Islom Azad universiteti (Tehron)
Ислом Азад Университети, Теҳрон тиббиёт филиали (форсча: دانشگاه علوم پزشکی آزاد اسلامی تهران, Данушгаҳ-э Âзад-э Эслâми-е Ваҳед-э Пезешки-е Теҳран) – Эроннинг Теҳрон шаҳрида жойлашган хусусий тиббиёт университети. Университет Ислом Азад университетининг бир филиалидир.
| |
![]() Университет логоси | |
| Шиори | “Саломатлик, фаровонлик ва инсон фанлари учун инновацион ечимлар” |
|---|---|
| Тури | хусусий университет |
| Асос солинган санаси | 1-июн 1985-йил |
| Президенти | Др. Алириза Хошдел |
| Талабалари | 23,000[1] |
| Жойлашуви |
Теҳрон , Эрон |
| Кампуси | шаҳар ичида |
| Веб-сайти | тмс.иау.ир |
Тарихи
Ислом Азад университети, Теҳрон тиббиёт филиали 1985-йил 17-июнда ташкил этилган. Университет нодавлат (ОНГ) ва коммунал хизматлар учун мўлжалланган нотижорат ташкилот ҳисобланади. Унинг бюджети талабаларнинг тўловлари билан таъминланади.
2017-йилда Исломий Азад университетининг етакчи қўмитаси тиббиёт, стоматология ва фармацевтика бўлимларини бирлаштириш тўғрисида қарор қабул қилиб, Ислом Азад университетининг тиббиёт ва клиник фанларнинг энг йирик бўлимларидан бирини ташкил этган. Бирлаштирилганидан сўнг стоматология, фармацевтика ва тиббиёт фанлари бир институт қошида, Ислом Азад Тиббиёт фанлари университети остида фаолият юритмоқда ва тиббиёт ҳодимлари билан ҳамкорлик қилмоқда[2].
Факултетлари ва мактаблари
Ушбу университетда 8 факултет ташкил этилган:
- Фармацевтика ва фармацевтика фанлари факултети
- Тиббиёт факултети
- Стоматология факултети
- Илғор фанлар ва технологиялар факултети
- Фармацевтика кимёси факултети
- Ҳамширалик иши ва акушерлик факултети
- Соғлиқни сақлаш ва тиббий муҳандислик ҳамда психология факултети
- Парамедик факултети
Факултет аъзолари
Ушбу университетда 2500 нафарга яқин расмий равишда тўла вақтли профессор-ўқитувчилар фаолият олиб боради. Уларнинг 80% га яқини фан номзоди, профессор, доцентларнинг ва ёрдамчи ўқитувчилардан ҳам ассистент илмий унвонига эга бўлган кичик мутахассислик даражаси бўлиши талаб этилади[1].
Битирувчилар сони
Теҳрон тиббиёт филиаллари битирувчиларининг умумий сони 2007-йил сентябрига қадар тахминан ўн бир минг нафарни ташкил этган, улардан 3700 нафари аспирантура, 3210 нафари бакалавриат, 370 нафари тўхтатилган бакалавр даражаси, 200 нафари магистратура ва 3500 нафари касбий докторантура босқичининг битирувчиларидир[3].
Таълим ва тадқиқот фаолияти
Университетда талабалар ва профессор-ўқитувчилар учун илмий-тадқиқот ишлари билан шуғулланиши учун шароит яратилган. Факултет профессор-ўқитувчилари ва талабалари томонидан бир қанча патентлар, илмий журналлар ва нуфузли маҳаллий ҳамда халқаро ИСИда ўнлаб мақолалар чоп этишлари мумкин. Шунингдек, энг сўнгги тиббий журнал ва газеталардан фойдаланиш имконини берувчи интернет билан таъминланган кутубхона жиҳозланиб, фойдаланишга топширилган. Ҳозир ушбу университетда 39 минг жилддан ортиқ маълумотномалар ва ҳавола қилинмаган форс ва лотин тилларидаги китобларга эга тўртта кутубхона мавжуд[3].
Спорт тадбирлари
Теҳрон тиббиёт бўлими жисмоний тарбия бўлими бошлиғи Эрон Ислом Республикаси Аёллар футбол федерацияси вице-президенти ва бошқарув кенгаши аъзоси ҳисобланади[3].
Кампуснинг умумий майдони
Теҳрон тиббиёт филиали 116 минг квадрат метрдан ортиқ майдонда жойлашган бўлиб, тахминан 6500 квадрат метр талабалар фаровонлик марказларига ажратилган, шу жумладан 600 квадрат метр спорт зали майдонига, тахминан 800 квадрат метр кутубхонага, деярли 5000 квадрат метр яшил майдон ва машиналар майдонига ажратилган[3].
Манбалар
- ↑ 1,0 1,1 „درباره دانشگاه“ (фа). دانشگاه علوم پزشکی آزاد اسلامی تهران. 2019-йил 28-мартда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2020-йил 30-март.
- ↑ „Абоут Ус“ (эн). Исламиc Азад Университй Теҳран Медиcал сcиэнcес. 2020-йил 3-февралда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2020-йил 30-март.
- ↑ 3,0 3,1 3,2 3,3 „دانشگاه علوم پزشکی آزاد اسلامی تهران“, ویکیپدیا، دانشنامهٔ آزاد (форс), 2020-03-30, қаралди: 2020-03-30
Ҳаволалар
- расмий веб-сайти (Wайбаcк Мачине сайтида 2012-10-01 санасида архивланган)
- Инглиз тилида расмий веб-сайти (Wайбаcк Мачине сайтида 2018-08-04 санасида архивланган)
