Ismat Buxoriy
- Википедияда исми Исмат бўлган бошқа кишилар ҳақида ҳам мақолалар мавжуд.
Исмат Бухорий (тахаллуси; асли исми Исматулло) (1365, Бухоро— 1436) — шоир. Бухорода таҳсил кўрган. Халил Султон ва Мирзо Улуғбек замонида (1404—09; 1409—49) Самарқандда яшаган. ХВ аср 30-й.ларида саройдан кетиб, Бухорода истиқомат қилган. Навоий "Мажолис уннафоис"да ёзишича, "Хужа Исматулло Мовароуннаҳр бузургзодаларидандир. Зоҳир илмини такмил қилғондур. Ғоят хуш-таъблигидин ўзин шеърға мансуб қилиб, девони машҳур бўлди". И. Б. турк, форс ва араб тилларида ижод этган, Бухоро адабий муҳитида зуллисонайн анъанасини бошлаб берган шоирлардан. Унинг 8 минг байтли бир девони ва туркий тилда ёзилган "Иброҳим Адҳам" номли 1035 байтли асари бизгача етиб келган. И. Б. кўпроқ шеъриятнинг ғазал, қасида, маснавий, рубоий жанрларида асарлар яратган. Ҳофиз Шерозийга эргашиб ғазаллар ёзган. Ижодининг асосини ҳаёт, инсон, ишқ-муҳаббат, ёшлик, меҳнат ва поклик тўғрисида баҳс юритадиган ғазаллар ташкил этади. Ҳажвий шеърларида муболаға, иғроқ, ғулув каби санъатлардан фойдаланиб, ўз давридаги мавжуд салбий ҳодисаларни крралайди. Унинг "нобуд" радифли ғазалида азобуқубатда яшаётган меҳнаткаш халқ ҳаёти от тимсолида реалистик тасвирланган.
И. Б. шеърлари равонлиги, таъсирчанлиги, фалсафий фикрларга ва оригинал тасвирий воситаларга бойлиги билан Моварауннаҳрда шуҳрат қозонган. И. Б. адолатпарварлик ва халқпарварлик руҳида қасидалар ёзган. И. Б.нинг девони 19 қўлёзма нусхада Тошкент, Бухоро, Душанба, Санкт-Петербург , Филаделфия (АҚСҲ), Лондон ва Калкутта (Хиндистон) кутубхоналарида сақланади.[1]
Манбалар
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |