Исмли сон — бирор ўлчов бирлиги билан бирга ёзиладиган сон. Масалан, 7 м (етти метр), 9° (тўққиз градус), 3 га (уч гектар), 40 см2 (қирқ квадрат сантиметр). Бу сонлар абстракт (мавҳум) сонлар (мас, 7, 9, 40) билан таққосланади. Сон ёнида бир хил ўлчов бирликлари қатнашса, И. с. содда (мас, 7 м), бир неча бирликлар қатнашса, мураккаб (мас, 7 м 20 см 5 мм) дейилади.[1] Исмли сонлар устида амаллар (кесмани дециметр ва сантиметр билан ўлчашда мураккаб исмли сонлар ҳосил бўлиши) биринчи синфдаёқ учрайди. Бундай сонлар устида амаллар бажариш ўлчовлар орасидаги боғланишларни етарлича тўла ўзлаштириш учун бир бирликдан иккинчи бирликка ўтишга оид (анча майда бирликларни йириклари билан алмаштириш ёки бунинг тескариси), исмли сонларни таққослаш (оддий исмли сонларни ҳам, мураккаб исмли сонларни ҳам)га оид машқ бажариш зарур. Кўп хонали исмсиз сонларни қўшиш ва айириш билан боғлиқ ҳолда узунлик, масса, вақт ва баҳо (нарх) ўлчовлари билан ифодаланадиган исмли сонларни қўшиш ва айириш устида ишлаш амалга оширилади. Бундай сонлар устида амалларни икки усулда бажариш мумкин. Сонларни қандай берилган бўлса, шундай қўшиш (айириш) керак. Бунда қўшиш кичик ўлчов бирликларидан бошланади. Натижа топилгандан кейин йирикроқ ўлчов бирликларида ифодаланади. Масалан: 62 м 24 см + 12 м 26 см = 74 м 50 см 162 м34 см

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил