Исмаил Танатарович Сағитов (1908-йил, 8-феврал, Қорақалпоғистон, Хўжайли тумани — 1993, Нукус) — қорақалпоқ адабиёцҳуноси. Ўзбекистон Фанлар академияси мухбир аъзоси (1966). Филология фанлари доктори (1963), профессор (1965). Қорақалпоғистонда хизмат кўрсатган фан арбоби (1969). „Қизил Қорақалпоғистон“ газ.да бўлим мудири (1935), муҳаррир (1936—1937). Қорақалпоғистон давлат нашриётида бўлим мудири (1941), директор (1943) ва бош муҳаррир (1952—1955). Қорақалпоғистон Вазирлар Кенгаши қошидаги санъат ишлари бошқармаси бошлиғи (1943-1946). Ўзбекистон Фанлар академияси Қорақалпоғистондаги Комплекс иқтисод ва маданият илмий тадқиқот институтида илмий ходим (1946-1952), директор ўринбосари (1955-1958), Н. Давқараев номидаги тарих, тил ва адабиёт институтида бўлим мудири. Илмий фаолияти қорақалпоқ қаҳрамонлик эпоси мавзуига бағишланган.

Бердақ — буюк шоир ватанпарвар, Нукус, 1943; Бердақ ижоди, Нукус, 1958; Қорақалпоқ халқ қаҳрамонлик эпоси, Т., 1963; Замон ва адабиёт, Нукус, 1969[1].

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил