Islom va mushuklar

Уй мушуги исломда эҳтиромга сазовор ҳайвондир. Кўпчилик мусулмонлар мушукни „энг ажойиб уй ҳайвони“ деб ҳисоблайдилар ва унинг тозалигига қойил қоладилар[1].
Эҳтиромнинг келиб чиқиши
Мушуклар қадим замонлардан бери Яқин Шарқда ҳурматга сазовор бўлган. Ислом динида ҳам, гарчи анча ўзгарган шаклда бўлса-да, бу анъана сақланиб қолган[2]. Кўпгина ҳадисларга кўра, ислом пайғамбари Муҳаммад мушукларни таъқиб қилиш ва ўлдиришни тақиқлаган[1].
Муҳаммад пайғамбарнинг саҳобаларидан бири мушукларга бўлган муносабати учун Абу Ҳурайра (лит. "Мушукчанинг отаси") номи билан танилган[3]. Абу Ҳурайра разияллоҳу анҳу „Муҳаммад пайғамбардан солиҳ аёл мушукдан ғазабланиб, уни арқон билан боғлаб, ўлгунича овқат ва сув билан таъминлашга бепарво бўлгани учун дўзахга кирганлиги“ни эшитганини айтган[4]. Афсонага кўра, Абу Саиднинг мушуги Муҳаммад пайғамбарни илондан қутқарган[1].
Тарих

Америкалик шоир ва саёҳатчи муаллиф Баярд Тайлор (1825—1878) мушуклар бемалол юрадиган Сурия касалхонасини кўрганида ҳайратда қолган. Уй мушуклари бошпана билан таъминланган ва озиқлантириладиган муассаса вақф маблағлари ҳисобидан молиялаштирилган бўлиб, ушбу маблағлар мушукларга қаровчиларнинг иш ҳақи, ветеринария хизмати ҳамда мушуклар учун сотиб олинадиган озиқ-овқат харажатларига сарфланади. Қоҳирада яшовчи инглиз шарқшуноси Эдwард Wиллиам Лане (1801—1876) илк бор ХИИИ асрда Миср султони Байбарс томонидан қурдирилган мушуклар боғини тасвирлаб берган, унинг европалик замондошлари мушукларга нисбатан мутлақо бошқача муносабатда бўлишган, уларни папа фармонларига биноан ё ейишган, ё ўлдиришган[1].
Wилфред Тҳесигер Тҳе Марш Арабс китобида мушукларга Месопотамия қишлоқларидаги жамоат биноларига эркин киришга рухсат берилганлигини ва ҳатто уларни овқатлантирилганлигини таъкидлайди[5]. Мушуклар нафақат омборхона ва озиқ-овқат захираларини зараркунандалардан ҳимоя қилгани, балки араб-ислом маданиятининг асоси қоғоз бўлган китобларини яроқсиз ҳолга келтирувчи сичқонларни овлагани учун ҳам қадрланади. Шу боис, кўпинча расмларда мушуклар ислом олимлари ва китобсеварлар билан бирга тасвирланган. Ўрта аср Миср зоологи Ал-Дамирий (1344—1405) биринчи мушук Нуҳ кемасидаги ҳайвонлар сичқонлардан шикоят қилгандан сўнг, Аллоҳ шерни аксиртирганда яратилганлигини ёзган[1].
Гигиена ва ахталаш
Ислом анъаналарида мушуклар тозалиги учун эъзозланади. Улар исломда поклик дея қаралувчи таҳорат олиш каби амални бажаради деб ҳисобланадилар ва шунинг учун уйларга, ҳатто масжидларга[1], жумладан Масжид ал-Ҳаромга ҳам киришлари мумкин. Мушуклар татиб кўрган озиқ-овқат ҳалол саналади, яъни уларнинг бу озиқ-овқатни истеъмол қилиши мусулмонлар учун уни ейишни тақиқламайди. Шунингдек, мушуклар ичган сув таҳорат (мусулмонлар томонидан бажариладиган покланиш маросими) учун ишлатилиши мумкин[1]. Бундан ташқари, баъзи мусулмонлар орасида мушуклар намоз ўқиётган одамларни қидиради деган эътиқод мавжуд[6].
Ҳайвонларни ахталаш масаласида мусулмон олимлари турлича фикрга эга. Бироқ, кўпчилик „агар мушукни ахталашдан бирон бир фойда бўлса ва бу унинг ўлимига олиб келмаса“ мушукларни ахталашга рухсат берилишини таъкидлайди[7]. ХХ аср Саудия Арабистонининг сунний имоми Муҳаммад ибн ал-Усаймин шундай ваъз қилган:
Агар мушуклар ҳаддан ташқари кўпайиб, безовталик туғдираётган бўлса ва уларни ахталаш уларга зарар етказмайдиган бўлса, бу ишни амалга оширишнинг ҳеч қандай ёмон томони йўқ. Чунки бу уларни туғилганидан кейин ўлдиришдан кўра яхшироқдир. Аммо агар мушуклар оддий мушуклар бўлиб, ҳеч қандай безовталик келтириб чиқармаётган бўлса, уларни ўз ҳолига қўйиб, кўпайишига имкон берган яхшироқдир[7].
Муизза
Файл:Муслим плайинг wитҳ киттен анд прайинг беадс ин Ал Азҳар мосқуэ ин Cаиро.wебм Кўпгина мусулмонлар Муҳаммад пайғамбарнинг Муизза (ёки Муʿизза; арабча: معزة) номли севимли мушуги бўлган деб ҳисоблашади[8][9]. Муҳаммад бир куни азон садоларидан уйғонади. У намозга боришга тайёрланиб, кийинишни бошлайди, кейин эса Муизза мушуги намозга киядиган кийимининг енгида ухлаб ётганини пайқайди. Муҳаммад пайғамбар уни уйғотишдан кўра, қайчи билан енгини кесиб, мушукни безовта қилмасликни маъқул кўради. Яна бир ҳикояда Муҳаммад пайғамбар масжиддан қайтгач, Муизза унга таъзим қилади. Кейин пайғамбар табассум қилади ва севимли мушугини уч марта мулойимлик билан силаб, мушукларга тўрт оёқлаб ерга тушиш қобилиятини беради[8][9]. Ҳадис ёки унга тегишли қўшимча манбаларда бундай мушук ва у билан боғлиқ ҳикоя ҳақида ҳеч қандай маълумот келтирилмаган[10]; шунга ўхшаш ҳикоялар ВИ аср Арабистонидан бўлган бошқа бировга тегишли бўлиб, ҳикоянинг келиб чиқиши ушбу шахсга боғлиқ бўлиши мумкин[11].
Муиззанинг ҳикояси ҳақиқат ёки тўқима бўлишидан қатъи назар, Муҳаммад мушукларга нисбатан ёмон муносабатда бўлганларни қоралаган[12].
Манбалар
- ↑ 1,0 1,1 1,2 1,3 1,4 1,5 1,6 Cампо, Жуан Эдуардо. Энcйcлопедиа оф Ислам. Инфобасе Публишинг, 2009 — 131-бет. ИСБН 978-0-8160-5454-1.
- ↑ Балдиcк, Ж. „Инто тҳе модерн wорлд“, . Мйстиcал Ислам: Ан Интродуcтион то Суфисм. Лондон, Неw Ёрк: И.Б. Таурис & Cо. Лтд., 2012 — 132−168-бет. ИСБН 9781860646317.
- ↑ Глассé, Cйрил. Тҳе Неw Энcйcлопедиа оф Ислам. Роwман Алтамира, 2003 — 102-бет. ИСБН 0759101906. „Тҳе аттачмент то cац оф оне оф тҳе Cомпанионс, Абū Ҳурайраҳ ('Фатҳер оф тҳе Киттен'), ис провербиал.“
- ↑ Либерал Ислам: А Соурcе Боок Курзман: . Охфорд Университй Пресс, 1998 — 121-бет. ИСБН 0-19-511622-4.
- ↑ Тҳесигер, Wилфред. Тҳе Марш Арабс. Лондон: Лонгманс, 1964.
- ↑ Глассé, Cйрил. Тҳе Неw Энcйcлопедиа оф Ислам. Роwман Алтамира, 2003 — 102-бет. ИСБН 0759101906. „Сториэс оф cац wҳо сеэк оут персонс wҳо аре прайинг, анд оф cац сенситиве то тҳе пресенcе оф граcе, аре cоммон.“
- ↑ 7,0 7,1 Абдул-Раҳман, Муҳаммад Саэд „Чаптер 13: Трансаcтионс Анимал Ригҳц“, . Ислам: Қуэстионс анд Ансwерс—Журиспруденcе анд Исламиc Рулингс: Генерал анд Трансаcтионс, Парт 1. Ҳерне Ҳилл, Лондон, УК: МСА Публиcатион Лимитед, 2004 — 323–325-бет. ИСБН 1-86179-411-8.
- ↑ 8,0 8,1 Геер, Георгиэ Анне. Wҳен Cац Реигнед Лике Кингс: Он тҳе Траил оф тҳе Саcред Cац. Кансас Cитй, Миссоури: Андреwс МcМеэл Публишинг, 2004 — 28-бет. ИСБН 0-7407-4697-9. „Ин стилл анотҳер чарминг легенд абоут тҳе Пропҳет, оне дай ҳис фаворите cат Муэзза боwед то тҳанк ҳим фор соме кинд фавор анд, бй тҳис сторй, Пропҳет Муҳаммад тҳен пассед ҳис ҳанд доwн тҳреэ тимес тҳе ленгтҳ оф тҳе анимал'с баcк, гивинг то ит—анд то алл cац эверморе—тҳе энвиабле cапаcитй алwайс то ланд сқуарелй он тҳеир феэт.“
- ↑ 9,0 9,1 Сталл, Сам. 100 Cац Wҳо Чангед Cивилизатион: Ҳисторй'с Мост Инфлуэнтиал Фелинес. Қуирк Боокс, 2007 — 40-бет. ИСБН 978-1-59474-163-0.
- ↑ Мотала. „Дид Наби (саллаллаҳу 'алайҳи wа саллам) ҳаве а cат намед Муэзза?“ (эн-ГБ). Ҳадитҳ Ансwерс (2020-йил 25-ноябр). Қаралди: 2021-йил 15-март.
- ↑ „Тҳе Пропҳет'с cат Муэзза“ (эн-ГБ). Исламиc Портал (2020-йил 9-октябр). Қаралди: 2021-йил 15-март.
- ↑ „حديث الرسول عن القطط - حديث شريف“ (ар). ҳадеэтҳшареэф.cом. — „عُذِّبَتِ امْرَأَةٌ في هِرَّةٍ سَجَنَتْها حتَّى ماتَتْ، فَدَخَلَتْ فيها النَّارَ، لا هي أطْعَمَتْها ولا سَقَتْها، إذْ حَبَسَتْها، ولا هي تَرَكَتْها تَأْكُلُ مِن خَشاشِ الأرْضِ“. Қаралди: 2024-йил 29-март.