Википедияда исми Ислом ва фамилияси Зоиров бўлган бошқа кишилар ҳақида ҳам мақолалар мавжуд.

Ислом Зоиров (форсча: ‌ اسلام زائروف‎‎, русча: Ислом Зоиров; 2002-йил 12-январда туғилган) – тожикистонлик профессионал футболчи, ҳозирда Ҳосилот Фархор жамоасида ҳужумчи ампуласида ўйнайди.

Ислом Зоиров
Шахсий маълумот
Тўлиқ исми Ислом Бобоэвич Зоиров
Таваллуд санаси 2002-йил 12-январ (2002-01-12) (24 ёш)
Таваллуд жойи Кўлоб, Тожикистон
Бўйи 1.78 м
Амплуаси Ҳужумчи
Клуб маълумоти
Жорий клуб
Хосилот
Рақами 7
Ёшлигида аъзо бўлган клублар
Локомотив-Помир
Профессионал фаолияти*
Йиллар Жамоа Ишт. (Гол.)
2020 Локомотив-Помир 12 (3)
2021—2022 Истиқлол 29 (3)
2023 Алустон-ЙУБК
2024— Хосилот 13 (3)
Миллий терма жамоа‡
2019 Тожикистон У17 3 (0)
2022 Тожикистон Олимпия 3 (0)
2020—2022 Тожикистон 8 (1)
*Профессионал клублардаги голлари (ички чемпионат)
(2025-йил 15-апрел учун)
‡ Миллий терма жамоадаги голлари (2022-йил 29-март учун)

Футболчилик фаолияти

Клублардаги фаолияти

Ислом Республика олий спорт маҳорати мактабида (РОСҲСМ) футбол билан шуғулланган ва у ерда ўз авлодининг энг яхши ўйинчилардан бири бўлган[1]. 2016-йилда 1999—2000-йилларда туғилган ўсмирлар ўртасида Тожикистон чемпиони унвонини қўлга кириган[2]. 2017-йил якунларига кўра, Тожикистон футбол федерациясининг „Йил кашфиёти“ мукофотига номзод этиб кўрсатилган[3].

Фаолиятини 2019-йилда „Локомотив-Помир“ жамоасида бошлаган. 2019-йилги мавсум якунига кўра, жамоа Биринчи лига турнирида ғолиб бўлиб, Тожикистон Олий лигасига йўлланма олган. Зоиров 2020-йил 19-апрелда Душанбе CСКА жамоасига қарши ўйинда (3:1) Олий лигадаги илк ўйинини ўтказган. 2020-йил охирида 18 ёшли футболчи Россиянинг „Химки“ жамоасига синовдан ўтиш учун йўл олган[4].

Шунга қарамай, кейинги мавсумни у Душанбе>нинг „Истиқлол“ жамоасида бошлаган[5]. Жамоа таркибида АФC Кубогида илк бор қатнашган. 2021-йилги мавсум якунига кўра, „Истиқлол“ билан бирга Тожикистон чемпионатида ғолиб бўлган[6] ва Тожикистон Кубоги финалига чиққан[7]. 2022-йил май ойида „Истиқлол“ ҳал қилувчи ўйинда „Хўжанд“ клубини[8] 1:0 ҳисоби билан енгиб, Тожикистон Суперкубогини қўлга киритган. 2022-йил июл ойида у тотализаторда ўйнагани учун уч йилга Тожикистондаги мусобақалалрда иштирок этишдан четлатилган ва Тожикистон футбол федерацияси томонидан 10 минг сомоний жарима олганидан сўнг жамоани тарк этган[9].

2022-йилнинг сентябридан октябр ойигача Қрим Премер-лигасида Алуштанинг „Алустон-ЙУБК“ жамоасида тўп сурган[10]. Кейинчалик Россияда Медиа футбол лигасида ўйнаган. 2024-йил ёзида Зоировнинг Тожикистондаги тақиқи юмшатилди ва у Тожикистон чемпионатининг „Ҳосилот“ клубига қўшилиб, профессионал футболга қайтишга муваффақ бўлган[11].

Терма жамоадаги фаолияти

Тожикистоннинг турли ёш тоифасидаги терма жамоаларида ўйнаган. 14 ёшгача бўлган терма жамоа билан бирга 2016-йилги ОФК минтақавий футбол фестивалида ғолибликни қўлга киритган[12]. 16 ёшгача бўлган терма жамоа таркибида 2018-йилда Малайзияда ўтказилган Осиё чемпионатида кумуш медал соҳиби бўлган, кейинчалик эса 2019-йилда Бразилияда бўлиб ўтган жаҳон чемпионатида иштирок этган. Бразилия мундиалида жамоа сардори вазифасини бажарган[13][14]. 2018-йилги Қозоғистон Президенти кубогининг бронза медали совриндори[15]. 2019-йилги Гранаткин хотира турнири иштирокчиси[16].

Тожикистон миллий терма жамоаси сафида 2020-йил 7-ноябрда Баҳрайнга қарши ўртоқлик учрашувида (0:1) дебют қилган[17]. 2022-йилда Ўзбекистонда ташкил этилган Наврўз кубогида бронза медал соҳиби бўлган[18]. Миллий терма жамоа сафида жами 8 та ўйин ўтказиб, 1 та гол урган (Таиланд дарвозасига)[19].

Фаолият статистикаси

Клуб

2022-йил 3-июлда бўлиб ўтган ўйин[20]
Клуб Мавсум Лига Мамлакат кубоги Континентал Бошқа Жами
Двизион Ишт Гол Ишт Гол Ишт Гол Ишт Гол Ишт Гол
Истиқлол 2021[21] Тожикистон олий лигаси 23 2 4 0 1 [изоҳ 1] 0 0 [изоҳ 2] 0 28 2
2022[22] 6 1 0 0 5 [изоҳ 1] 0 1 [изоҳ 2] 0 12 1
Жами 29 3 4 0 6 0 1 0 40 3
Умумий 29 3 4 0 6 0 1 0 40 3

Изоҳлар

  1. ↑ 1,0 1,1 Осиё Чемпионлар Лигасидаги ўйинлари
  2. ↑ 2,0 2,1 Тожикистон Суперкубогидаги ўйинлари

Халқаро

Тожикистон терма жамоаси
Йил Ишт Гол
2020 2 0
2021-йил 5 1
2022 1 0
Жами 8 1

2022-йил 29-март ўтказилган ўйиндаги аниқ статистика.

Ҳисоб ва натижалар биринчи бўлиб Тожикистоннинг голлар сонини санаб ўтади.

№ Сана Жой Рақиб Ҳисоб Натижа Мусобақа
1. 2021-йил 29-май Холид бин Муҳаммад стадиони, Шаржа, Бирлашган Араб Амирликлари  Таиланд 2 – 2 2–2 Ўртоқлик учрашуви

Ютуқлар

Истиқлол

Манбалар

  1. ↑ „Трио «Истиклола» претендуют на звание игрока года“ (ру). фc-истиклол.тж. 2023-йил 5-июлда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2023-йил 5-июл.
  2. ↑ „Юноши «Истиклола» выиграли серебряные медали чемпионата Таджикистана (ФОТО)“ (ру). фc-истиклол.тж. 2023-йил 5-июлда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2023-йил 5-июл.
  3. ↑ „Фатхулло Фатхуллоев и Никола Стошич – претенденты на звание лучшего игрока 2017 года“ (ру). фc-истиклол.тж. 2023-йил 5-июлда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2023-йил 5-июл.
  4. ↑ „Ислом Зоиров проходит просмотр в российском клубе «Химки»“ (ру). ффт.тж. 2023-йил 5-июлда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2023-йил 5-июл.
  5. ↑ „Ислом Зоиров выбрал себе 84-й номер“ (ру). фc-истиклол.тж. 2023-йил 5-июлда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2023-йил 5-июл.
  6. ↑ „«Истиклол» досрочно выиграл чемпионат страны!“ (ру). фc-истиклол.тж. 2023-йил 5-июлда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2023-йил 5-июл.
  7. ↑ „«Истиклол» уступил «Худжанду» в финале Кубка Таджикистана“ (ру). фc-истиклол.тж. 2023-йил 5-июлда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2023-йил 5-июл.
  8. ↑ „«Истиклол» в одиннадцатый раз выиграл Суперкубок Таджикистана“ (ру). Радио Озоди (2022-йил 9-май). 2023-йил 5-июлда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2023-йил 5-июл.
  9. ↑ „Таджикские клубы провели чистку: кто ушел, кто пришел - список“ (ру). СПОРТС.тж (2022-йил 3-август). 2023-йил 5-июлда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2023-йил 5-июл.
  10. ↑ „Заиров Ислом Бобоевич“ (ру). cфу2015.cом. 2023-йил 5-июлда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2023-йил 5-июл.
  11. ↑ „Легионеры покидают чемпионат Таджикистана: трансферное окно открыто“ (ру). Спорц.тж (2024-йил 13-июл). Қаралди: 2025-йил 7-январ.
  12. ↑ „Таджикские юноши победой завершили Фестиваль футбола АФК“ (ру). фc-истиклол.тж. 2023-йил 5-июлда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2023-йил 5-июл.
  13. ↑ „ИСЛОМ ЗОИРОВ: РЕБЯТА ГОРЯТ ЖЕЛАНИЕМ ДОСТОЙНО ВЫСТУПИТЬ НА ЧЕМПИОНАТЕ МИРА-2019 В БРАЗИЛИИ“ (русча). ффт.тж/. Тажикистан Фоотбалл Федератион (26-октабр 2019-йил). Қаралди: 8-ноябр 2020-йил.
  14. ↑ „Ислом Зоиров выбрал себе 84-й номер“ (ру). фc-истиклол.тж. 2023-йил 5-июлда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2023-йил 5-июл.
  15. ↑ „Команда Академии «Краснодар» стала победителем Кубка Президента Казахстана“ (ру). Спорт.кг. 2023-йил 5-июлда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2023-йил 5-июл.
  16. ↑ „Юношеская сборная Таджикистана (У-17) завершила выступление на Мемориале Гранаткина-2019 на победной ноте“ (ру). ффт.тж. 2023-йил 5-июлда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2023-йил 5-июл.
  17. ↑ „СБОРНАЯ ТАДЖИКИСТАНА МИНИМАЛЬНО УСТУПИЛА БАХРЕЙНУ В ТОВАРИЩЕСКОМ МАТЧЕ“ (русча). ффт.тж/. Тажикистан Фоотбалл Федератион (7-ноябр 2020-йил). 2022-йил 5-декабрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 8-ноябр 2020-йил.
  18. ↑ „«Кубок Навруз-2022» - у Узбекистана!“ (ру). Спорт.кг. 2023-йил 5-июлда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2023-йил 5-июл.
  19. ↑ [[{{{1}}} миллий футбол терма жамоаси|{{{1}}}]]
  20. ↑ Ислом Зоиров Соccерwай сайтида
  21. ↑ 2021 ФC Истиклол сеасон
  22. ↑ 2022 ФC Истиклол сеасон
  23. ↑ „ИСТИКЛОЛ ПОЛУЧИЛ КУБОК ЗА ПОБЕДУ В CОCА-CОЛА-ЧЕМПИОНАТЕ ТАДЖИКИСТАНА-2021!“ (русча). фc-истиклол.тж/. ФC Истиклол (24-ноябр 2021-йил). 2021-йил 1-декабрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 1-декабр 2021-йил.
  24. ↑ „ИСТИКЛОЛ СТАЛ ОДИННАДЦАТИКРАТНЫМ ОБЛАДАТЕЛЕМ СУПЕРКУБКА ТАДЖИКИСТАНА“ (русча). ффт.тж/. Тажикистан Фоотбалл Федератион (8-май 2022-йил). 2022-йил 8-майда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 9-май 2022-йил.

Ҳаволалар