Исмлар имлоси
Исмлар имлоси китоби — таниқли ўшлик ўзбек ёзувчиси Раҳмонберди Мадазимов томонидан ёзилган асар. Ушбу асарда ўзбек халқининг исмлари ҳақида маълумотлар берилган.
| Муаллиф(лар) |
|
|---|---|
| Тил | ўзбекча |
| Жанр(лар)и | Бадиий публицистика |
| Нашр этилган санаси | 1915 |
| Нашриёт | Туркистон генерал-губернатори канцелярияси қошидаги Тошкент шаҳар босмахонаси |
| Ўзбек тилида нашр этилган санаси | 1915 |
Мазмуни
Падари бузрукворим Мирза Раҳмонберди Муҳаммадазим ўғли босма китобидан кўчирма:
Ном рисала янги ижод Мирза Раҳмонберди Ўшни тасниф қилган асари мўмин ва мўминалар учун яъни ўғил-қизлар 1332-1333 ҳижрий, 1914 милодий йили танланган, ишланган. 1915 йили Туркистон генерал-губернатори девони қошидаги Тошкент шаҳар нашриётида нашр этилган. Мирза Раҳмонберди ҳожи Муҳаммадаъзим Аъламзода ибни Ҳожибой „ИСМЛАР ИМЛОСИ“ асаридан парча Эски араб алифбосидан янги ўзбек алифбосига 24-январ 1954 йилда (1373-йил ҳижрий жума-якшанба дам олиш кунлари) кўчирди Ўринбой Шерғозиевич Раҳмонов.
Муққаддима
Ушбу рисола (китоб)ни тасниф қилмоқ (ёзмоқ)дин биринчи мақсади шул ким биз Туркистон (Марказий Осиё)лик мусулмон (ўзбек)лардан аксаримиз фарзандларимизга исм қўймоқда уламо ва фузалоларга ва ушбу азизларга ўхшаган зотларга китобга мувофиқ қоидадаги исмларни камдан-кам қўйдирамиз. Ўзларимизга ёдимизга келган исмларни қўяр эканмиз, фарзандларимизни хунук исмда қолмоғига сабаб бўламиз. Мисол, ўғил бўлса Ўроқбой-Оттўқўр. Қиз бўлса Берам, Бурма ва шунга ўхшаш вақтинча омонат қўйилган исмларни вақтида ўзгартиролмай бепарволик билан, камолга эца ҳам шул номуносиб исм билан қолиб ота-оналаридан норизо бўлсалар керак. Ҳаммага маълумдирким, ота-онани фарзанди учун қиладиган ишларини бири ушбу исм қўймоқда андиша ва мулоҳаза қилмоқдир. Бизни ушбу рисолада ҳам баъзи қоидага зид исмлардан оз-моз бордир. Аммо улар жуда ҳам номуносиб эмасдир. Шул исмларни холислаган (танлаган)дирмиз. Нобобларни ёзмадик, бинобарин, ушбу рисолани ижод қилдик то ким ушбуға қараб ҳар ким хоҳлаган исмини қўймоққа осон бўлиши учун. Ва ҳам аксар даркор бўлган вақтда баъзи одамларни исмини киши ҳаёлидан фаромиш (чиқариб) қоладир. Ўшандоқ вақтда, ушбу рисолани бахр олиб фаслидан бошлаб то охирги фаслигача қайси фаслда бўлса қараб топмоққа раҳбардир. Чунки баъайни (баъзи) одамлар исми ёдидан кўтарилган кишининг номини бош ҳарфи ёдидан чиқмайдир. Шундоқ одамларга кўпроқ зарурдир. Маълумлари улғайким ушбу рисола ичидаги номлар, хусусан биз Туркистон (Марказий Осиё)лик мусулмонлар (ўзбеклар) орасида кўпроқ аталадирган исмлардир. Ғайри (чет) мамлакатлардаги мусулмон (ўзбек) қардошларимиз ўз қоидаларига қараб булардин бўлак ҳам номлар қўюрлар. Бул камина фақир алхақир саропо тасипини офтобдин зарра ва дарёдин қатра топган фикр қасроним ва жустжўй ожиза намни этган жойи алхол ушбу минволғача камина ўқиб кўргучи зотлардан умид шулким даф ато ижтиҳодимизга шикаст бермасалар экан, инсон хатосиз бўлмагай. Балким саҳу-сарву хатолари бўлса, бизни огох қилиб, билмаганимизни билдириб, бузилган жойлари бўлса ислох (тузатиб) қилиб ўтмоқларини рижи этамиз!!! Ушбу биринчи маротибадаги рисоламизда баъзи исмлар мастур бўлмай нотамомдир. Бинобарин, ҳар бир ҳарф фаслини этагидан охиридан оз-оздан бўш жой қолдирдик, то ким ҳар кимни ўз ҳаёлига келиб мундин кўринмаган номлардан бўлса, марҳамат айлаб ёзиб қўймоқлари учун, иншоолло биз ўзимиз ҳам жуст-жў айлаб китоблардан кўриб, мундин қолган номларни кейинча чиқадирган рисолага қўшсак керак. Ушбу рисолани аввалида мозкурларни (ўғилларни) ва охирида мунисалар (қизларни) исми баён қилинур. Ҳаммаси авжад (алифбе, ҳарф, кофия ўзига мос) тартиб билан. Аммо махсус бўлган номлардан ҳам зикр бўлинди. Агарчандики даркор бўлмаса ҳам қадимлардин ёдгори учун бул тўғрида мунисларни хақир кўрмасдан орзу-илтимосларини ҳам дарча илтифотга олиб муаллимлардин (отинча, ўқитувчи хотин-қизлардин деган гап) мусавда олиб ва ҳам жон рўйхатдан кўтариб ушбуни охирига тиркадик, айбга буюрмагайлар. Чунким барча инсонни туққан онаси хотин киши бўлгандан сўнг, 2-жидадил шул ким ўғил ҳам фарзанд, қиз ҳам фарзанд. Қиз болалар исмларини ҳам аксар эркаклар қўядирлар.
- Ўғил болаларнинг исмлари.
А.О
Олло ризо — Олло панх — Оллоберди Олло қули — Олло шукур — Олло ёр Олло мурод. Асадулло. Асадулла Отоулло — Илтифотулло — Итўатулло — Ихсонулло — Аҳилли Иброҳим — Исмоил — Исроил Абзоил — Элмурод
Изоҳ тушунча: бизда О.А. ҳарфларига И.Э. ҳарфларини аралашиб кетишини сабаби, масалан: О.А. ҳарфдаги исмларда Оллоёр, Иброҳим, Элмурод, Эшназарларни аралашиб кетишини сабаби, арабчада „алиф“ деган ҳарф Олло ризо, Иброҳим, Элмурод сўзларида ҳаммасида қўлланади. Арабчада битта ҳарф учта-тўртта ҳарфни хизматини бажаради. Акбар али — Асқар али — Эр али — Али — Аҳмад али. (али, бек, бой, жон, Ғулом) қўшимчалар билан ҳам ишлатилиши мумкин. Масалан: Аҳмадали — Аҳмадбек — Аҳмадбой — Аҳмаджон, Аҳмад Ғулом. Эрназар — Эшназар — Эшмурод — Эрмуҳаммад — Муҳаммад — Муҳ. Оқйўл — Оқча — Оқпўта — бўта — Эрбўта — Эшбўта. Аҳмадбобо — Эшонбобо — Улуғбобо. Эгамберди — Эгамқули — Эгамжон. (Ибтидо, Илтижо. Оро, Аъло, улё — Ағниё).
А.а
Абобакир, Абомуслим Абулқосим, Абулфаттох, Абулғози, Абулфайзи, Абулбоқи, Абулсоқи, Абулхайри, Абулжаффар, Абулҳарира, Абутолиб, Абулайюб. Исхоқ, Афоқ, Иштиёқ, Узоқ, Иномиддин, Исомиддин, Анвардин, Анвариддин, Акмалиддин, Ашрафиддин, Абзолиддин, Асириддин, Анисиддин, Унсиниддиқ, Илҳом, Инъом, Ислом, Акрам, Адҳам, Аҳтам, Ўктам, Ибнитолиб, Ибниямин, Амин, Имин, Ўрун, Ўрмон, Арслон, Истихсон, Ойхон, Ойтўла, Ўлжа, Одина, Эрка, Офарин, Эҳсон, Охун, Обил, Асил, Аноқул, Озодбахт, Идрис, Анис, Авас, Илёс, Олмос, Ўлмас, Эргаш, Олдош, Ортиқ, Ахрор, Ифтихор, Ифтор, Асфандиёр, Анор, Искандар, Ахтар, Афсар, Ўсар, Авжир, Ўжар, Авсар, Ахи, Авжи.
Изоҳ: Ибни дегани ўғли дегани. Масалан: Ўринбой Ибни Раҳмонберди (Ўринбой Раҳмонберди ўғли). Имон, Салом, Имомназар, Эшонхон. Ёки — берди қўшимчаси билан, Имомберди. Остона, Аъзам, Асрон, Ихсон, Исон, Акрам, Орзу. Ота — Отабой — хон — бек — назар — мирза — қул. Сайид — Келди.
Б
Бобо, Бурхониддин, Баховиддин, Сиролиддин, Сирожиддин, Бадриддин, Бадинддин, Боқир, Баҳодир. Ёки Ботир, Боқиёр, Боқи Муҳаммад, Билол, Бўстон, Бўрон, Баҳром, Балту, Бабажон, Бабачол, Брот, Трот, Бахти, Баруз, Бехбуд, Бахлул, Банир, Басар, Башар, Бўрз, Бадал, Баҳман, Боштали, Бўри. — берди, Али, Бек, Муҳаммад Бек, Сан, Пўлод, Фўлод, Мурод, Бўта, Назарқули.
Т
Танҳо, Турди, (-қул, бой), масалан: Турдиқул, Турдибой Турғун, Тўхта, Тўхтасин! Тўхтош, Тўра, Тўқа, Тилаболди, Тўланди, Топиболди, Тўйчи, Тўқа, Товфиқ, Темирқул, Тариф, Теша, Талқон, Тароб, Тожи, Муҳаммад, Тожиддин, Тожибой. Турсунмуҳаммад, Турсунқул, Турсунбой, Тошмуҳаммад, Тошмурод, Тошфўлод, Тоштемир, Тошбой, Турдиали, Турқ.
Ж
Жалолиддин, Жамолиддин, Жаҳонгир, Жаҳонбой, Жабборали, Жабборқули, Жиянбек, Жанибек, Жалилбой, Жамилбой, Жаҳфар, Жавҳар, Жўра, Жонтўра, Жума, Жамшид, Жувонмард, Жавлон, Жалил, Жўлон, Жовли, Жўли.
Ҳ
Ҳамидулло, Ҳабибулло, Ҳалимулло, Ҳалилиддин, Ҳабибиддин, Ҳалимиддин, Ҳсамиддин, Ҳақназар, Ҳаққули, Ҳасан-Ҳусайин, Ҳомиджон, Ҳобил, Ҳосил, Ҳожи, Ҳоним, Ҳўким, Ҳаким, Ҳафиз, Ҳайдарали, Ҳоджат, Ҳожатмурод, Ҳайит, (-қул, -жон, -бой қўшимчаларини қўлласа бўлади).
Х
Хайрулло, Хайриддин, Худоберди, Худойқули, Худоёр, Хидоят, Холиқберди (-жон, -назар, -қули, -берди қўшимчаларини қўлласа бўлади). Масалан: Халилжон, Халилназар, Халилберди. Холмурод, Холдор, Холмирза, Хайдар. Хушрафтор, Хушкафтар, Хушназар, Хушхол, Хушвақт, Хўкандбой, Хўжаш, Хўжоқ, Ҳисрав. Холмуҳаммад, Холназар, Холбой, Холбўта, Холбобо, Хўжахон, Хожабек, Хожаназар, Хўжақул, Хўжакелди, Хонхожа, Хонбобо, Хонбўта, Хонкелди, Хонсуйди.
Ч
Чилтон, Чаҳқон, Чамандар, Чўянди.
Д
Доно, Доро, Довуд, Долим, Дўстмуҳаммад, Дамин, Дадажон, Додхожон, Дилдорбек, Давронбек, Давлатбек, Дарвишбек, Девонбеги, Девона, Дадожон, Дехқонбек, Донишбек, Дилшод, Дилмурод, Дониёр.
З
Зикирё, Зако, Закот, Зилкафил, Зулфиқор, Зокир, Зулкун, Зулфат, Зулқарнин, Забида, Зиёдхон, Зайнулло, Зайниддин, Зайнобиддин, Зохид, Замон, Заки, Зирак, Зўбира, Звор, Завра, Зухр.
Р
Раҳмонберди (-али, қули, жон) Раҳимберди, Ризо, Раззоқ, Рофеъ, Рауф, Рахматулло, Рашидхон, Расулжон, Рамазон, Роҳат, Рифат, Рўзи, Рустам, Ражаб, Рафиқ, Равшан.
С
Саъдулло, Садиддин, Садриддин, Сайфулло, Сайфиддин, Сирожиддин, Сулаймон, Султон, Субхонқули, Соқи. Соли, Санжар, Самандар, Сохи, Саодат, Сайид, Сафар, Суяр, Салом, Салим, Сатим, Ситам, Стат, Сарафраз, Саримсоқ, Сурма.
Ш
Шаъид, Шаҳобиддин, Шаробиддин, Шужоиддин, Шамшиддин, Шафўат, Шокир, Шукур, Шакар, Шафих, Шариф, Шавкат, Шодмон, Ширин, Шер -али, -ғози. Шоҳмардон, Шохжаҳон. р-х- Мирзод, Мурод, Шомурод, Шохзода, Шораҳим, Шобурхон.
С
Сафо, Санъатулла, Садрулла, Садириддин, Сохобид, Силожиддин, Солиҳ, Собир, Сабур, Содиқ, Сиддиқ, Сохиб, Содир, Сайфур, Санобар, Сафур, Сайфулмалик, Суфат, Сўфи. Изоҳ: Биз „С“ ҳарфини ёзиб битганмиз. Эски араб алифбосида „С“ ҳарфи икки хил бўлиб ва икки хил талаффуз этилади, „З“ ҳарфи ва „Т“ ҳарфлари бўлса уч хил бўлиб уч хил талаффуз этилур. Бизда эса биргина „З“ айтилур. Тилни бурро қилиб айтилур бошқаларида.
З
Зайўиддин, Зариф, Захок, Зуҳриддин, Заҳриддин, Зафар.
Т
Тилло, Талъат, Тоҳир, Толиб.
Изоҳ: Арабчада кўп ҳарфлар икки-уч, ҳатто тўрт хил ҳарфлар билан ёзилиб, уч-тўрт хил талаффуз этилади. Лекин икки-уч, тўрт хил ҳаммаси ўзига хос. Бизда эса ҳарф йўқки алоҳида ёзгани. „А“ ҳарфи тағин келди ўз навбатида.
А
Абдулло, Ибодулло, Ибайдулло, Иззатулло, Атаулло, Абдулраҳмон, Абдулҳамид, Абдулраҳим, Абдулҳалим, Абдулкарим, Абдулҳалин, Абдулсаттор, Абдулазим, Абдулолим, Абдулқаххор, Абдулсаттор, Абдулжаббор, Абдулраззоқ, Абдулрозиқ, Абдулқодир, Абдулсобир, Абдулғофур, Абдулғафур, Абдулшукур, Абдулжалол, Абдулжалил, Абдулхалил, Абдулжамил, Абдулрасул, Абдулсалом, Абдулрайим, Абдулнаби, Абдулғани, Абдулбоқи, Абдулҳомид, Абдулмажид, Абдулахад, Абдулсамад, Абдулвоҳид, Абдулвали, Абдулваҳоб, Абдулматлаб, Абдулмуталиб, Абдулазиз, Абдулмалик, Абдултаюф, Абдулманнон, Абдулманноф, Абдулрауф, Абдулхақ. Иложиддин, Айниддин, Имомиддин, Абиддин, Обиддин, Обид, Оқил, Одил, Ориф, Аваз, Араб, Али, Умрзоқ, Умар, Умаржон, Умарбек, Умаршох, Аббос, Айиндош, Абдулқамар, Айнилқамар, Қамаризамон, Айш. -қул, -муҳаммад, -жон, -бой, -али қўшимчалар билан ишлатилса бўлур. Ўмарали, Исмонали, Ашурали. Изоҳ: „А“ ҳарфи „И“, „О“, „Ў“ ва бошқалар ҳам бўлиб қолди. Масалан: Ибодулло.
Ғ
Ғойибулло, Ғайибулло, Ғойибназар, Ғолиб, Ғофур, Ғафур, Ғози, Ғани, Ғариб, Ғазанфар, Ғиёсиддин, Ғавсиддин, Ғуломиддин, Ғуломмуҳаммад, Ғуломшох, Ғуломнаби.
Ф
Фатхулло, Фазрулло, Файзулло, Файзиддин, Фаслиддин, Фатхиддин, Фахриддин, Фақриддин, Фасихиддин, Фалилиддирин, Форолиддин, Фармон, Фарзин, Фарзойин, Фаридон, Файзулраҳмон, Фурсад, Фаросат, Файёз, Фаттохберди, Форфи, Фаярали, Фаярмуҳаммад, Форимашкур, Фримушкур, Фримқул, Фотих, Фозил, Фаррах, Фўлод.
П
Пурот, Порса, Подшохожа, Пахлавон, Паросат.
Қ
Қудратилло, Қаноатулло, Қаххоржон, Қамарризамон, Қофлон, Қурбон, Қаҳрамон, Қозихон, Қутбиддин, Қомолиддин, Қитмириддин, Қамбар, Қаландар, Қаюм, Қосим, Қобил, Қочти, Қўзи, Қумри, Қундуз, Қўчибек, Қўйчи, Қароёй, Қозоқбой, Қирғизбой, Қипчоқ, Қутлиқ, Қодир (-берди, -али, -қули, -қул, -муҳаммад, -темир қўшимчаларини ишлаца бўлади).
К
Камолиддин, Каромиддин, Комил, Козим, Каромат, Казомат, Коттахожа, Кенжа, Кимсан, Киёморс, Кабир, Кибир, Кикавс, Киҳисров, Киқабод, Кабу, Кўмак, Калиб (-берди, жон)
Л
Лутфулло, Лутфиддин, Латиф, Луқмон, Лайли, Лаъли, Лўли, Лобар, Лола.
М
Мулло, Мухабилла, Мехабилло, Мухториддин, Масхабиддин, Махилиддин, Мажилиддин, Миниромиддин, Маниромиддин, Мазҳариддин, Матлабиддин, Маслахиддин, Масуд, Масжуд, Махбуб, Матлуб, Мағлуб, Машраб, Маъшуқ, Мўси, Мустафи, Муртази, Мустафо, Муртазо, Махтум, Махзум, Махкам, Муқим, Маҳаммадазим, Маҳаммаджон, Меҳмон, Маржон, Мавлонбой, Мажнун, Мўминжон, Мухсин, Малла, Мели, Мойит, Мирот, Мирос, Маъмур, Минаввар, Музаффар, Мухлис, Мақбал, Масар, Мубора, Матех, Мирза, Қанд, Мирзод, Мансур, Майрам (-али). -Мир қўшиб айтиладиганлар, масалан: Мирабдулла, Миржамол, Мирибайдулла, Миржалол, Миркамол, Миракбар, Миракром, Мираҳмад, Мирашраф, Мирфозил, Мирнематулло, Мирхайдар, Миркомил, Мирҳомид, Мирмаҳмуд, Мирбобо. -Мирзо сўзига қўшиб ҳам кўп исмлар айтилади.
Н
Нурулло, Назирулло, Насириддин, Назириддин, Нематулло, Нажимиддин, Нўкариддин, Нормаҳаммад, Норали, Норбобо, Норқўзи, Норвали, Норбадал, Норча, Нортожи, Норбой, Носир, Нодир, Норхолиқ, Норун, Норвон, Нурмуҳаммад, Нурқўзи, Нурвали, Нурча, Нурволи, Нуриддин, Нўмон, Нишон, Наби, Насим, Назар, Набира, Нозим, Ниёз, Нуруз, Нурваз, Нушрон, Нуширавон, Насимий.
В
Восил, Ворс, Вомиқ, Вофиқ, Вохиджон, Вижятиддин, Вали, Вазир, Вилоят.
Ҳ
Ҳамрох, Ҳамза, Ҳошим, Ҳашом, Ҳушом, Ҳоди, Ҳорун, Ҳорвон, Ҳомун, Ҳофиз, Ҳафиз, Ҳурмаҳаммад, Ҳушнуд, Ҳушнақ, Ҳушманд, Ҳушёр. Изоҳ: „Ҳ“, „Х“ ҳарфлари икки хил талаффуз этилади, русчада бир хил.
Я, Ё, Й, Ю
Яхё, Яҳудо, Ёрмаҳаммад, Ёрбой, Юсуф, Юнус, Йўлбарс, Йўли, Йўлдош, Ёндош, Яқуб, Ёқуб, Яхшибой, Янгибой, Ёдгор. Изоҳ: Эски арабча алифбода „Я“, „Ю“, „Й“, „Е“ ҳарфлари биргина „Й“ ҳарфи ишлатилар эди.
- Қиз болаларнинг исмлари.
О, А, Э, И, Ў Ойимнисо, Истихфо, Илтижо, Ойсора, Ойподшох, Ойпарча, Ойфайзилат, Ойхон, Ойимхон, Ояъзам, Ойша, Ойса, Омина, Ониса, Аниса, Озода, Арзанда, Унсун, Ўрун, Орзу, Ортиқ, Икром, Умигулсум, Иқлим, Онор, Анор, Улфат, Анзират, Эргаш, Ўғил. Изоҳ: О, А, Э, И, Ў ҳарфлари араб алифбосида бир ҳарфдир.
Б
Баҳринисо, Бадижмиджабо, Бадилжамол, Бибихон, Бибисора, Бибисолиҳа, Баҳром, Бону, Басира, Башира, Башорат, Бакирахон, Бокира, Бахти, Бахридилхон.
Т
Тожинисо, Турди, Тўхта, Тохта, Турғун, Тўтинисо, Толма, Тўхфа, Тоҳира.
Ж
Жавҳарнисо, Жило, Жаннат, Жаҳон, Жамол, Жамила, Жанон.
Ч
Чеҳра, Чамандар, Чўлфон.
Х
Ҳожинисо, Ханифа, Ҳалима, Хафиза, Хосила, Хомида, Ҳурмат, Халоват, Хасанбону, Хайринисо, Хадича, Хосият, Ҳислат, Хонбиби, Холбиби, Холисхон, Хумор, Халичахон.
Д
Дилором, Дилосо, Дилидоно, Дилсўз, Дилжў, Дирхон, Дилираъно, Дилфуза, Дилбар, Дилбахро, Дилрабо, Дилафруз, Дилжаҳон, Дилноза, Дилёра, Дилёрахон, Дилёрабону.
З
Зулфинисо, Зуфнун, Зиёда, Забида, Зулжаҳон, Замира, Зебунисо, Зебо, Зуҳра, Зайнаб, Зайнулараб, Заъфарон, Зарифа, Зарафа.
Р
Рахбарнисо, Расбарнисо, Раъно, Рисолат, Риёзат, Рафоат, Раъфат, Роҳат, Рахмат, Рухсат, Рухсора, Робия, Розия, Рохила, Рокия, Рофия, Руқия, Рахима, Рузвон, Райхон, Ревзияхон, Рохидил, Райёна, Румайзо.
С
Савринисо, Саъдинисо, Сомиа, Саттора, Сатфора, Сожида, Салима, Сакина, Самида, Саломат, Салтанат, Султон, Сайли, Сотқин, Сабринисо, Солиҳа, Собира, Сабоҳат, Суфат, Сўфия, София, Санам, Самар, Сарвиноз, Сабрина, Сорахон.
Ш Шамсинисо, Шамсилзихо, Шарофсат, Шарофат, Шафоат, Шафқат, Шох, Шохзода, Шаҳризода, Шаҳрибону, Шамшилаён, Шамсилисён, Шодмон, Ширин, Шамсилқамар, Шарифа, Ширмонхон.
Ў, И, А, О
Ўмирнисо, Изро, Азро, Ибодат, Иноят, Инобат, Арофат, Офият, Оқибат, Иззат, Ойша, Обида, Отика, Оқила, Олия, Орифа, Ақида, Ибайда, Ашур, Анбар, Асал.
Ғ
Ғамза, Ғайрат, Ғазал.
П
Паричехра, Парпи, Парча.
Ф
Файзинисо, Фотима, Файзилат, Фарфи, Фўлод, Фарожнисо, Фарангиз.
Қ
Қумринисо, Қундуз, Қоракўз, Қоида, Қаноат, Қимматхон, Қамар, Қамбар, Қутбар.
К
Кибриё, Кимё, Кимсан, Каромат, Кароманда, Кулпарча.
Г
Гавҳарнисо, Гуландом, Гулжаҳон, Гулжамила, Гулжамол.
Л
Лайло, Лайли, Лаъли, Лўли, Лобар, Лола.
М
Меҳринисо, Меҳрилиқо, Мохлиқо, Мўро, Мохро, Мохпарча, Мохпари, Малохат, Маърифат, Махфират, Марҳамат, Маслаҳат, Моида, Мохира, Маҳмуда, Масъуда, Масжида, Мавжуда, Мафтуна, Мовтўфа, Маъруфа, Мақбула, Машхура, Машкура, Марғуба, Матлуба, Матлюбахон, Маҳзуна, Мастура, Мастра, Махзода, Маофа, Мофа, Мўхтарам, Маъзам, Мукаррам, Марям, Мўтабар, Мўнис, Масар, Мисир, Манзура, Муштарий, Мубина.
Н
Нуринисо, Норжон, Назохатилзамон, Назокатхон, Набуват, Нушбат, Насибат, Нусрат, Назир, Нишон, Нозикой, Нозидил, Нозима, Нозанин.
В
Вилоят, Восил, Васил.
Ҳ
Ҳур, Ҳуринисо, Ҳурлиқо, Ҳумайро, Ҳамроҳ, Ҳамза, Ҳолшия, Ҳошия, Ҳувайдо.
Ё
Ёдгорнисо, Ёсман, Ёрхон, Ёқутой.
Қилди тавсиф ижод ила рисолаки Мирза Раҳмонберди ҳожи Муҳаммадаъзим Аъламзода ибни Ҳожибой ўз ҳаражати билан бостириб, чача босмахонаға нашр этди. Қорубориға зафар бер ҳам кушайиш худой. Ушбу рисолалар сотиладир — шаҳри Андижонда, туземной қисмда (частда), „Умид“ кутубхонасида, шаҳри Ўшда туземной қисмда, ўрта бозорликда, Тошкент шаҳрида 499 сонли Мулла ходи дўконида, ҳам от чиқмас — яъни от кечикда 393 сонли Қорахожа эшон сахоф дўконида ва почта йўлида тақачилик ёнидаги „Усул“ жадид мактабхонасида, яъни 42-сонли тараққийпарвар муаллимзода Мирза Санжар, Мирза Фозилбек ҳожи ўғли ҳовлисида. Аммо ғайри одамлар ҳудди шу рисолани ўз тарафидан бостирмоқлари мамнундир. Магар асар соҳиби (ёзувчиси-муаллифи) ризолиги илон магар алоҳида матбуа бўлса, мумкиндир.
Манбалар
Ойдин
Ҳаволалар
| Китобга оид уşбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. |