Зиёсферада исми Исмат ва фамилияси Эргашев бўлган бошқа кишилар ҳақида ҳам мақолалар мавжуд.

Исматилла Раимович Эргашев — Ўзбекистон ташқи ишлар вазирининг ўринбосари[1].

Исматилла Раимович Эргашев
Исматилла Эргашев
 Ўзбекистоннинг Озарбайжондаги элчиси
 
Мансаб даври
2004-йилдан – 2012-йилгача
Президент Ислом Каримов
Ўтмишдоши Абдуғофур Абдураҳмонов
Вориси Шерзод Файзиев
 Ўзбекистоннинг Хитойдаги элчиси
 
Мансаб даври
1999-йилдан – 2003-йилгача
Ўтмишдоши ?
Вориси ?
Шахсий маълумотлари
Таваллуди 1960-йил 24-сентябр (1960-09-24) (66 ёш)
Тошкент

Биография

1960-йил 24-сентабрда Тошкент шаҳрида туғилган.

1982-йилда Тошкент университетини „Шарқшунос-филолог, дари ва инглиз тиллари ўқитувчиси“ мутахассислиги бўйича тамомлаган. Фавқулодда ва Мухтор элчи дипломатик мартабасига эга.

Форс, инглиз ва турк тилларини билади.

1982—1984 — Афғонистонда ҳарбий хизмат.

1984—1992 — ҳарбий билим юртида чет тили ўқитувчиси.

1992—1994 — Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги Шартнома-ҳуқуқ бошқармаси 2-котиби.

1994—1994 — Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги Осиё ва Африка бўлими бошлиғи ўринбосари — сектор мудири.

1994—1996 — Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги Давлат протоколи бошқармаси бошлиғи.

1996—1999 — Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири ўринбосари.

1999—2003 — Ўзбекистон Республикасининг Хитой, Мўғулистон ва КХДРдаги даги фавқулодда ва мухтор элчиси.

2003—2004 — Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири ўринбосари, Ўзбекистон Республикаси президентининг Афғонистон бўйича Махсус вакили.

2004—2012 — Ўзбекистон Республикасининг Озарбайжондаги фавқулодда ва мухтор элчиси.

2012—2017 — Халқаро кураш ассоциацияси президентининг маслаҳатчиси.

2017-йил 24-майдан Ўзбекистон Республикаси Президентининг Афғонистон бўйича махсус вакили.

Оилали, беш нафар фарзанди бор[2].

Манбалар

  1. ↑ Натионал Ҳолидай оф Узбекистан маркед ин Баку
  2. ↑ архив нусхаси, 2017-02-10да асл нусхадан архивланди, қаралди: 2017-12-02