Википедияда исми Ислом ва фамилияси Кенжабоев бўлган бошқа кишилар ҳақида ҳам мақолалар мавжуд.

Ислом Кенжабоев (1999-йил 1-сентябр туғилган) ўзбек футболчиси, Навоийнинг „Қизилқум“ клуби ва Ўзбекистон миллий футбол терма жамоаси ярим ҳимоячиси[1].

Ислом Кенжабоев
Шахсий маълумот
Тўлиқ исми Ислом Кенжабоев
Таваллуд санаси 1999-йил 1-сентябр (1999-09-01) (27 ёш)
Таваллуд жойи Навоий, Ўзбекистон
Бўйи 1.70 cм (1⁄2 ин)
Амплуаси Ярим ҳимоячи
Клуб маълумоти
Жорий клуб
Насаф
Рақами 27
Профессионал фаолияти*
Йиллар Жамоа Ишт. (Гол.)
2017—2021 Насаф 74 (10)
2021 Жежу Унитед 1 (0)
2021 Қизилқум 14 (0)
2022 Навбаҳор 11 (0)
2022—2023 Қизилқум 30 (12)
2025— Қизилқум 0 (0)
Миллий терма жамоа
2017—2019 Ўзбекистон У-20 5 (0)
2018—2021 Ўзбекистон У-23 6 (0)
2018 Ўзбекистон 3 (0)
*Профессионал клублардаги голлари (ички чемпионат)
(2024-йил 1-ноябр учун)

Футболчилик фаолияти

Илк йиллари

Ислом Кенжабоев 1999-йил 1-сентябр Навоий вилоятида туғилган. Шунингдек Ислом Кенжабоев – „Насаф“ футбол академияси битирувчиси ҳисобланади. Биринчи мураббийи Нурали Султонов. Академияда 2012-йилдан 2017-йилгача таҳсил олган сўнг 2017-йилг Ислом Кенжабоев Насафнинг ўринбосарлар таркибида ҳаракат қилган[2]. 2017-йилда Ислом Кенжабоевнинг муваффақиятли ўйинларидан сўнг Насаф жамоаси бош мураббийи Рўзиқул Бердиев уни асосий жамоага жалб этди. Ислом Кенжабоев „Насаф“ сафида 86 та ўйинда майдонга тушиб 9 та гол ва 4 та голи узатмаларга муаллифлик қилди, умумий ҳисобда 5.246 дақиқа майдонда тўп сурди[3].

2021-йил Насаф жамоасига Жежу Унитед клуби Ислом Кенжабоевни сотиб олиш бўйича расмий таклиф жўнатди ва Насаф бу таклифни қабул қилди[4]. Жежу Унитед клубига бу трансфер 400 минг еврога тушди[5]. Жежу Унитед сафида 2 та ўйинда майдонга тушиб умумий ҳисобда 102 дақиқа майдонда тўп сурди[6].

Жежу Унитед сафидаги муваффақияциз фаолиятидан кейин Ислом Кенжабоев 2021-йил 14-июл куни Қизилқум жамоасига эркин агент сифатида қўшилди[7][8]. Қизилқум жамоаси сафида 20 та ўйинда майдонга тушиб 5 та гол ва 2 та голли узатмага муаллифлик қилди[9]. Жамоа сафида умумий ҳисобда 1.758 дақиқа майдонда тўп сурди. 2022-йилнинг 1-январида Ислом Кенжабоев „Навбаҳор“ жамоасига ижарага бериб юборилади.

2022-йилнинг 1-январида Ислом Кенжабоев „Навбаҳор“ сафига келиб қўшилди[10]. Навбаҳор сафида 13 та ўйинда майдонга тушди ва умумий ҳисобда 401 дақиқа майдонда тўп сурди. 2023-йилдан Қизилқум клуби билан шартнома имзолади[11]. 2024-йилдан Қаршининг „Насаф“ клуби футболчиси.

Ютуқлар

Манбалар

  1. ↑ „“Бир футболчи тарихи”. 15 ёшида Ўзбекистонда “энг яхши ёш футболчи” бўлган Ислом Кенжабоэв ҳақида“. 2023-йил 12-майда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2023-йил 12-май.
  2. ↑ „Меҳнатга яраша муносиб баҳо ёхуд Ислом Кенжабоев ҳақида“. 2023-йил 12-майда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2023-йил 12-май.
  3. ↑ „Ислом Кенжабоев Насаф сафидаги ко`рсаткичлари“.
  4. ↑ „Расман: "Чежу" Ислом Кенжабоев трансферини эълон қилди“. 2023-йил 12-майда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2023-йил 12-май.
  5. ↑ „Ислом Кенжабоев трансфер қилинди.“.
  6. ↑ „Ислом Кенжабоев Жежу Унитед сафидаги ко`рсаткичлари“.
  7. ↑ „Ислом Кенжабоев Қизилқум жамоасига о`тди“.
  8. ↑ „Ислом Кенжабоев "Қизилқум" билан шартнома тузди“. 2023-йил 12-майда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2023-йил 12-май.
  9. ↑ „Ислом Кенжабоев Қизилқум сафидаги ко`рсаткичлари“.
  10. ↑ „Эшитдик-да! Кенжабоев ҳам "Навбаҳор"га ўтмоқда“. 2023-йил 12-майда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2023-йил 12-май.
  11. ↑ „Расман: Ислом Кенжабоев "Қизилқум" футболчиси!“. 2023-йил 12-майда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2023-йил 12-май.

Ҳаволалар