Islom Azad universiteti (Sheroz)
Ислом Азад университети, Шероз филиали (форсча: دانشگاه آزاد اسلامی واحد شیراز, Данушгаҳ-э Âзад-э Эслâми-е Ваҳед-э Шираз) – Эроннинг Шероз шаҳрида жойлашган хусусий университет. Бу Эрондаги Ислом Азад Университетлари деб номланган хусусий университетлар тармоғининг бир қисми ҳисобланади. Шероз Ислом Азад университети 290 дан ортиқ профессор-ўқитувчилари ва илмий ходимлари, 82.000 квадрат метр ўқув майдони, 7.500 квадрат метрлик бошқарув майдони, 15.200 квадрат метрлик спорт майдонига эга. У Эроннинг жанубий минтақасидаги энг йирик хусусий университетдир[1].
форсча: دانشگاه آزاد اسلامی واحد شیراز, Данушгаҳ-э Âзад-э Эслâми-е Ваҳед-э Шираз | |
| Шиори | Эроннинг глобаллашувга интилишлари |
|---|---|
| Асос солинган санаси | 1987 |
| Факултетлар | ~ 300 |
| Талабалари | 17000 |
| Манзили |
Форс вилояти, , Шероз , Эрон |
| Веб-сайти | шираз.иау.ир |
Ислом Азад университетининг бош қароргоҳи Эроннинг Теҳрон шаҳрида жойлашган. Ислом Азад университети 1982-йилда ташкил этилган ва ҳозирда 1,7 миллион талаба, 30 000 битирувчи ва 35 000 нафар маъмурият ишчиларидан таркиб топган[2][3]. Ислом Азад университети ташкил этилганидан бери 3,5 миллиондан ортиқ талаба уни тамомлаган[4]. Ислом Азад университетининг умумий майдони 16 миллион квадрат метрни ташкил этади[4] ва Эрон бўйлаб ҳамда дунёнинг бошқа мамлакатларида 440 дан ортиқ филиаллари мавжуд[2]. Шунингдек, унинг БАА, Буюк Британия, Танзания, Ливан, Афғонистон ва Арманистонда халқаро филиаллари ва университетлари мавжуд. Яқин келажакда Малайзия, Канада ва Тожикистонда кўпроқ филиаллар кампусларини ташкил этилиши режалаштирмоқда[5].
Кўп йиллар давомида университет 20 дан 25 миллиард долларгача баҳоланган активларни ўзида тўплаган[3]. Университетнинг умумий майдони 20 миллион квадрат метр экани айтилган[2]. Ушбу университетни шу кунгача 4 миллионга яқин талаба тамомлаган[2], бу кўплаб одамларга олий маълумот олиш ва яхши иш билан таъминлаш имкониятларини яратиш имконини беради. Сўнгги йилларда Ислом Азад университетида магистратура йўналишини кенгайтириш борасида бир қанча ишлар амалга оширилган. Ислом Азад университетида 200 000 га яқин магистратура талабалари ва 20 000 га яқин ПҳД даражасидаги талабалар таҳсил олади[1].
Университет тизимида АНА га ўхшаш „Азад Неwс Агенcй“ деб номланган ахборот агентлиги ҳам фаолият олиб боради[6]. Ислом Азад университети фаолияти бутун мамлакат бўйлаб тез сур’атлар билан кенгайиб борган, шу сабабли бугунги кунда ҳар йили минглаб талабалар ўқишга қабул қилинмоқда. Ўқув муассасаси ҳукумат маблағларига таянмасдан, хайрия эҳсонлар ва ўқиш учун тўловлар ҳисобига ўз буджетини қоплайди[3].
Ислом Азад университети шунингдек, бутун мамлакат бўйлаб 617 та мактабни бошқаради. Мазкур мактаблар САМА (форсча: سما) деб номланади[2].
Ушбу университет томонидан берилган даражалар ва сертификатлар Фан ва Олий таълим вазирлиги томонидан тан олинган[7]. Ислом Азад университетининг турли бўлимларида аспирантура даражасида ўқишлик таклиф қилинади.
Тарихи
Шероз Ислом Азад университети 1987-йилда ташкил этилган ва Эрон жанубидаги энг йирик хусусий университет ҳисобланади[1]. Шероз Ислом Азад университети биринчи бўлиб кўплаб янги ва турли даражаларда ўқишликни таклиф қилган. Ушбу университет Эроннинг жанубий қисмида саноат муҳандислиги бўйича илмий даража олишлик курсларини тақдим этган биринчи университет бўлган. Университетнинг Санъат ва архитектура факултети Шероздаги бошқа университетлар орасида биринчи бўлиб архитектура, мусиқа ва театршунослик йўналиши бўйича диплом берган[8]. Ислом Азад университети турли зоналарга бўлинган. Шероз филиали биринчи зонада (форсча: منطقه یک) жойлашган[9].
Тавсифи
Шероз Ислом Азад университети 2011-йилда кенг қамровли университет деб топилган[10]. Ушбу университетда 290 дан ортиқ профессор-ўқитувчилар ва академик ходимлар фаолият юритади. Иншоот 82,000 квадрат метрлик ўқув майдони, 7,500 квадрат метрлик маъмурият майдони, 15,200 квадрат метрлик спорт майдонига эга[10]. Айни пайтда мазкур университетда турли таълим йўналишлари ва даражалари бўйича 17 минг талаба таҳсил олмоқда[10]. Ушбу университетда тақдим этилган даражаларга қуйидагилар киради[11]:
- Доцент (2 йил)
- Бакалавриат (3, 4 ёки 5 йил)
- Магистратура (2 ёки 3 йил)
- Докторлик даражаси (4 ёки 5 йил)
Кампуслар
Шероз Ислом Азад университетининг Шероз ва қўшни Садра (форсча: شهر صدرا) шаҳрида тўртта йирик кампуси бор. Санъат ва архитектура факултети шаҳарнинг тарихий қисмида жойлашган. Қолган учта кампус Шероздан 30 километр шимоли-ғарбда, янги қурилган Садра шаҳрида бунёд этилган[12].
Янги қурилган Пардис кампуси қарийб 158 гектарни ташкил этади[1]. Мазкур кампусда муҳандислик, иқтисод ва бошқарув, қишлоқ хўжалиги ва кимё факултетлари фаолият юритади.
Коллежлар ва факултетлар
Коллежлар турли фанлардан академиклар ва талабаларни ўзида бирлаштиради. Университетнинг ҳар бир факултети ёки бўлимида турли хил коллежларнинг академикларини учратиш мумкин[12].
- Санъат ва архитектура факултети[13]
- Архитектура кафедраси
- Рассомлик бўлими
- Мусиқа кафедраси
- Театр ва спектакллар кафедраси
- Муҳандислик факултети[14]
- Саноат муҳандислиги кафедраси
- Машинасозлик факултети
- Қурилиш факултети
- Компютер инжиниринги кафедраси
- Полимер муҳандислиги кафедраси
- Металлургия муҳандислиги кафедраси
- Нефт муҳандислиги кафедраси
- Иқтисодиёт ва бошқарув факултети[15]
- Саноат менежменти кафедраси
- Маркетинг менежменти кафедраси
- Суғурта менежменти бўлими
- Таълим бошқаруви кафедраси
- Ривожланиш ва режалаштириш бошқармаси
- Саноат иқтисодиёти кафедраси
- Маркетинг иқтисодиёти кафедраси
- Иқтисодиёт фанлари кафедраси
- Бухгалтерия ҳисоби бўлими
- Стоматология факултети[16]
- Гуманитар ва ижтимоий фанлар факултети[17]
- Ҳуқуқ факултети
- Форс адабиёти бўлими
- Араб адабиёти кафедраси
- Инглиз тили кафедраси
- Сиёсацҳунослик кафедраси
- Фалсафа кафедраси
- Фанлар факултети[18]
- Физика кафедраси
- География кафедраси
- Кимё кафедраси
- Енгил атлетика кафедраси
- Қишлоқ хўжалиги муҳандислиги факултети[19]
- Сув муҳандислиги кафедраси
- Тупроқ фанлари кафедраси
- Ўсимлик касалликлари кафедраси
- Боғдорчилик фанлари бўлими
Талабалар ташкилотлари
Университетда бир қанча талаба ташкилотлари фаолият юритади. Бу ташкилотлар асосан академик фаолиятга катта эътибор қаратади, баъзилари эса сиёсий ва ижтимоий масалаларга ҳам қизиқади ва уларда фаоллик кўрсатади[12].
Халқаро ҳамкорлик ва алмашинув дастури
Шероз Ислом Азад университетида Халқаро алмашинув дастурлари бўлими талабалар ва профессор-ўқитувчиларга алмашинув имкониятларини тақдим этиш, жумладан, уларни бошқа университет филиалларига юбориш ва меҳмон профессорларни қабул қилиш, профессор-ўқитувчиларга халқаро ўқув сафарларини ташкил қилишда ёрдам бериш, дунё университетлари билан алмашинув шартномаларини ишлаб чиқиш мақсадида ташкил этилган. Университет бир қанча халқаро университетлар, жумладан Токио чет тиллар университети билан академик ҳамкорликни ривожлантирган[20].
