Islom Zokirov
Ислом Зоҳидович Зокиров (1928.27.1 — Самарқанд — 2000.21.1) — акушер-гинеколог, Ўзбекистон Фанлар академияси академик (1995), Ўзбекистонда хизмат кўрсатган фан арбоби (1980), тиббиёт фанлари доктори (1965), профессор (1967), СамТИни тугатган (1948), шу институтда клиник ординатор (1948—51), акушерлик ва гинекология кафедраси ассистенти, доценти (1951-59), мудири (1959-йилдан). Зокировнинг илмий ишлари ҳомиладорлик ва экстрагенитал патология, гестозлар, перинатология, жинсий аъзолар ўсмаларининг клиникаси ва эпидемиологияси; ҳомиладорлик, туғруқ ва ҳомилага тегишли нохуш омилларни барвақт аниклаш, ҳомиладорликнинг муддатидан илгари барҳам топиш патогезида иммунологик, гормонал, фетоплацентар системалар етишмовчилигини замонавий усуллар билан ўрганишга бағишланган. "Нормал акушерлик", "Патологик акушерлик" ўқув қўлланмалари, "Акушерлик терминларининг русчаўзбекча изоҳли луғати" муаллифи. "Шухрат" медали (1994) билан мукофотланган[1].
Манбалар
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Олим ҳақидаги уşбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. |