Ислом динида аёл — мусулмонлар жамиятидаги аёл ўрни, шунингдек аёлнинг, ижтимоий институтлар билан ўзаро муносабатларини тартибга солувчи нормалар ва қоидалар тизими.

Исломдаги аёлларнинг ўрни мусулмон жамиятининг ижтимоий тузилишини танқид қилишнинг анъанавий нуқтасидир.[1] Шариатда (Ислом қоидалари) эркаклар ва аёлларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлар соҳасидаги роллари сезиларли фарқга эга. Унда никоҳ, ажралиш, юридик ҳуқуқ, кийим-кечак ва таълим масалаларидаги фарқлар ифодаланади.

Тарихда

ИВ—ВИ аср араб аёлларининг анъанавий кийимлари.

Ислом динини аёлларнинг ўрнига таъсирини баҳолаш учун Исломдан олдинги Арабистондаги аёлларнинг ўрнини кўриб чиқиш керак. Ўша пайтдаги аёлларнинг ҳолати кўп нарсаларни орзу қилишга қолган эди.[2] Қашшоқлиги туфайли ота-оналар янги туғилган қиз чақалоқларини ўлдирганлари ҳақида далиллар мавжуд.[3]

Ислом араб жамиятининг тузилишини ўзгартирди, гендер ролларини ислоҳ қилди. Профессор Wиллиам Монтгомерининг тадқиқотига кўра, Ислом аёлларнинг ҳолатини яхшилаган, уларга ҳуқуқлар берган.[4] Баъзи тадқиқотчилар Исломга кўра аёллар ХХ асргача бўлган баъзи Ғарб мамлакатларига қараганда кўпроқ ҳуқуқларга эга эканлигини таъкидлайдилар. Масалан, франсуз қонунчилигига мувофиқ аёлларнинг ҳуқуқ лаёқатини чеклаш фақат 1965-йилда бекор қилинган.[5] Гарвард университетининг ҳуқуқшунос профессори Ноа Филдман, қайд этадики:[6]

Инглизлар барча мустамлакаларда бо`лгани каби,о`з қонунларини мусулмонларга ҳам қо`лладилар, натижа эса битта эди - аёлни ислом қонунлари берган ҳуқуқларидан маҳрум қилиш. Буни гендер тенглиги ё`лидаги ривожланиш деб аташ мушкулдир.

Оксфорд луғатида ислом пайдо бўлганидан кейин аёлларнинг ўрни умумий яхшиланганлигига ишора қилиб, аёл шахсининг тўлиқлиги эътироф этилганлигини таъкидлайди.[7]

Никоҳ исломга кўра, аёл розилиги мажбурий бўлган „шартнома“ сифатида кўрилади. Аёллар мерос олиш ҳуқуқига эга бўлиб, Ислом тарқалишидан олдин бу ҳуқуқ илгари фақат эркакнинг қариндошларига берилган. Аннемари Шиммел айтадики, „Аёл ўрнини исломгача бўлган давр билан солиштирганда, Ислом қонунлари остидаги аёл ҳолатининг бундай ўзгаришлари улкан тараққиётни англатарди; қонунга мувофиқ аёл ўз бойлигини бошқариш ҳуқуқига эга бўлди“.[8]

Wиллиам Монтгомерининг айтишича, Муҳаммад с.а.в ни ўз даврининг тарихий контекстида аёллар ҳуқуқларини ҳимоя қилган ва асосий ҳуқуқий кафолатларни таъминлаш орқали уларнинг мавқеини сезиларли даражада яхшилаган шахс сифатида кўриш мумкин.

Жҳон Эспоситонинг қайд этишича, Муҳаммад с.а.в аёлларга уларнинг жамиятдаги мавқеини оширишга ёрдам берадиган ҳуқуқлар: оилавий ҳаёт, никоҳ, таълим ва иқтисодий алоқалар соҳасида ҳуқуқ ва имтиёзлар берган.

Аммо шунга қарамай, аёлларнинг Исломдаги ўрни умуман Қур’он ғояларига эмас, балки ҳукмрон патриархал маданият меъёрларига тўғри келарди.[9]

Ислом аёли ҳаётининг турли жабҳалари ҳақидаги муқаддас матнлар

Ислом таълимоти аёлларга икки томонлама муносабатда бўлади. Оналарни барча эркаклардан улуғловчи байтлар ҳам бор, қиёматда аёл ва эркак тенг ҳукм қилинади, деган байтлар ҳам бор. Шу билан бирга, Исломни қаттиқ танқид қилган собиқ физика профессори Билл Wорнер Қур’оннинг 71 фоизида,ҳадисларнинг эса 91 фоизида аёлнинг эркакдан пастроқ мавқега эга эканлигини таъкидлайди.[10]

Гендер роллари

Қур’они каримда: „Эркаклар аёлларнинг валийларидир, молларидан инфоқ қилганлари учун, Аллоҳ уларнинг баъзиларини бошқалардан устун қўйди“ дейилади.[11]

Ислом қоидаларига кўра, хотин бутунлай эрига бўйсунади. Аёлнинг оиладаги асосий роли, наслни кўпайтириш[12] ва болаларга ғамхўрлик қилиш, эркакнинг роли эса оилани моддий таъминлашдир.

Ҳижоб ва эркинлик

Ниқаб кийган аёл, Яман

Қуръони каримда: „Мўминаларга айт, кўзларини тийсинлар, фаржларини сақласинлар ва зийнатларини кўрсатмасинлар, магар улардан (зийнатларидан) зоҳир бўлганлар мустасно. Рўмолларини ёқа ёриғларига тўшасинлар. Эрлари, оталари, эрларининг оталари, ўғиллари, эрларининг(бошқа ҳотинидан) ўғиллари, ака-укалари, ака-укаларининг ўғиллари, опа-сингилларининг ўғиллари, аёллар қўл остодаги асирлари, (оилага) боғлиқ қолиб, уйланиш эҳтиёжидан қолган эркаклар ва ҳали ҳануз аёлларнинг уятли жойларини фарқига бормаган гўдак боллардан бошқа ҳеч кимнинг ёнида гўзаллик ва кўкракларини очмасинлар. Яширган вужудлари — зийнатлари маълум бўлиб билиниши учун оёқларини ерга сезиларли тақиллатмасинлар. Эй мўминлар! Нажот топишингиз учун, Аллоҳга тавба қилинг!“ 24:31 (Нур сураси, 31-оят)

Бу парча, ҳижоб кийиш талабининг асоси ҳисобланади.

Таълим

Кўпгина ислом таълим муассасаларининг барпо этилишида аёллар муҳим рол ўйнаган, масалан, Фотима ал-Фиҳрий 859-йилда Ал-Қаравин университетига асос солган. ХИИ асрда яшаган Ибн Асакирнинг ёзишича, Ислом оламида аёлларнинг билим олиши учун катта имкониятлар мавжуд эди. У аёлларнинг ўқиши, илмий даражаларга эга бўлиши, олим ва ўқитувчи бўлишлари мумкинлигини ёзган. Ислом оламидаги аёлларни Муҳаммад пайғамбар с.а.в нинг муваффақиятли тадбиркор аёли Хадича р.а ва ҳадис илмида таниқли олима Оиша р.а илҳомлантирган. Муҳаммад с.а.в „ҳаё уларнинг эътиқодларини ўрганишларига тўсқинлик қилмаган“ Мадиналик аёлларни диний илмга чанқоқлигини мақтагани ҳақида ҳикоя қилинади.[13] Аёлларнинг таълим олишида ҳеч қандай қонуний чекловлар бўлмаса-да, баъзи эркаклар, масалан, Муҳаммад ибн ал-Ҳаж (ваф. 1336), ўзининг маърузалари пайтида баъзи аёлларнинг хатти-ҳаракатларидан норози бўлган. ХВ асрда Ал-Шахави ўзининг бутун ўн икки жилдлик таржимаи ҳол луғатини олима аёлларга бағишлайди; луғатда улардан 1075 таси ҳақида маълумотлар мавжуд.

Молиявий саволлар

Ислом аёлларга шахсий мулк ҳуқуқини беради. Аёллар учун молиявий мажбуриятларнинг йўқлиги (масалан, оилани таъминлаш учун) туфайли эркаклар кўпроқ моддий ҳуқуқларга эга. Бироқ мусулмон аёллар тарихан мулк ҳуқуқига эга бўлган. Ислом аёлларга маълум шароитларда ишлашга рухсат беради, масалан, аёл эркаклар билан ёлғиз қолганида мумкин эмас. Унинг иши болаларга ғамхўрлик қилиш каби муҳимроқ нарсаларга халақит бермаслиги керак. Аёлларлар таълим муассасаларида ва спорт марказларида эркаклардан кўра аёлларнинг ишлаши маъқул. Айрим ислом мактаблари аёлга қозилик қилиш ҳуқуқини бермайди. Бошқалар (ҳанафий мазҳаби) фуқаролик ишларини олиб боришга рухсат беради жиноий судга қозилик қилиш бундан мустасно. Ушбу ҳуқуқий чекловлар аёлларни шафқациз жиноий ишларни кўриб чиқиш юкидан ҳимоя қилиш истаги билан боғлиқ.

Ҳозирги замонавий босқичда, баъзи мусулмон мамлакатларида, масалан, Миср ва Марокашда таълим ва меҳнат соҳасида аёлни камситишлари сақланиб қолмоқда. Мусулмон дунёсида бандлик тузилмаси бошқача: Покистонлик аёлларнинг 16 фоизи иқтисодий фаол. Индонезияда бу кўрсаткич 52 % ни ташкил қилади. Шуниси эътиборга лойиқки, аёлнинг ишлаб топган пули унинг шахсий мулки ҳисобланиши шарт, у ўз ихтиёрига кўра пулни сарфлаши мумкин, эркаклар эса ишлаб топган пулини ўз оиласига сарфлашлари буюрилади.[14]

Аёллар бандлиги

Ислом халифалигида аёллар иқтисодий фаолиятда фаол иштирок этганлар.[15] Хотин-қизлар турли касб-ҳунарларда, халқ хўжалигининг барча тармоқларида меҳнат қилардилар. Касалхоналарнинг ўзига хос хусусияти аёл ходимларнинг катта роли эди. ХИИ асрда Ибн Рушд аёллар ҳар жиҳатдан эркаклар билан тенг ва тенг имкониятларга эга эканлигини таъкидлаган. Бироқ, мусулмон дунёсининг аксарият мамлакатларида ижтимоий ва ишлаб чиқариш соҳасида гендер сегрегацияси мавжуд бўлиб, у касбларнинг „эркакларга“ ва „аёлларга“ бўлинишида намоён бўлади ва аёлларнинг бандлик ва таълим даражаси эркакларники билан солиштирганда пастроқ эканлиги кўринади. Ушбу ҳодисанинг сабаби билвосита ислом динининг баъзи кўрсатмалари билан белгилаб қўйилган хатти-ҳаракатлар билан боғлиқ. Масалан, абортнинг тақиқланиши билан бевосита боғлиқ бўлган ва мусулмон оилаларига хос бўлган кўп фарзандлилик аёлларнинг мартаба зинасидан кўтарилишида об’эктив тўсиқдир. Ислом анъаналарида меъёр бўлган кўп фарзандли оила кўплаб мусулмон аёллар учун йўл-йўриқ бўлиб хизмат қилади, унга кўра улар ўз ҳаётларини қурадилар ва касб танлашади.[16]

Ҳуқуқий масалалар

Қуръони каримда: „Ва сизлар рози бўладиган (адолатли) гувоҳлардан икки эркак кишини, агар икки эркак топилмаса, бир эркак ва икки аёлни — бири унитиб адашса, яна бири унга эслатади“ 2:282 (Бақара сураси, 282-оят).

Ибн Касир айтдилар:[17] "Бир эркакнинг ўрнига икки аёл, чунки аёллар нуқсонлидир, Муслим ривояти Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам дедилар: „Эй аёллар жамоаси, садақа беринглар ва кўп истиғфор айтинглар, чунки мен дўзах аҳлининг кўпчилиги сиз аёллардан ташкил топганини кўрдим“. Улардан бир донишманд аёл сўради: "Ё Расулуллоҳ, нега биз дўзах аҳлининг кўпчилигимиз? Росулуллоҳ с.а.в: "Чунки сизлар кўп лаънат айтасизлар, турмуш ўртоғингизга кўп ношукурлик қиласизлар. Сиздан бошқа ақл-идрок ва динда ноқис бўлиб, ақллилар устидан ғолиб келувчиларни кўрмадим. Аёл сўради: "Ё Расулуллоҳ, ақлингиз ва динингиз ноқис дегани нима дегани? Росулуллоҳ с.а.в: „ икки аёлнининг гувоҳлиги бир эркакнинг гувоҳлиги билан баробар бўлиши ақл ноқислигидир, динсизликнинг далили шундаки, сизлар ҳайз ва нифос қони кўрганида намоз ўқимайсизлар ва рўза тутмайсизлар“ дедилар

Ор-номус қотилликлари

Ҳуқуқшунос профессор Фелдманнинг сўзларига кўра, „Ислом Яқин Шарқдаги баъзи мамлакатларда ҳамон содир бўлаётган ор-номус қотилликларини қоралайди“.[18] Оила (уруғ-аймоғ) ғурури ва номусини шарманда қилган аёлларни ўлдириш ор-номус қотиллиги деб аталади. Бундай қотилликлар баъзи мусулмон мамлакатларида кенг тарқалган бўлсада, бошқа мамлакатларда ҳам содир бўлади. Айрим мусулмон уламолари бу қотилликлар Исломга ҳеч қандай алоқаси бўлмаган анъананинг бир қисми, холос, деб таъкидлайдилар.

Эрон ва курд аёлларининг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ташкилоти ҳисобот эълон қилди. Бунга кўра 2010-йилда 2829 ёш инглиз мусулмон аёллари калтакланган, кислота билан азобланган, ўғирланган ёки ўлдирилган. Бу аёлларнинг келиб чиқиши асосан,Покистон, Ҳиндистон ва Бангладешдан. Гап оилалар томонидан уюштирилган мажбурий никоҳларга қарши туриш ҳақида кетяпти. Улар шахсий ўтта яқин дўсти пайдо болган аёлларга, зўрланган аёлларга, шунингдек, эркак киши билан гаплашиш мақсадида биринчи қадам қўйишга жур’ат этганларга ёки бир жинсли муҳаббатга мойил бўлганларга ҳам ҳужум қилишади. Буюк Британияда „оила шарафи ҳимоячилари“ билан курашувчи махсус бўлинма ташкил қилинган.[19]

Оиладаги зўравонлик

Ислом аёл эрига итоат қилмаса ва ҳурмацизлик билан унинг гапларига қулоқ солмаса, уни калтаклашга рухсат беради.

„Хотинларингизнинг итоацизлигидан қўрқсангиз, аввало уларга панд-насиҳат қилинглар, сўнг (яъни, насиҳатларинг кор қилмаса), уларни ётоқларда тарк қилингиз, (улар билан бир жойда ётманг, яқинлашманг) сўнгра (яъни, шунда ҳам сизларга бўйинсунмасалар), уринглар! Аммо сизларга итоат қилсалар, уларга қарши бошқа йўл ахтарманглар. Албатта, Аллоҳ энг юксак ва буюк бўлган зотдир“ (Нисо сураси, 34).

  • „Эркакдан хотинини нима учун калтаклаганлиги ҳақида сўрамаслик керак“.[20]
  • „Сизнинг энг ёмонларингиз хотинларига қўл кўтарганлардир“.[21]
  • „Аёлларга нисбатан Аллоҳдан қўрқинг. Дарҳақиқат, Аллоҳ уларни сизга ишониб топширди, улар билан яқин бўлишга рухсат берди. Улар сизга ёқмайдиганларга сизнинг жойингизга ўтиришга рухсат бермасликлари керак. Агар улар буни қилсалар, уларни калтакланг, аммо қаттиқ эмас. Сиз уларни яхши овқатлантиришингиз ва кийинтишингиз керак“.[22]

Никоҳ ва оила

Рўмол ўраган қиз

Исломга кўра, никоҳ мажбурий бўлиши мумкин эмас.[23] Мусулмон аёллар фақат мусулмон эркаклар билан турмуш қуришлари мумкин. Мусулмонлар буни оила бошлиғи сифатида мусулмон бўлмаган эркак болаларга ёмон ўрнак бўлиши мумкинлиги билан изоҳлашади. Агар эр кофир бўлса ва унинг хотини мусулмон бўлса, унда болалар мусулмон бўлишни тўхтатадилар ва кофирларга ҳос тарбияланадилар.

Бошқа томондан, Қур’он мусулмон эркакларга христианлар ва яҳудийлар орасидан аёлларни хотинлашга руҳсат беради, гарчи бу айб бўлса-да, тақиқланмаган. Бунда баъзи огоҳлантиришлар мавжуд. Кўплаб Ислом олимлари — асосан ҳанафий мазҳаб илоҳиётчилари-Ислом бўлмаган мамлакатда динлараро никоҳ ҳаром (гуноҳ) деган фикрни билдирадилар.[24]

Эркакларга тўртта хотинга рухсат берилади. Баъзи Исломий уламолар фикрига кўра, аёл шартномада унинг розилигисиз иккинчи ва кейинги хотин олиш тақиқланган шартни белгилаш ҳуқуқига эга.[25]

  • „Аёлга 4 нарсаси учун уйланилади: дини, келиб чиқиши, моли ва чиройи; сен диндорини қўлга киритгин шунда муваффақият қозонасан“.[26]

Никоҳ шартномаси

Исломда никоҳ ижтимоий келишув ва ҳуқуқий шартнома ҳисобланади. Шартномани имзолаш жараёни, одатда, келин ва куёвнинг яқин оилаларини ўз ичига олган хусусий ишдир. Шартнома ўзи никоҳ деб номланади.