Ўқув йили
Ўқув йили университет ва олий таълим вазирлиги томонидан белгиланадиган учта ўқув даврига бўлинади. Биринчи академик давр одатда 23-сентябрда бошланади. Иккинчи Академик давр 11-февралда, ёзги давр эса 10-июлдан бошланади[12].
Халқаро инглиз тили тест тизими (ИЭЛТС)
2012-йилдан бошлаб Шероз Ислом Азад университети Эрон жанубидаги ИДП ИЭЛТС Аустралиа учун расмий тест марказига айланган[21][22].
Яна қаранг
Манбалар
- ↑ 1,0 1,1 1,2 1,3 „شرکت عمران شهر جدید صدرا - شرکت عمران شهر جدید صدرا“. 2016-йил 3-мартда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2012-йил 14-май.
- ↑ 2,0 2,1 2,2 2,3 2,4 „دانشگاه آزاد اسلامی“. 2012-йил 8-майда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2012-йил 16-май.
- ↑ 3,0 3,1 3,2 „Арчивед cопй“. 2016-йил 5-февралда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2012-йил 11-май.
- ↑ 4,0 4,1 „دانشگاه آزاد اسلامی شیراز“. 2012-йил 1-майда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2012-йил 22-май.
- ↑ „جاسبي خبر داد: تاسيس 4 واحد دانشگاه آزاد در خارج از كشور“. 2016-йил 4-мартда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2012-йил 16-май.
- ↑ „خبرگزاری آنا“. ана.ир. Қаралди: 2023-йил 28-декабр.
- ↑ „Арчивед cопй“. 2012-йил 12-июлда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2012-йил 11-май.
- ↑ „هورنو“. هورنو. Қаралди: 2023-йил 28-декабр.
- ↑ „Иау1 - Ҳоw то до СЕО?“. 2016-йил 12-январда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2024-йил 24-феврал.
- ↑ 10,0 10,1 10,2 „دانشگاه آزاد اسلامی شیراز جامع شد | دانشگاه آزاد اسلامی“. موتور جستجوی قطره. 2023-йил 28-декабрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2023-йил 28-декабр.
- ↑ „Исламиc Азад Университй, Шираз | Ранкинг & Ревиэw“.
- ↑ 12,0 12,1 12,2 12,3 „Арчивед cопй“. 2013-йил 17-октябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2012-йил 7-май.
- ↑ „دانشکده هنر و معماری“. 2012-йил 2-майда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2024-йил 24-феврал.
- ↑ „دانشکده مهندسی“.[сайт ишламайди]
- ↑ „دانشکده اقتصاد ومدیریت“. 2021-йил 11-майда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2024-йил 24-феврал.
- ↑ „دانشکده دندانپزشکی“. 2022-йил 6-апрелда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2024-йил 24-феврал.
- ↑ „دانشکده حقوق و علوم انسانی“. 2022-йил 6-апрелда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2024-йил 24-феврал.
- ↑ „دانشكده علوم پايه“. 2022-йил 6-апрелда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2024-йил 24-феврал.
- ↑ „دانشکده کشاورزی جدید“. 2016-йил 4-мартда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2024-йил 24-феврал.
- ↑ „Студенц фром тҳе Исламиc Азад Университй, Шираз Бранч, Висит ТУФС | Лист оф Топиcс & Неwс | Токё Университй оф Фореигн Студиэс“. 2012-йил 16-апрелда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2012-йил 19-май.
- ↑ „آژانس خبری شیراز | شیرازنا » دانشگاه آزاد شیراز مرکز آزمون آیلتس در جنوب کشور شد“. 2012-йил 29-сентябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2012-йил 19-май.
- ↑ „صفحه اصلی - صدا و سیمای فارس“. 2013-йил 20-февралда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2024-йил 24-феврал.
Ҳаволалар
- Шероз Исломий Азад университетининг расмий сайти (Wайбаcк Мачине сайтида 2023-02-10 санасида архивланган)
- Шероз Исломий Азад университетининг расмий веб-сайти – Ходимлар ва талабалар портали
- Шероз Исломий Азад университети халқаро ишлар бўйича вице-президентининг расмий сайти
- Семинарлар расмий веб-сайти – Шероз исломий Азад университети
- АНА ахборот агентлиги
- Компютер инжиниринги талабалари портали – Шероз исломий Азад университети (Wайбаcк Мачине сайтида 2024-01-28 санасида архивланган)
- Саноат муҳандислиги талабалари портали-Широз Ислом Азад университети (Wайбаcк Мачине сайтида 2012-11-18 санасида архивланган)
- Ислом Азад университети – БАА
- Ислом Азад университети – Оксфорд