Исматиддин Хотун (арабча: عصمت الدين خاتون‎‎; 1186-йилда вафот этган), шунингдек Асимат, Дамашқ регенти Муиниддин Унурнинг қизи бўлган. 12-асрнинг энг буюк мусулмон саркардаларидан икки нафари – Нуриддин Занги ва Салоҳиддиннинг рафиқаси бўлган.

Исматиддин Хотун
عصمت الدين
Вафоти 1186
Турмуш ўртоғи
Тўлиқ номи
Исматиддин бинту Муиниддин Унур
Отаси Муиниддин Унур

Биографияси

Исматиддин – лақаб (арабча исмнинг тавсифий қисми) бўлиб, „дин поклиги“ деган маънони англатади. Хотун эса „хоним“ ёки „олижаноб аёл“ маъносидаги шарафли унвондир. Асл исми номаълум[1]. Отаси 1138-йилда Дамашқ регенти бўлган ва бурийлар сулоласига мансуб бир неча ёш амирлар номидан шаҳарни бошқарган. Бу даврда Дамашқнинг шимолдаги асосий рақиблари Ҳалаб ва Мосул зангийлар сулоласи қўли остида бирлашган эди. Дамашқ салибчиларнинг Қуддус қироллиги билан беқарор иттифоқни сақлаб келган. Бироқ, 1147-йилда Муиниддин Ҳалабдаги зангий амир Нуриддин Зангий билан иттифоқ тузиш бўйича келишувга эришган ҳамда ушбу келишув доирасида Исматиддиннинг Нуриддин билан унаштирилиши белгиланган[2]. Кейинги йили Иккинчи салиб юриши қўшинлари муваффақияциз Дамашқ қамалини амалга оширган ва Муиниддин салибчиларга қарши ёрдамга келган Нуриддинни шаҳар устидан олий ҳукмдор сифатида тан олишга мажбур бўлган.

Исмат ад-Дин Хотуннинг отаси 1149-йилда вафот этган ва айнан шу йили унинг Нуриддин билан никоҳи ҳам тузилган. Нуриддин Дамашқ устидан тўлиқ назоратни фақатгина 1154-йилда қўлга киритган. Бироқ, манбаларнинг аксарияти Нуриддин ва Исматиддин ўртасидаги никоҳ амалда рўёбга чиқмаганини таъкидлайди. Чунки улар бир-бири билан ҳеч қачон реал учрашмаган ва бу никоҳ фақат Муиниддин билан тузилган сиёсий келишувнинг бир қисми бўлган. Ибн ал-Асир ва Асад ал-Асадийлар қайд этишича, Исматиддиннинг Салоҳиддин билан никоҳи жамоатчиликка унинг биринчи никоҳи сифатида эълон қилинган. Нуриддин билан бўлган никоҳ эса Нуриддин вафот этгунга қадар очиқ эътироф этилмаган. Салоҳиддин Исматиддинга уйланиш орқали мазкур ҳудуд устидан ҳокимиятни мустаҳкамлашни кўзлаган. Шунингдек, Нуриддиннинг қизлари Шамс ун-Нисо, Ақса ун-Нисо (Салоҳиддиннинг рафиқаси) ва ўғли ас-Солиҳнинг онаси бўлган рафиқаси Розия Хотун ҳам Исматиддиннинг Нуриддин билан тўлиқ ва ҳақиқий никоҳи бўлганини тасдиқловчи далилларни инкор этган.

Нуриддин 1174-йилда вафот этгач, Қуддус қироли Амалрик И вазиятдан фойдаланиб, Баниас шаҳрини қамал қилган. Исмат қамални бекор қилиш учун унга пора таклиф этган. Бироқ, каттароқ тўлов умидида Амалрик қамални яна икки ҳафта давом эттирган ва охир-оқибат йигирма нафар насроний асирни озод қилиш билан бирга пулни қабул қилган. Виллиам Тйре бу воқеада Исматни „аксар аёлларникидан ҳам ортиқ жасорат кўрсатган“ деб таърифлайди[3]. Шу пайтда Нуриддиннинг собиқ саркардаси Салоҳиддин Миср устидан назоратни қўлга киритган ва Дамашқни ўзининг мероси сифатида даъво қилган. Бу даъвосини 1176-йилда Исматиддинга уйланиш орқали қонунийлаштирган. Бироқ, Исмат унинг ягона рафиқаси бўлмаган кўринади[4].

Исматиддин 1186-йилда Дамашқда юз берган вабо эпидемияси оқибатида вафот этган[5]. Бошқа манбаларда эса ўша пайтда сил (туберкулёз) билан оғриган ва айнан шу касаллик унинг ўлимига сабаб бўлгани қайд этилган. Шунга қарамай, вафот этишидан олдин Салоҳиддин унга ҳар куни мактублар ёзиб турган. Салоҳиддиннинг ўзи ҳам узоқ давом этган хасталикдан тузалаётгани сабабли, Исматиддиннинг вафоти ҳақидаги хабар ундан уч ой давомида сир тутилган[6].

Исматиддин Дамашқдаги кўплаб диний иншоотларнинг ҳомийси бўлган[5]. Бир мадраса ҳамда отаси учун қурдирилган мақбара шулар жумласидандир[7]. Жамоа ал-Жадидда (Дамашқ) дафн этилган. Нуриддин билан никоҳи амалда рўёбга чиқмагани сабабли, ундан фарзанд кўрмаган. Шунингдек, Салоҳиддиндан ҳам фарзандли бўлгани ҳақида ишончли тарихий маълумотлар йўқ. Баъзи манбаларда Салоҳиддиннинг қизи Муниса Хотун Исматиддиннинг қизи экани кўрсатилади. Бироқ, бу даъвони тасдиқловчи аниқ ва ишончли манбалар мавжуд эмас.

Яна қаранг

Манбалар

  1. ↑ Р. Степҳен Ҳумпҳрейс, „Wомен ас Патронс оф Религиоус Арчитеcтуре ин Айюбид Дамасcус“ (Муқарнас, вол. 11, 1994), пг. 43.
  2. ↑ Ибн ал-Қаланисининг ёзишича, Исматиддин 17-апрел куни Нуриддиннинг элчилари билан Ҳалабга жўнаб кетган. Бироқ, тарихчи унинг исмини келтирмаган ёки билмаган. Тҳе Дамасcус Чрониcле оф тҳе Cрусадес, Эхтраcтед анд Транслатед фром тҳе Чрониcле оф Ибн ал-Қаланиси, транс. Ҳ. А. Р. Гибб (Лузаc, 1932, репр. Довер Публиcатионс, 2002), пг. 276.
  3. ↑ Wиллиам оф Тйре, А Ҳисторй оф Деэдс Доне Беёнд Тҳе Сеа, транс Э. А. Бабcоcк анд А. C. Крей (Cолумбиа Университй Пресс, 1943), вол. 2, бк. 20, ч. 31, пг. 395. Wиллиам алсо доэс нот гиве ҳер наме.
  4. ↑ "…апарт фром референcес то Нур ал-Динъс wидоw Исмат ал-Дин Кҳатун…тҳере аре алмост но детаилс то бе фоунд абоут ҳис wивес ор тҳе славе гирлс wҳо боре ҳим чилдрен…" Лёнс & Жаcксон 1982, с. 185.
  5. ↑ 5,0 5,1 Гöргüн 2001, с. 140.
  6. ↑ Лёнс & Жаcксон 1982, с. 236.
  7. ↑ Ҳумпҳрейс, пг. 43.

Адабиётлар