Никоҳ шартномасининг энг муҳим қоидалари:

1. Никоҳнинг барқарорлиги, келин ҳам куёв ҳам шартнома шартларини бажариши. Икки томон ўртасида мерос ўрнатиш.2. Шартномага қарамай, эркак қуйидагиларни бажариши шарт:

  • тўй совғасини тўлаши (маҳр).
  • хотинни барча шаклларда таъминлаши (озиқ-овқат, кийим-кечак, уй-жой ва бошқалар).

3. хотинига қуйидагилар киради:

  • Эри уни тарбиялаш ҳуқуқини тасдиқлаш. Чунки эр оиланинг бошлиғи.
  • Ҳамма нарсада эрига бўйсуниш. Хотин уйига боғланган бўлиши керак. Шунинг учун, агар зарур бўлмаса, у эрининг рухсатисиз уйдан чиқмаслиги керак.
  • Агар бирон бир муҳим сабаб бўлмаса, масалан ҳайз, эри унга яқинлик қилишига тўсқинлик қилмаслиги керак.

Оилавий ҳаёт

Қур’он эркак ва аёл ўртасидаги севгини Аллоҳнинг белгиси сифатида тасдиқлайди.[27] Ислом эр ва хотин ўртасидаги уйғун муносабатларни ҳимоя қилади. Иккаласи ҳам бир-бирининг жинсий ва бошқа эҳтиёжларини қондиришга интилиши керак. Ислом эрларини хотинларига меҳр кўрсатишга, хотинлари эса эрларига итоаткор бўлишга чақиради. Қур’онда оилавий низоларда ўзаро келишувга интилиш рағбатлантирилади.

Аёллар диний ҳаётда

Исломда Аллоҳнинг олдида эркаклар ва аёллар ўртасида фарқ йўқ. Улар ўз ҳаракатлари учун бир хил мукофот ёки жазо оладилар.[28]

Эркак ёки аёл бо`лишидан қат`ий назар, кимки Аллоҳга ишонган ҳолда яҳши иш қилса,унга го`зал бир ҳаёт яшатамиз. 16:97

Баъзи мусулмон мамлакатларида аёллар масжидга эркин кириш ҳуқуқига эга, бошқаларида эса йўқ. Имом фақат эркак бўлиши мумкин, аммо аёл ҳам бошқа аёллар олдида Имом (ибодатнинг етакчиси) бўлиши мумкин. Мусулмон дунёсининг кўплаб минтақаларида аёллар диний соҳада болалар ва аёлларни уйда ёки махсус мактабларда Қур’он матнларини Араб тилида ўқитиш ва оддий, „кундалик“ ибодатларни ўргатадиган ўитувчилар бўлиш имкониятига эга. Ўрта Осиёда улар отин, Биби-отин, отинча ва бошқалар деб аталади ва уларнинг ўрни мулла мақомига тенглашади.[29] Аллоҳ билан мулоқот ва ибодат қилиш жойи бўлган масжидга баъзи мамлакатдаги аёллар бориши тақиқланан, шунингдек улар диний маросимларни ўтказиш ва маънавий эҳтиёжларини рўёбга чиқариш учун муқаддас жойлар (Ўрта Осиёда улар одатда мақбаралар деб аталади) бўлиб, улар у ерларда диний ёки оилавий байрам кунларида жамоавий ёки шахсий зиёратлар қилишади.[30].

Ислом мамлакатларида аёл ҳуқуқлари

Ислом дунёсининг аксарият мамлакатларида аёл ҳуқуқлари бузилади.[31]

  • Миср:
    • Ислом динидаги аёл диндан узоқлашиш айбловисиз мусулмон бўлмаган эркакка турмушга чиқа олмайди, бундай оилада туғилган болалар мусулмон эркакнинг қарамоғида тарбияланиши керак.
    • 83 %[32] аёллар жинсий зўравонликка учрайди. Хавфсизлик таъминотини очириш учун ҳукумат аёллар учун алоҳида метро вагонлари, автобуслар ва аёл ҳайдовчили таксилар ажратган.[33]
    • 87 % қизларни хатна (бичиш) қилиш учрайди.[34]
  • Ироқ:
    • Аёл пасспорт олиши учун албатта эркак қариндошининг руҳсати керак
    • Ҳисоботларга кўра 409 та ор-номус қотиллиги жиноятига бошқа қотиллик айбловларига кўра енгил жазолар берилган
  • Саудия Арабистони:
    • Аёллар эркаклар руҳсатисиз автомобил ҳайдаш ҳуқуқига эга эмас.
    • Эркак руҳсатисиз аёл турмушга чиқа олмайди, саёҳат қила олмайди, даволана олмайди ва таълим ололмайди.
    • Зўрланганлик исботини келтириш учун аёл 4 та эркак гувоҳини олиб келиши керак агар топа олмаса унинг ўзи зино қилганликда айбланади.
    • 2012-йилда аёлларга ''аёллар" касбларида ишлашга руҳсат берилди.
  • Сурия:
    • Миллиондан ортиқ қочоқ аёллар рўйхатга олинган.
    • 12-ёшли қизлар билан никоҳ шартномалари аниқланган.
  • Яман:
    • 90 %[32] аёл жинсий зўравонликка учрайди.
    • Зўрланиш ҳолатларида касалхоналарга қизлар зўравонлик травмалари билан мурожаат қилишади бироқ полиция маҳкамасига эмас.
    • Фақатгина 36 % туғруқ ҳолатлари акушерлар ёрдами билан бўлади
  • Судан:
    • 12,1 млн аёллар хатна қилинган.
    • Қиз болаларга турмуш қуриш ёши 10 ёшдан деб берилган
    • 68 %[35] аёллар саводли (83 % эркак).
  • Ливан
    • Сиёсатда биринчи аёл 2004-йил пайдо бўолган.
    • Чет эллик эркакдан бўлган болага фуқаролик берилмайди.
  • Фаластин:
    • Биринчи марта аёллар 1996-йилда овоз беришган.
    • шимолий қирғоқда турмушга чиқиш ёши 15, Ғазо секторидаэса — 17 ёш.
    • 2011-йили 51 % аёл уйдаги зўравонлик жабрланувчилари бўлган.
  • Сомали:
    • 1,2 % аёл туғруқ жараёнида вафот этади.
    • аёллар парламентда 25 % жойни эгаллайди.[36]
  • Жибути:
    • Жинсий зўравонликка қарши чоралар йўқ
    • 93 % аёллар хатна қилинган.
  • Баҳрайн:
    • аёллар сиёсий ҳуҳқуқларни 2002-йил қўлга киритди.
    • Қизлар учун энг кам турмуш ёши 15.
    • 30 % аёл уй зўравонлигига учраган.
  • Мавритания:
    • Қайтадан турмуш қуришда аёл олдинги оиласидаги болаларига ғамхўрлик қилиш ҳуқуқидан ажралади
    • 66 % аёллар хатна қилинган.[34]
  • БАА:
    • 2008-йилда аёлларга судялик қилиш ҳуқуқи берилди
    • Аёллар кофирга турмушга чиқиши тақиқланади
    • Никоҳсиз фарзанд туғиш аёлни депортация қилинишига олиб келади.
    • Аёл зўрланганлигини исботлаши қийин, бунда ўзи зинода таъқиб қилинади.
    • 14 % аёл ишлайди.
  • Ливия:
    • 99 % уй зўравонлигига учраган аёллар аризаларини қайтариб олади.
  • Марокаш:
    • 10 % аёл 18 ёшдан бошлаб турмуш қуради.
  • Жазоир:
    • 2012-йил 14-октабрдан жинсий зўравонликка қарши чора тадбирлар кўрила бошлади.
    • 2015-йилдан бошлаб оилавий зўрвонлик тақиқланди.[37]
  • Тунис:
    • 2019-йилда ислом динида бўлмаган аёлларни мусулмон эркаклар никоҳига олишга руҳсат берилди.
    • 2012-йилда аёлларнинг чет эллик эрлари ва четда туғилган болалари фуқаролик олиш ҳуқуқига эга бўлдилар.
  • Қатар:
    • Аёл эрининг руҳсати билангина ҳайдовчилик гувоҳномасини олади.
    • Никоҳдаги аёл зўрланганида айбдор деб топилиши мумкин.[38]
  • Иордания
    • Чет-эллик эрлари ва болаларии фуқаролик олмайди
    • 2003-йилда аёллар эрининг руҳсатисиз пасспорт олиш ҳуқуқига эга бўлдилар.
    • 17 % мол-мулк аёлга тегишли.
  • Қувайт:
    • Аёллар 15 эркаклар эса 17 ёшдан турмуш қуришлари мумкин.
  • Уммон Султонлиги
    • Аёллар эркакларга қараганда 2 марта озроқ меросхўр бўла оладилар.
    • Аёлларни хатна қилиш ҳақида қонунлар йўқ.
    • Эркак киши ҳоҳишига қараб ажрашиши мумкин, аёл эса ажрашиш учун 8 та сабаб келтириши шарт.
    • 29 % вояга етган аёллар ишлайдилар
  • Коморлар:
    • ажрашиш ҳолатларида аёллар кўчмас мулк оладилар.
    • 35 % вояга етган аёллар ишлайдилар.

