Ҳаж турлари — Исломда ҳаж ибодатини адо этишнинг уч хил шаклидир: ифрод ҳаж, қирон ҳаж ва таматту’ ҳаж. Ҳар бирининг ўзига хос тартиби ва ҳукмлари мавжуд[1].

Ҳаж турлари

Мусулмон киши ҳаж фаризасини қуйидаги уч турдан бири орқали адо этиши мумкин[2].

Ифрōд ҳаж

Ифрōд ҳаж — бу фақат ҳаж учун эҳрамга кириб, “Лабайк Аллоҳумма ҳажжан” деб ният қилиш ва ҳаж амалларини тўлиқ адо этишдир[3].

  • Фақат ҳаж ният қилинади
  • Умра бажарилмайди
  • Қурбонлик вожиб эмас

Қирон ҳаж

Қирон ҳаж — бу ҳаж ва Умрани бир вақтнинг ўзида битта иҳрам билан адо этишдир[4].

  • Ҳаж ва умра бирлаштирилади
  • Иҳрамдан чиқилмайди
  • Қурбонлик қилиш вожиб

Таматту’ ҳаж

Таматту’ ҳаж — бу ҳаж ойларида аввал умрани адо этиб, эҳромдан чиқиш, кейин эса ҳаж учун қайта эҳромга киришдир[5].

  • Аввал умра бажарилади
  • Сўнг Эҳромдан чиқилади
  • Ҳаж учун яна эҳромга кирилади
  • Қурбонлик қилиш вожиб

Қур’они каримда

Аллоҳ таоло Бақара сурасининг 196-оятида таматту’ ҳақида марҳамат қилади.[6].

Таматту’ қилган киши қурбонлик қилишга мажбур бўлади. Агар бунга имкон топа олмаса, ўн кун рўза тутади:

  • 3 кун ҳаж вақтида тутилади
  • 7 кун уйга қайтгач тутилади[7]

Суннатда

Жабир ибн Абдуллоҳ ривоят қилади: Расулуллоҳ (с.а.в.) айтдилар: "Агар олдиндан билганимни кейин билганимда эди, ҳадй олиб келмаган бўлардим..."[8]

Оиша (р.а.) ривоят қилади: "Уни умрага айлантиринглар..."[9]

Абдуллоҳ ибн Аббос ривоят қилади: "Пайғамбар саҳобаларга ҳажни умрага айлантиришни буюрдилар"[10].

Ҳаж турлари ўртасидаги фарқлар

Хусусият Таматту’ Қирон Ифрōд
Ният қилиш аввал Умра учун, сўнг ҳаж учун Умра ва ҳаж учун бирга Фақат ҳаж учун
Эҳромга кириш Икки марта Бир марта Бир марта
Умра қилиш Бор Бор Йўқ
Қурбонлик қилиш Вожиб Вожиб Вожиб эмас

Фиқҳий қарашлар

Тўрт мазҳаб — ҳанафий, моликий, шофи’ий ва ҳанбалий — ушбу уч ҳаж турининг барчасини жоиз деб ҳисоблайди[11].

Сунний ва шиа қарашлари

Аҳл ас-сунна ва-л-жамоа ва Шиа мазҳаблари таматту’ ҳажнинг жоизлигида иттифоқ қиладилар[12].

Али ибн Абу Толиб ва Абдуллоҳ ибн Аббос таматту’ни афзал деб билганлар.

Хулоса

Ифрōд, қирон ва таматту’ — учала ҳаж тури ҳам Исломда жоиз ҳисобланади.

Яна қаранг

Манбалар