Ismat ota masjidi
| Масжид | |
Исмат ота масжиди
Исмат ота | |
![]() | |
| Мамлакат | |
| Ҳудуд | Тошкент |
| Шаҳар | Нурафшон |
| Йўналиши | сунний |
| Масжид тури | Жомеъ-Масжид |
| Меъморий услуб | Ислом меъморчилиги |
| Бинокорлик | 8.09.2021—2022 |
| Сўнги имом | Жабаев Анвар |
| Миноралар сони | 1 |
| Миноралар сони | 1 |
| Ҳолати | амалдаги |
| Таровиҳ | |
| Саҳарлик ва ифторлик | |
| Кутубхона | |
Исмат ота масжиди – Ўзбекистон Республикаси Мусулмонлар идораси тасарруфидаги жоме масжид бўлиб, Тошкент вилоятида жойлашган. Маскур масжид Вазирлар маҳкамаси тасарруфида ҳисобланиб, Мусулмонлар идораси ва Тошкент вилояти Мусулмонлар бошқармаси томонидан фаолият юритади[1].
Жойлашуви ва фаолияти
Исмат ота жоме масжиди Тошкент вилояти, Нурафшон шаҳри таркибидаги Ҳақиқат маҳалласи фуқаролар йиғини, Оппоқ кўчасида жойлашган[2]. Маскур масжига ҳар кунлик 5 маҳал намоз ибодатларини адо қилиш учун Нурашфон шарининг турли жойларидан мусулмон инсонлар ташриф буюришади. Жумладан, Охунбобоев, Бобур шох кўчаси, Деҳқонобод, Исматилла Хакимов, Гузар, Наврўз, Бахт, Учқун, Олмазор, Учқун, Озодлик, Спортчилар, Мирзаева, Хуррамлик бош кўчаси, Учқун, Бахор, Одил Файзиев, Озод Саҳрофиддинов, Муқиммий, Зиёлилар, Калелин, Навоий, Эйвалак, Шифокорлар, Шарофиддинов, Эйвалак ва Тошкент йўли бош кўчасидан истиқомат қилувчи маҳаллий аҳоли вакиллари ташриф буюришади. Шунингдек, Ўрта Чирчиқ туманининг шаҳарга туташган аҳоли пунктлари ва йўловчилар, меҳмонлар ва саёҳатчилар Рамазон ва Қурбон ҳайит намозларида ва Жума намозлари вақтларида ташриф буюришади. Ушбу жомеъ-масжидда кунлик беш вақт намоз ўқилиши учун зарур барча шарт-шароитлар яратилган[2].
Тарихи
Исмат отажоме масжидининг аниқ қачон ташкил этилганлиги ҳақида тўлиқ ва ишончли манбалар мавжуд эмас. Жоме масжид 1-ноябр 1995-йилда Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан диний ташкилот сифатида рўйхатдан ўтказилган[2]. Масжиднинг янги биноси 2021-йил сентабр ойидан бошлаб қурила бошланди. Янги бинонинг илк тамал тошини Тошкент вилояти бош имом-хатиби Жасурбек Раупов қўйиб берди[3].
Манбалар
- ↑ „ИСМАТ ОТА ЖОМЕ МАСЖИДИ“. масжид.уз. масжид.уз. Қаралди: 25-ноябр 2023-йил.
- ↑ 2,0 2,1 2,2 „Ташкилот ҳақида“. узорг.инфо. узорг.инфо. 2023-йил 25-ноябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 25-ноябр 2023-йил.
- ↑ „Хушхабар: «ИСМАТ ОТА» МАСЖИДИГА ИЛК ҒИШТ ҚЎЙИЛДИ“. фитрат.уз. фитрат.уз. Қаралди: 25-ноябр 2023-йил.
"https://new.ziyosfera.uz/ziyo/Ismat_ota_masjidi" dan olindi
