Ismaloq
Исмалоқ (Спинаcиа) — шўрадошлар (шўрагуллилар оиласи)га мансуб бир ёки икки йиллик ўсимликлар туркуми, сабзавот экини. И. икки жинсли (аксарият, икки уйли), совуққа чидамли, тез етиладиган ўсимлик. АҚСҲ, Канада, Евросиёда, жумладан, Ўзбекистонда полиз И. (С. олераcеа Л.) тури сабзавот сифатида ўстирилади. Далага эрта баҳорда экилади. Уруғи 3—4 кунда кўкариб чиқади. Униб чиққанидан кейин 30—45 кунда барглари истеъмолга тайёр бўлади (овқатга ишлатилади). Ҳосилдорлиги 150—300 с/га. Чўчқатикан (С. туркестаниcа Илжин) тури экинзорларда ва тоғ ён бағирларидаги ўтлоқларда бегона ўт тарзида учрайди. Бўйи 60 см, барглари пацимон қирқилган, поянинг пастки қисмидагилари бандли, қолганлари бандсиз, кетма-кет жойлашган. Меваси — тиканли тўпмева. И. униб чиққанидан кейин 30—40 кунда майсаси, 90—100 кунда уруғи етилади. 8—9° совуққа чидамли. Тарки-бида каротин, витамин В, В2, С, органик кислоталар бўлиб, халқ табобатида сийдик ҳайдовчи дори сифатида ҳамда камқонлик, рахит касалликларига қўлланади. Баргидан гидролизлаб олинган махсус оқсил модда медицинада меъда ости бези фаолиятини кучайтирувчи восита сифатида ишлатилади, барглари баҳорда, витаминларга бой бўлиб, ундан сомса ва б. таомлар тайёрланади.[1]
Манбалар
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |