Ислом социализми – Турли мусулмон олимлари ва сиёсатчилари томонидан киритилган атама. Мусулмон социалистлари Қур’он ва Муҳаммад пайғамбар таълимотлари ижтимоий адолат, эркинлик ва ижтимоий тенглик тамойилларига мос келади, деб ҳисоблашади.

Тарихи

Кўпчилик ислом социализмининг асосчисини Муҳаммад пайғамбарнинг саҳобаси Абу Зарр ал-Ғифорий деб аташ мумкинлигига ишонишади[1][2][3][4][5]. У халифалик даврида ҳукмрон табақанинг бойлик тўплашига қарши чиққан. Усмон ибн Аффон уни бойликни адолатли тақсимлаш зарурлигига ишонтиришга ҳаракат қилди. Ислом мафкураси ва иқтисодининг баъзи олимлари ислом иқтисоди ва коммунизм, жумладан, закот ёки жизя каби исломий ғоялар ўртасида кўплаб ўхшашликлар мавжудлигига ишонишади[6][7].

Ислом умумий фаровонлик давлати

Камбағалларга ижтимоий ёрдам ва пенсия таъминоти каби муассасалар ВИИ асрда Араб халифалигида Исломнинг беш устунидан бири сифатида „закот“ шаклида илк шариат қонунларида жорий қилинган. Бу амалиёт Аббосийлар халифалигига қадар давом этди. Солиқлар (хусусан, закот ёки жизя) ислом ҳукумати ғазнаси томонидан йиғилиб, муҳтожларга, жумладан, камбағаллар, қариялар, етимлар, бевалар ва ногиронларга ёрдам кўрсатиш учун фойдаланилган. Ислом ҳуқуқшуноси ва файласуфи Ал-Ғаззолийнинг (1058–1111) таъкидлашича, ҳукумат табиий офат ёки очарчилик юз берган тақдирда мамлакатнинг ҳар бир ҳудудида озиқ-овқат заҳирасини ҳам йиғган. Шундай қилиб, халифаликни дунёдаги биринчи фаровонлик давлати ёки ижтимоий давлат деб ҳисоблаш мумкин[8][9]. Шунингдек, бугунги кунда „ислом социализми“ атамаси кўпинча Иккинчи жаҳон урушидан кейин мусулмон дунёсини қамраб олган кенгроқ ҳаракат – миллий озодлик ҳаракатининг мафкураси ва амалиёти бўлган ислом миллатчилиги билан бирлаштирилди.

Замонавий ислом социализми

Биринчи экспериментал ислом коммунаси 1917-йилда Қозон шаҳрида Россия мусулмонлари ўртасида совет ғояларини тарғиб қилувчи Воисийлар ҳаракати доирасида ташкил этилган. Кўп ўтмай Қозонда Вахитов ва бошқа татар инқилобчилари худди шу мақсадда Мусулмон социалистик қўмитасини туздилар.

Муаммар Қаззофий 1969-йилда Ливияда ҳокимиятни қўлга киритгач, ислом социализмини ўзининг мафкураси деб эълон қилди.

Машҳур мусулмон социалистлар рўйхатига қуйидагилар ҳам киради:

  • Жамолиддин ал-Афғоний – ислом модернизми ва панисломизм асосчиларидан бири;
  • Умар Саид Чокроаминото — Индонезия ислом социализм мактабининг асосчиси, миллий озодлик ҳаракати етакчиларидан бири;
  • Тан Малака – Индонезиядаги коммунистик ва миллий озодлик ҳаракати етакчиларидан бири;
  • Рофе Аҳмад Кидвай – 1947-йилдан 1954-йилгача ҳинд сиёсатчиси ва вазирлар маҳкамаси вазири;
  • Холид Муҳаммад Холид – мисрлик сиёсий ва ижтимоий ислоҳотчи;
  • Жалол ал-а-Аҳмад – эронлик ижтимоий ва сиёсий танқидчи;
  • Муҳаммад Сиёд Барре – Сомалилик ҳарбий ва сиёсий арбоб, 1969—1991-йилларда Сомали президенти;
  • Маслоҳ Муҳаммад Сиёд – Сомалилик ҳарбий ва сиёсий арбоб, Сомали Демократик партияси раҳбари.

Исломий марксизм

Ислом марксизми – бу атама Ассеф Баяднинг „Шариати ва Маркс“ китобида ишлатилган: Эрон инқилобчиси Али Шариатий ғояларини тасвирлаш учун „Маркснинг танқиди ислом танқиди“ дейилган. Бу атама баъзан Эрон халқ мужоҳидлари ташкилоти каби гуруҳга нисбатан ҳам қўлланади[10].

Яна қаранг

Манба

  1. ↑ Охфорд Энcйcлопедиа оф тҳе Модерн Исламиc Wорлд. Неw Ёрк: Охфорд Университй Пресс, 1995 — 19-бет. ИСБН 0195066138. 
  2. ↑ „Абу Дҳарр ал-Гҳифари“. Охфорд Исламиc Студиэс Онлине. 2012-йил 11-июлда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2010-йил 23-январ.
  3. ↑ Анд Онcе Агаин Абу Дҳарр. 
  4. ↑ Ҳанна, Сами А.; Георге Ҳ. Гарднер. Араб Соcиалисм: А Доcументарй Сурвей. Леиден: Э.Ж. Брилл, 1969 — 273-бет. 
  5. ↑ Ҳанна, Сами А. ал-Такафул ал-Ижтимаи анд Исламиc Соcиалисм (эн) // Муслим wорлд. — 1969. — Вол. 59, но. 3—4. — П. 275—286. Архивировано 13 сентябр 2010 года. „Архивированная копия“ (деадлинк). 2010-йил 13-сентябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2011-йил 16-январ.
  6. ↑ Жомо суммаризинг 'Исламиc эcономиc алтернативес' Wайбаcк Мачинедаги асл нусхадан архивланган архив нусхаси. (14-май 2014-йил), ин Религион ин модерн тимес: ан интерпретиве антҳологй, Линда Wоодҳеад,Паул Ҳеэлас
  7. ↑ Исламиc Эcономиc Фундаменц- (Интерест – Фреэ) (Wайбаcк Мачине сайтида 2011-02-14 санасида архивланган). Мисcонcептионс абоут ИФ, „Исламиc Финанcе ис эссентиаллй cоммунист ин натуре“
  8. ↑ Cроне, Патриcиа (2005), Медиэвал Исламиc Политиcал Тҳоугҳт, Эдинбургҳ Университй Пресс, 308–9-бет, ИСБН 0748621946
  9. ↑ Шади Ҳамид (Аугуст 2003), „Ан Исламиc Алтернативе? Эқуалитй, Редистрибутиве Жустиcе, анд тҳе Wелфаре Стате ин тҳе Cалипҳате оф Умар“, Ренаиссанcе: Монтҳлй Исламиc Жоурнал, 13 (8) (сеэ онлине (Wайбаcк Мачине сайтида 2003-09-01 санасида архивланган))
  10. ↑ „Абоут Со-Cаллед Исламиc Мархисм“. 2017-йил 8-июнда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2011-йил 16-январ.

Адабиётлар