Исмоил Абу Ҳатаб (арабча: إسماعيل أبو حطب‎‎‎; 1993 – 2025-йил 30-июн) – фаластинлик фотожурналист ва кинорежиссёр, C-лигҳт ва БйПа асосчиси[1][2][3], Ғазо урушидаги фронт ҳисоботлари билан машҳур[4]. У Ғазо сектори ташқарисида бир қанча фотокўргазмалар ташкил қилган[5]. У 2025-йил 30-июнда Исроил ҳаво ҳужуми натижасида ҳалок бўлган[6][7].

Ҳаёти ва фаолияти

Абу Ҳатаб Ғазо шаҳрида туғилиб ўсган. 2000-йилларнинг бошида у кундалик ҳаёт ва турли можароли саҳналарини суратга олишни бошлади ва 2008-йилга келиб маҳаллий ОАВлар учун фрилансерлик қилди.

2008-йилдан бошлаб Абу Ҳатаб ББC, ДW ва CАРЕ Интернатионал каби халқаро ташкилотлар ва ахборот агентликлари билан ишлай бошлаган.

2023-йил 2-ноябрда ал-Ғафарий минорасидан Исроил ҳаво ҳужумларини ёритаётганда Абу Ҳатаб оғир яраланди. Абу Ҳатаб НДТВга Ғазодаги фрилансер журналистлар „ҳеч қандай институционал хавфсизлик тармоғига эга эмас“лигини айтган[4].

2025-йил апрел ойида Абу Ҳатабнинг „Осмон ва денгиз ўртасида“ кўргазмаси Лос-Анжелес, Қўшма Штатларда намойиш этилди[8][3].

Ўлими

2025-йил 30-июнда Исроил ҳаво ҳужуми вақтида Ғазо шаҳридаги ал-Бақа интернет кафесига зиён етказилди, бу унинг ва камида 41 кишининг ўлимига сабаб бўлди[9][6][7]. У 32 ёшда эди.

Фаластин Медиа Форуми Абу Ҳатабнинг ўлимига мотам тутди[10]. Халқаро Журналистлар Федерацияси (ИФЖ) ва Фаластин Журналистлар Синдикати (ПЖС) ҳужумни қоралади ва дарҳол тергов ўтказишни талаб қилди[11].

Манбалар

  1. ↑ „Тwо артисц киллед ин Исраэли аир стрике он Газа cафе“ (эн). Тҳе Арт Неwспапер - Интернатионал арт неwс анд эвенц (2025-йил 1-июл). Қаралди: 2025-йил 1-июл.
  2. ↑ „Жоурналист cасуалтиэс ин тҳе Исраэл-Газа wар“ (эн-УС). Cоммиттеэ то Протеcт Жоурналисц (2023-йил 13-октябр). Қаралди: 2025-йил 1-июл.
  3. ↑ 3,0 3,1 „Бетwеэн Скй анд Сеа – WАЛЛС ТУРНЕД СИДЕWАЙС“. Wаллс Турнед Сидеwайс. Қаралди: 2025-йил 1-июл.
  4. ↑ 4,0 4,1 „"Со Муч Деатҳ": Газа Жоурналист Эхплаинс Ментал Толл Оф Cоверинг Wар“ (эн). НДТВ. Қаралди: 2025-йил 30-июн.
  5. ↑ „Исраэли аттаcк он Газа Cитй беач cафе киллс дозенс, инcлудинг жоурналист“ (эн). Миддле Эаст Эе. Қаралди: 2025-йил 1-июл.
  6. ↑ 6,0 6,1 „Исраэли стрике он cафе неар Газа Cитй порт киллс дозенс, ҳоспитал оффиcиал сайс“ (эн). CНН (2025-йил 30-июн). Қаралди: 2025-йил 30-июн.
  7. ↑ 7,0 7,1 „А деcк оф cардс анд а мотҳер'с теарс. Пҳотос шоw тҳе афтерматҳ оф аирстрике он а Газа cафе“ (эн). АП Неwс (2025-йил 30-июн). Қаралди: 2025-йил 30-июн.
  8. ↑ „Ат леаст 30 деад ин Исраэли стрике он Газа cафе популар wитҳ жоурналисц“ (эн-АУ). АБC Неwс (2025-йил 1-июл). Қаралди: 2025-йил 1-июл.
  9. ↑ Лаурен Кент; Кареэм Кҳаддер „Исраэли стрике он wатерфронт cафе ин Газа Cитй киллс дозенс, ҳоспитал оффиcиал сайс“ (эн). CНН (2025-йил 30-июн). Қаралди: 2025-йил 2-июл.
  10. ↑ „Палестиниан Жоурналист Исмаил Абу Ҳатаб Киллед ин Исраэли Аирстрике он Газа Беач Cафé - Яффа Неwс Нетwорк“ (эн). Яффа Неwс Нетwорк. Қаралди: 2025-йил 1-июл.
  11. ↑ „Палестине: Ат леаст 171 жоурналисц анд медиа wоркерс киллед ин Газа / ИФЖ“ (эн). ИФЖ (2025-йил 1-июл). 2025-йил 6-июлда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2025-йил 1-июл.


Андоза:Био-туб