Википедияда исми Ислом ва фамилияси Усмонов бўлган бошқа кишилар ҳақида ҳам мақолалар мавжуд.

Ислом Усмонов [1922, Тошкент вилояти, Калинин тумани (ҳозирги Тошкент шаҳри, Чилонзор тумани ҳудуди) — 1944.13.1, Запороже] —Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиси, кичик сержант. 1942-йилдан фронтда. 1118-ўқчи полки (3-Украина фронти, 6-армиянинг 333-ўқчи дивизияси) бўлинма командири. 1943-йил 26 ноябрга ўтар кечаси биринчилардан бўлиб, Днепрнинг ўнг қирғоғига ўтган. Запороже вилоятидаги Канавское қишлоғи учун бўлган жангларда жасорат кўрсатган. 1944-йил 2 февралда (вафотидан сўнг) Қаҳрамон унвони берилган. Тошкентдаги у яшаган маҳаллада бюсти ўрнатилган ҳамда кўчалардан бирига номи қўйилган[1].

Ислом Усмонов
Таваллуди 1922
Тошкент вилояти,
Вафоти 13-Январ 1944-йил
Запороже]
Хизматдаги йиллари 1942 — 1944
Унвони Кичик Сержант
Ҳарбий  қисм 1118-ўқчи полки
Жанг/уруш Иккинчи жаҳон уруши†
Мукофотлари Совет Иттифоқи Қаҳрамони

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил