Islom atlasi
Ислом атласи — Х асрда тузилган географик хариталар мажмуи. Европа илмий адабиётларида "Ислом атласи" номини олган. Унинг асосини "Ал-масолик ва-л-мамолик" ("Йўллар ва мамлакатлар") мавзуси бўйича араб тилида ёзилган тавсифий-географик асарлар таркибидаги хариталар ташкил қилади. И. а.да 21 харита бўлиб, улар қуйидаги тартибда жойлаштирилган: дунёнинг доиравий харитаси, Арабистон, Форс денгизи, Мағриб, Миср, Шом, Рум денгизи, ал-Жазира, Ироқ, Хузистон, Форс, Кирмон, Синд, Арманистон (Аррон ва Озарбайжон билан бирга), Жибол, Гилон (Табаристон билан бирга), Хазар денгизи, Форс чули, Сижистон, Ҳуросон, Мовароуннаҳр).
И. а.даги хариталар дастлаб ўртаосиёлик машҳур олим Абу Зайд ибн Сахл Балхий (850—934)нинг "Сувар ал-аколим" ("Иқлимлар сурати") географик асарида берилган. Уни Истахрий Абу Ишоқ ал-Форисий (850—934) қайта ишлаб, хариталарга ҳам анча янги маълумотлар киритди. Истахрийнинг мазкур асари фанда "Китоб масолик алмамолик", ("Йўллар ва мамлакатлар китоби") номи билан маълум; нусхалари жуда кўп, жаҳоннинг турли кутубхоналарига тарқалган. Форсча таржималари ҳам анчагина. Шу сабабдан Абу Зайд Балхий ва ал-Истахрий асарлари дастлаб форс тилида ёзилган, деган хулосаларҳам мавжуд. И. а.сининг Абул Крс.им Ибн Ҳавқал анНисиби (Х аср) томонидан қайта ишлангани фанда анча мукаммал деб топилган ва у "Китоб ал-масолик ва-л-мамолик" бошқа номи "Китоб сурат ал-арз" ("Ер сурати китоби") деб аталади. Ибн Ҳавқал асарида хариталарга ёзилган изоҳлар анча мукаммал, муаллиф турли географик манба маълумотларидан ҳам кенг фойдаланган. Бу асар нафакат Шарқда, балки Европада ҳам шуҳрат топди.
И. а.дан, асосан, ислом мамлакатларининг хариталари ўрин олган ва уларни "Иқлимлар" ҳам дейишган. Бу ер юзининг сиёсий-маъмурий қисмларга бўлиниш (форслардаги "ҳафт кишвар") ини эслатади (қаранг Етти иқлим).
И. а. кейинги йилларда араб ва форс тилларида географик асарлар ёзилишига, хариталар тузилишига катта таъсир кўрсатди, аксари муаллифлар ундаги хариталарни ўз китобларига киритдилар. И.а. Европада немис олими К. Миллер томонидан нашр этилган (1926), "Араб хариталари" тўпламидан ҳам ўрин олган.
Омонулла Бўриев.[1]
Манбалар
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |