъминланиш имкониятларини қўлга киритиш имконини берган. Сўнгги йилларда Ислом Азад университетида магистратура йўналишини кенгайтириш борасида катта ишлар қилинган. Ислом Азад университетида 200 000 га яқин магистратура талабалари ва 20 000 га яқин ПҳД даражасидаги талабалар мавжуд[9].
Ислом Азад университети бутун мамлакат бўйлаб жойлашган 617 та мактаб фаолиятини назорат қилади. Мазкур мактаблар САМА (форсча: سما) деб номланади[10].
Ушбу университет томонидан берилган даражалар ва сертификатлар Фан ва Олий таълим вазирлиги томонидан тан олинган[11]. Ислом Азад университетининг кўплаб бўлимларида аспирантура даражасида ўқишликни ҳам таклиф қилинади.
Тарихи
Жаҳром Ислом Азад университети 1988-йилда қишлоқ хўжалиги, ижтимоий фанлар, социология ва микробиология каби тўртта бакалавриат йўналишлари билан ташкил этилган. Университетда ҳозирда 12 та докторантура, 40 та магистратура, 56 та бакалавриат ва 12 та аспирантура йўналишларида 3000 дан ортиқ талаба ва 100 нафар профессор-ўқитувчилар фаолият юритмоқда[12][4].
Факултетлари
- Муҳандислик факултети
- Ҳамширалик иши ва акушерлик факултети
- Гуманитар фанлар факултети
- Қишлоқ хўжалиги факултети
- Асосий фанлар факултети[13]
Яна қаранг
- Эрондаги университетлар рўйхати
- Форс вилоятидаги университетлар рўйхати
- Эронда олий маълумот
- Жаҳром тиббиёт фанлари университети
- Жаҳром университети
Манбалар
- ↑ „Исламиc Азад Университй оф Жаҳром“. униРанк. 2020-йил 6-августда асл нусхадан архивланган.
- ↑ „Университй310“ (фа). 2019-йил 29-августда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2020-йил 16-март.
- ↑ „Неwс абоут ЖИАУ“ (фа) (2017-йил 30-декабр). 2018-йил 29-декабрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2020-йил 16-март.
- ↑ 4,0 4,1 АНА
- ↑ „жиа.аc.ир“ (фа). 2019-йил 20-августда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2020-йил 16-март.
- ↑ „Cоунтрй Овервиэw“ (ПДФ). Иран Инвестмент Монтҳлй. 4-жилд, № 46. Турқуоисе Партнерс. Жулй 2010. 6-бет. 2016-02-05да асл нусхадан (ПДФ) архивланди. Қаралди: 2020-03-16.
- ↑ 7,0 7,1 „ИАУ бранчес“ (фа). 2011-йил 29-июнда асл нусхадан архивланган.
- ↑ „Фарснеwс“ (фа). 2016-йил 4-мартда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2020-йил 16-март.
- ↑ „Садраcитй“ (фа). 2016-йил 3-мартда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2020-йил 16-март.
- ↑ „ЖИАУ“ (фа). 2012-йил 8-майда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2020-йил 16-март.
- ↑ Раҳими, Гҳоламреза; Дамирч, Гҳадер Вазифеҳ (2011). "Исламиc Азад Университй Ролес ин Сcиэнтифиc Девелопмент оф Иран". Интердисcиплинарй Жоурнал оф Ресеарч ин Бусинесс 1 (9): 84–91. Арчивед фром тҳе оригинал он 2012-07-12. ҳттпс://wеб.арчиве.орг/wеб/20120712170221/ҳттп://www.иджрб.cом/артиcлепдф/иджрб9н1п9.пдф. Қаралди: 2012-05-11.Ислом Азад университети (Жаҳром)]]
- ↑ АНА
- ↑ „ЖИАУ фаcултй“ (фа) (2020-йил 18-феврал). 2020-йил 19-февралда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2020-йил 16-март.
Ҳаволалар
- Жаҳром Ислом Азад университетининг расмий веб-сайти (Wайбаcк Мачине сайтида 2019-08-20 санасида архивланган)
- АНА ахборот агентлиги
- Жаҳром исломий Азад университети конференсиялари (Wайбаcк Мачине сайтида 2024-02-20 санасида архивланган)