Википедияда исми Ислом ва фамилияси Исмоилов бўлган бошқа кишилар ҳақида ҳам мақолалар мавжуд.

Исломбек Муродбек ўғли Исмоилов (1992-йил 19-июлда туғилган) – ўзбекистонлик футбол мураббийи. „Нефтчи“ футбол клуби бош мураббийи.

Исломбек Исмоилов
Шахсий маълумот
Тўлиқ исми Исломбек Муродбек ўғли Исмоилов
Таваллуд санаси 1992-йил 19-июл (1992-07-19) (34 ёш)
Таваллуд жойи Марғилон, Ўзбекистон
Клуб маълумоти
Жорий клуб
Нефтчи
Рақами Бош мураббий
Ёшлигида аъзо бўлган клублар
Йиллар Жамоа
0000—2011 Пахтакор
Бошқарган клублари
Йиллар Жамоалар
2015—2018 Ёзёвон
2018 Ифтихор
2018—2019 Фаровон БФК
2019—2021 Турон
2021 Турон У21
2022 Ўзбекистон У-14
2023 Ўзбекистон У-15
2024 Ўзбекистон У-16
2025 Ўзбекистон У-17
2025 Нефтчи У21
2025— Нефтчи

Биографияси

Исломбек 1992-йил 19-июлда Марғилонда туғилган. Ёшлик даврида Пахтакор футбол мактабида таълим олган.

Мураббийлик фаолияти

Профессионал мураббийлик фаолиятини 2015-йилда Фарғона вилоятининг „Ёзёвон“ клубида бошлаган. Уч мавсум давомида Ёзёвон Лочинлари жамоари клубига бош мураббийлик қилган. 2018-йилги мавсумда Олтиариқнинг „Ифтихор“ клуби[1] ва Марғилоннинг „Фаровон“ болалар футбол жамоасида бош мураббийлик қилган.

2019-йилда Яйпаннинг „Турон“ жамоасига бош мураббий этиб тайинланган[2]. Унинг қўл остида Турон жамоаси 2019-йилда Ўзбекистон Б-Про лигаси ғолиблигини, 2020-йилда Ўзбекистон Про лигаси ғолиблигини қўлга киритган. 2021-йилда Турон жамоасининг Ўзбекистон Суперлигасидаги қониқарсиз натижаларидан сўнг бош мураббийликдан озод этилган[3] ва У21 жамоасига мураббий этиб тайинланган[4]. 2021-йил ноябр ойида У21 жамоасидан ҳам истеъфога чиқарилган[5].

2022-йилда 14 ёшгача бўлган Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоасига бош мураббий сифатида тайинланган. 2023 ва 2024-йиллар Ўзбекистон У-15, У-16 терма жамоаларига устозлик қилган. 2024-йилдан Ўзбекистон У-17 терма жамоаси бош мураббийи. 2025-йил 26-июнда „Нефтчи“ жамоаси билан шартнома имзолаган ва клубнинг 21 ёшгача бўлган жамоасининг устози этиб тайинланган[6]. 1-декабр куни „Нефтчи“ клубининг бош мураббийи этиб тайинланди[7][8].

Шахсий ҳаёти

Исломбекнинг отаси Мурод Исмоилов собиқ футболчи ва футбол мураббийидир. Укаси Музаффар Музаффаров ҳам футболчи бўлиб, Бангладеш чемпионатида ўйнайди.

Ютуқлари

Мураббий сифатида

Турон

Ўзбекистон У17

Нефтчи

Мукофотлари

2025-йилда „Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган спорт устози“ унвонини олган[10]

Манбалар

Ҳаволалар