Аббосий кутубхонадаги олимлар. Ал-Ҳаририй мақомаси учун Яҳё ибн Маҳмуд ал-Васитий чизган расм

Ислом олтин даври — Ислом тарихидаги маданий, иқтисодий ва илмий тараққиёт даври. Аксар манбаларда Ислом олтин даври ВИИ асрдан ХИВ асргача давом этган, деб кўрсатилган.[1] Мазкур давр аббосий халифа Ҳорун ар-Рашид ҳукмронлигида Бағдодда Байт ул-ҳикмат – Билим уйи ёки Донишмандлар уйи ташкил этилиши билан бошланган, деб юритилади. Байт ул-ҳикматда турли мамлакатлардан келган олим ва таржимонлар, жумладан, марказий осиёлик олимлар Аҳмад ал-Фарғоний ва Ал-Хоразмийлар зиммасига дунёнинг классик илмини тўплаб, араб тилига ўгириш вазифаси юкланган.

Ислом олтин даври мўғуллар истилоси ва 1258-йилда Бағдод қамали ортидан Аббосий халифалигининг барбод бўлиши билан тугаган, деб ҳисобланади.[2] Айрим олимлар Ислом даври 1050-йилда тугаган, деб ҳисоблайди. Айримлар эса ушбу давр ХВ—ХВИ асрда ўз якунига етган, деган фикрни илгари сурган. Ислом олтин даври Ислом ўрта асрлар даврига мутаносиб бўлиб, айрим манбаларда Ислом ўрта асрлар даври 900–1300-йилларга тўғри келади, деб кўрсатилган.

Ислом олтин даврида фаолият юритган олимлар жаҳон таълими ва маданияти ривожланишига салмоқли ҳисса қўшган. Хусусан, ушбу даврда математика, тиббиёт, физика, кимё ва бошқа фанларда катта ютуқларга эришилди. Ислом олтин даврида Ислом маданияти Испания жанубидан Хитойгача бўлган ҳудудга яшаган турли миллатлар ва динлар олимлари ютуқларини сингдириб олди.

Ислом олтин даври метафораси ХИХ асрда Ислом тарихига бағишланган ғарб давлатлари манбаларида пайдо бўлди. 1868-йилда ёзилган „Сурия ва Фаластинга борувчи сайёҳлар учун қўлланма“ (инглизча: Ҳандбоок фор Травелерс ин Сйриа анд Палестине) муаллифи Дамашқдаги масжидлар „Муҳаммаданизмнинг ўзи каби тез суратда барбод бўлиб бормоқда“, деб ёзган.[3] Атаманинг кенг қабул қилинган изоҳи мавжуд эмас. Хусусан, ХИХ асрда айрим тарихчилар Ислом олтин даврини халифалик мавжуд бўлган пайтга, яъни олти ярим асрга тенглаштирган, бошқалари эса олтин давр Умар ибн Хаттоб ўлими билан якунланган, деб ҳисоблаган.

ХХ аср бошида „Ислом олтин даври“ атамаси Рошидун ёки Тўғри йўл тутган халифаларнинг ҳарбий ютуқлари ҳақида сўз юритилганда қўлланди. ХХ асрнинг иккинчи ярмига келибгина ИХ—ХИ асрларда халифаликда фан ва математика соҳаларида эришилган ютуқлар ва маданий тараққиёт Ислом олтин даври ўлароқ юритила бошлади. Айрим манбаларда ушбу давр ВИИИ аср охиридан 12-ёки ХИИИ аср бошигача чўзилган, дея кўрсатилди. Бугунги кунда ҳам атаманинг турли изоҳлари мавжуд. Олтин давр халифаликлар тугаган пайтда ўз якунига етган, деб ҳисоблаш тарихий ҳодисага асосланган бўлса-да, айримлар аслида Ислом оламида илмий ва маданий тараққиёт бундан анча аввал таназзулга учраган, деган фикрни илгари суриб келади.

Манбалар

  1. ↑ Кинг, Давид А. (1983). „Тҳе Астрономй оф тҳе Мамлукс“. Исис. 74-жилд, № 4. 531–55-бет. дои:10.1086/353360. {{cите магазине}}: Инвалид |реф=ҳарв (ёрдам)
  2. ↑ Исламиc Радиcалисм анд Мултиcултурал Политиcс. Тайлор & Франcис, 2011 — 9-бет. ИСБН 978-1-136-95960-8. 
  3. ↑ Портер, Жосиас Леслиэ. А Ҳандбоок фор Травелерс ин Сйриа анд Палестине, Лондон, 1868 — 49-бет. 

Ҳаволалар