Islom kolleji
Ислом коллежи – Лондонда жойлашган илмий муассаса бўлиб, исломшунослик бўйича магистратура ва бакалавриат даражасида ўқитишга ихтисослашган.
Тҳе Исламиc Cоллеге | |
| Шиори | Ҳигҳер Эдуcатион ин ан Исламиc Энвиронмент |
|---|---|
| Асос солинган санаси | 1988 |
| Манзили |
, Англия , Буюк Британия |
| Веб-сайти | исламиc-cоллеге.аc.ук |
Муассаса исломшунослик бўйича академик матнларини ҳамда ҳар чоракда бир академик журнални нашр этади.
Нашрлари
Ислом коллежи ИCАС Пресс нашрига эга. ИCАС Пресс бир қанча мумтоз ва замонавий исломий матн ва таржималарни, хусусан, Қур’он ва ҳадисшунослик, илоҳиёт, фалсафа, тасаввуф, сиёсат ва тарих соҳаларига оид асарларни нашр этган. ИCАС Пресс шиаликни ўрганишга оид илмий мақолалар ва китоб шарҳларини ўз ичига олган ҳар чоракда бир марта нашр этиладиган Жоурнал оф Ши’а Исламиc Студиэс (Шиа Исломшунослик журнали) ни ҳам чиқаради[1].
Дастури
Бакалавр
Ҳозирда иккита бакалавриат дастурларида ўқишлик таклиф этилмоқда, булар: БА Исломшунослик ва БА Ҳавза тадқиқотлари. Биринчиси ислом динининг эътиқод тизими ва ақлий анъаналар тизими сифатида пайдо бўлганидан то ҳозирги давргача бўлган асосий хусусиятлари билан талабаларни таништириш ҳамда ислом ҳуқуқи, тарихи, фалсафаси ва араб тили каби муҳим мавзуларни ўзида қамраб олади. Иккинчиси исломни сивилизация сифатида кенгроқ нуқтаи назар билан таъминлашга қаратилган ва бу унинг курс мазмунида акс этади. Бу дастур ҳавза ёки анъанавий семинарияда бўлгани каби, диний тадқиқотларга алоҳида эътибор қаратган.
Аспирантура
Ислом коллежи исломшунослик, ислом ҳуқуқи бўйича магистр даражаларида ўқишликни ҳам таклиф қилади ҳамда Ислом ва Ғарб (собиқ қиёсий фалсафа) Миддлсех университети томонидан тасдиқланган. Улар масофавий таълим орқали ўқишликни ҳам таклиф этади. Ислом коллежи, шунингдек, Миддлесех университети билан ҳамкорликда ДПроф дастурида ўқишлик таклифига ҳам эга.
Сертификат курслари
Ислом коллежи диплом дастурлари билан бир қаторда Қур’он араб ва форс тили, ислом банк иши, ислом ва инсон ҳуқуқлари ҳамда ислом фалсафаси каби бир қатор сертификат курсларида ўқишликни ҳам таклиф этади.