Исломда таниқли аёллар

Суюмбике ва унинг ўғли
  • Момо Ҳаво — биринчи аёл, одам Атонинг хотини.
  • Асия Пайғамбар Мусон а.с ни тарбиялаган фир’авннинг хотини.
  • Билқис-Сабо маликаси исми
  • Марям — Исо пайғамбарнинг онаси
  • Хадича р.а пайғамбар Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламнинг биринчи ва севимли хотини бўлиб, у барча одамлардан биринчи бўлиб Исломни қабул қилган.
  • Ойша р.а Пайғамбар Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламнинг учинчи хотини бўлиб, у ишончли ҳадислар сони бўйича Абу Хурайра р.а ва Ибн Умардан р.а дан кейин учинчи ўринда туради.
  • Фотима р.а — „Жаннат аёлларининг етакчиси“, пайғамбар Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламнинг қизи ва тўртинчи Солиҳ халифа Али ибн Абу Толибнинг хотини.
  • Сумайя — Исломни қабул қилгани учун қатл этилган Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламнинг саҳобиясидир.[39]

Сиёсатдаги аёллар

Тарих давомида мусулмон аёллар кўпинча Исломий давлатларнинг бошида бўлишмаган. Сулайхидларнинг шиит сулоласидан бўлган Маликаи Асмо, Маликаи Арва 1087-1138-йиллар ичида Яманни тўхтовсиз бошқарган, Усмон империясининг аёл султон томонидан бошқарилиш даври 130 йилдан кам бўлмаган.

Сўнгги пайтларда аёллар Индонезиянинг (Мегавати Сукарнопутри), Покистоннинг (беназир Бхутто), Туркиянинг (Тансу Чиллер) ва Бангладешнинг (Холид Зиа, Шайх Ҳасина) президентлик ва министрлик лавозимларига танланди. Бироқ, баъзи консерватив уламолар аёлларнинг сиёсатга аралашишига қарши чиқмоқдалар.

Хусусан, аёлларнинг сайлов ҳуқуқи чекланган тўртта давлатдан учтаси мусулмон мамлакатлардир (Ватикан бундан мустасно). Ливанда аёллар фақат бошланғич таълим гувоҳномаси бўлган тақдирда овоз беришлари мумкин саводхонлик даражаси 82,2 % бўлганда.[40] Бирлашган Араб Амирликлари ва Брунейда аёл эркак билан билан бир қаторда туриб овоз бериши чекланган.[41] Баъзи мусулмон мамлакатларида яқинда аёлларга овоз бериш ҳуқуқи берилди: 1974-йилда Иорданияда, 1980-йилда Ироқда, 2002-йилда Баҳрайнда, 2003-йилда Уммонда, 2006-йилда БААда, 2011-йилда Саудия Арабистонида[42]. Озарбайжон (1918), Албания (1920), Туркманистон (1924), Қозоғистон (1924), Туркия (1930) ва Малдив ороллари (1932) аёллар сайлов ҳуқуқи таъсис этилган биринчи мусулмон давлатларидир.

Россия тарихидаги энг машҳур мусулмон ҳукмдор аёллари Сююмбике ва Қосимлик ҳукмдор Фотима султондир.

Манбалар

  1. ↑ Тҳе статус оф wомен ин тҳе Араб wорлд ис а соурcе оф фреқуэнт cритиcисм агаинст Ислам
  2. ↑ Панова В. Ф., Вахтин Б. Б.. Пророк Мухаммед. ИСБН 5-222-00145-8. 
  3. ↑ Панова В. Ф., Вахтин Б. Б. Жизн Мухаммеда
  4. ↑ Маан, Башир анд Аластаир МcИнтош. "Тҳе wҳоле ҳоусе оф Ислам, анд wе Чристианс wитҳ тҳем'
  5. ↑ Бадр, Гамал М. (Wинтер 1984), „Исламиc Cриминал Жустиcе“ // Тҳе Америcан Жоурнал оф Cомпаративе Лаw 32 (1): 167—169 [167-8]
  6. ↑ Ноаҳ Фелдман (Марч 16, 2008). „Wҳй Шариаҳ?“. Неw Ёрк Тимес.
  7. ↑ „Wомен анд Ислам“. Охфорд Исламиc Студиэс Онлине. 2010-йил 22-июнда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2022-йил 20-июн.
  8. ↑ Счиммел (1992) п.65
  9. ↑ „Женщины и ислам, оксфорд“. 2010-йил 22-июнда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2022-йил 20-июн.
  10. ↑ Билл Wарнер. Тҳе Исламиc доcтрине оф wомен, [Нашвилле, Тенн.], 2010. ИСБН 978-0-9795794-9-3, 0-9795794-9-Х. 
  11. ↑ Коран, 4:34
  12. ↑ Горшунова О. В., Пешкова С. А. Фертилност и сакралноэ женскоэ начало в среднеазиацких селителских и ритуалних практиках // Медицинская антропология и биоэтика. 2013, № 1(5), эИССН: 2224-9680
  13. ↑ Линдсай, Жамес Э. (2005), Даилй Лифе ин тҳе Медиэвал Исламиc Wорлд, Греэнwоод Публишинг Гроуп, п. 197
  14. ↑ „Права и обязанности супругов“. исламдаг.ру (2009-йил 13-август). Қаралди: 2014-йил 26-декабр.
  15. ↑ Мая Шатзмиллер (1994), Лабоур ин тҳе Медиэвал Исламиc Wорлд, Брилл Публишерс
  16. ↑ Горшунова О. В. Работа и досуг в жизни современной узбекской женщини // Расы и народы. / Под ред. Г. П. Василева. М.: Наука, 2001. Сс. 209—223.
  17. ↑ Тафсир ибн Кясир 1:336
  18. ↑ Фелдман, Ноаҳ (2008-03-16). „Wҳй Шариаҳ?“. Неw Ёрк Тимес
  19. ↑ „Неарлй 3000 cасес оф ʻҳоноур’ виоленcе эверй еар ин тҳе УК“. 2013-йил 21-августда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2022-йил 20-июн.
  20. ↑ „«Сады праведных» имама ан-Навави. Хадис № 68“.
  21. ↑ Аль-Мустадрак, ч. 2, стр. 208, № 2775
  22. ↑ Ибн Хузайма „Сахих“ ч.4, стр. 251, № 2809
  23. ↑ Жамал Бадаwи Тҳе статус оф wомен ин Ислам
  24. ↑ „Может ли мусульманин жениться на христианке? Ответ имама“ (ру). мединасчоол.орг. Қаралди: 2021-йил 5-ноябр.
  25. ↑ Условия в брачном контракте
  26. ↑ Ал-Бухари „Сахих ал-джами“, Муслим „Сахих ал-джами“
  27. ↑ Коран, 30:21
  28. ↑ Коран, 4:124
  29. ↑ Горшунова О. В. Отинча // Этнографическоэ обозрениэ. 2001, № 3. Сс. 134 −140. (Wайбаcк Мачине сайтида 2017-12-23 санасида архивланган) Андоза:Wайбаcк 2
  30. ↑ Горшунова О. В. Женскоэ паломничество к святим местам (по материалам Ферганской долини) // Итоги полевих исследований. Ред. З. П. Соколова. — М.: ИЭА РАН, 2000. Сс. 23-39.
  31. ↑ „ПОЛЛ: Wоменъс ригҳц ин тҳе Араб wорлд“. 2015-йил 23-декабрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2022-йил 20-июн.
  32. ↑ 32,0 32,1 „СЕКСУАЛЬНЫЕ ДОМОГАТЕЛЬСТВА В АРАБСКИХ СТРАНАХ « Международный Центр междисциплинарного образования“ (ру-РУ). Қаралди: 2021-йил 5-ноябр.
  33. ↑ „Закон о домогательствах к женщинам в Египте | Институт Ближнего Востока“ (ру-РУ). Қаралди: 2021-йил 5-ноябр.
  34. ↑ 34,0 34,1 „WДИ - Фемале Генитал Мутилатион ис стилл праcтиcед ароунд тҳе wорлд“. дататопиcс.wорлдбанк.орг. Қаралди: 2021-йил 5-ноябр.
  35. ↑ „Население Судана“. cоунтрйметерс.инфо. Қаралди: 2021-йил 5-ноябр.
  36. ↑ „Национальный доклад, представленный в соответствии с пунктом 5 приложения к резолюции 16/21 Совета по правам человека“ (ру). 2021-йил 5-ноябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2022-йил 20-июн.
  37. ↑ „Право.ру: законодательство, судебная система, новости и аналитика. Все о юридическом рынке.“ (ру). ПРАВО.Ру. Қаралди: 2022-йил 7-март.
  38. ↑ Изнасилованной в Катаре голландке дали условний срок за внебрачную связ: Общэство: Мир: Лента.ру
  39. ↑ Великиэ женщини Ислама
  40. ↑ Литераcй
  41. ↑ [1] // Асиан Политиcал Неwс
  42. ↑ „Женщины Саудовской Аравии обрели право голоса“. ДЕЛФИ (2011-йил 25-сентябр). 2013-йил 21-мартда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2016-йил 10-январ.