Зиёсферада исми Исмат ва фамилияси Раҳматуллаев бўлган бошқа кишилар ҳақида ҳам мақолалар мавжуд.

Исматулло Раҳматуллаев, Раҳматуллозода (1883 — 1962, Самарқанд тумани, Ражабамин қишлоғи) — жадид маърифатпарвари, педагог. Абдуқодир Шакурийнинг „усули савтия“ мактабида (1901—05) ўқиб, сўнг шу мактабда ўқитувчилик қилган (1906— 12), айни пайтда рустузем мактаби, да ҳам таҳсил олган (1903—06). „Дорул адаб“ мактабини ташкил этган (1913—17). Тожик тилида „Таълими алифбо“ дарслигини нашр этган (1915). 1915-йилда нашр этилган „Мактаб учун қўлланма“ („Раҳбари мактаб“) дарслигини яратганида устознинг хизматлари катта бўлди. Ҳозиргача бу дарслик араб тилида савод ўргатиш бўйича энг яхшиларидан бири саналади. Исматулло Раҳматуллаев Константин Дмитриевич Ушинский ва Лев Николаевич Толстойнинг илғор педагогик қарашларининг фаол тарғиботчиси эди. Ўзбекистон миллий зиёлиларини тайёрлашда бевосита иштирок этган устоз — устоз, ташкилотчи, методист ва фаол жамоат арбоби сифатида Исматулло Раҳматуллаэвнинг хизматлари жуда катта.1917—19 йилларда Самарқандса 35 та янги мактабнинг очилишида иштирок этган. Самарқанддаги Ўзбек маориф билим юрти (1922—25) ва Ўзбекистон давлат китоб палатасининг 1-директори (1926—29), Беҳбудий номидаги кутубхона мудири (1930—37). „Нашри маориф“ ва „Анжумани маориф“ жамиятларининг ҳайъат аъзоси (1917—21). „Миллий иттуҳод“ ташкилоти аъзолари билан ҳамкорликда айбланиб, икки марта қатағон этилган (1937-1943, 1949-1954). Ҳамид Олимжон, Фотиҳ Ниёзий, Музайяна Алавия, Раззоқ Ҳамроев, Толибжон Содиқов, Вохид Абдуллаев сингари фан ва маданият арбоблари Исматулло Раҳматуллаев. раҳбарлик қилган билим юртида таълим олганлар[1].

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил