Зиёсферада исми Исломқул ва фамилияси Султонқулов бўлган бошқа кишилар ҳақида ҳам мақолалар мавжуд.

Ислом полвон, Исломқул Султонқулов Ҳозирги Фарг'она вилояти О'збекистон тумани Яйпан шаҳрида туг'илган(?—Қўқон—1923) — Фарғона водийсида Совет тузумига қаршилик кўрсатиш ҳаракатининг бош қўмондони (1923). Мутасаввиф шайх ва полвон сифатида Фарғонада машҳур бўлган. Туркистон мустақиллиги учун чор Россиясига қарши кўтарилган ғалаёнларда қатнашган (1909—1916). Ислом полвон раҳбарлигида Қўқон ва Ўш уездларидаги Қорабой, Мирза Умар, Эшмат бойвачча, Мадумар ва Мадали лашкар-бошилар, Ҳожихон Тўра ва б. қўрбошилар ҳаракат қилган. 1921—22 йилларда у Шермуҳаммадбекнинг ўринбосари эди. 1923 йил 1-январда Шаҳрихонда бўлган қурултойда Фарғона водийсида Советларга қарши ҳаракатни бошқариш ва қўрбошилар фаолиятини ягона мақсад сари йўналтириб туриш унинг зиммасига тушди. Бу пайтда Ислом полвон қўл остида 8000 йигит ва 200 дан ошиқ қурбошилар тўпланган. Унинг энг яқин ёрдамчилари Қорабой қўрбоши ва Ёрмат махсум эди. Бир қатор муваффақиятли жанг ҳаракатларидан сўнг у Сўх атро-фидаги жангда енгилади (1923 йил август) ва тоққа чиқиб кетади. Бироқ Марғилонга қайтиб, яна курашни давом эттиради. 1923 йил 3 октабрда Ислом полвон қизиллар томонидан асирга олинади ва 1923 йил декабрда Туркистон ҳарбий трибунале сайёр гуруҳи томонидан (Қўқонда) отиб ташланади.[1]

Яна қаранг

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил