Саид Исмоил Бадруддин (И) бин Мавлоно Раж (ҳижрий 1085-йил Жумодиссони ойининг 23-санаси / милодий 1676-йилда Ҳиндистоннинг Жамнагар шаҳрида вафот этган) Довудий Боҳраларнинг 34-Даъи ал-Мутлақи лавозимида фаолият юритган. У 33-даъи Фирхон Шужауддиндан кейин бу диний лавозимга тайинланган. Саид Исмоил ҳижрий 1085 / милодий 1657-йилда Даъи ал-Мутлақ бўлган[1]. Унинг Даъват даври ҳижрий 1065–1085 /милодий 1657–1676-йиллар оралиғига тўғри келади[2][3]. У Мавлоно Бҳармалнинг биринчи даъи авлоди ҳисобланади.

Саид

Исмоил Бадруддин

اسمعيل بَدرالدين
Унвони
  • Саид
  • Мавлоно
  • ал-Дāъī ал-Мутлақ
  • ал-Дāъī ал-Ажал ал-Фотимий
Шахсий маълумотлар
Таваллуди милодий 1582 (ҳижрий 990)
Вафоти милодий 1676 (ҳижрий 1085)
Жамнагар, Ҳиндистон
Дини Ислом
Турмуш ўртоқ(лар)и Буди Баи
Фарзандлари
Ота-онаси
  • Мавлоно Раж (отаси)
Диний оқими Исмоилий
Довуди Боҳра
Юриспруденсия

Таълими

Бадруддиннинг отаси Мавлоно Рож уни ўн икки ёшга тўлганида, Аҳмадободга 27-даъи Довуд бин Қутубшоҳ ҳузурига олиб боради. Довуд Мавлоно Раждан бола ҳақида сўрайди ва Мавлоно Раж бу унинг бешинчи ўғли эканлигини айтади. Довуд Мавлоно Ражга :"Сен виждонан менга молингнинг бешдан бир қисмини таклиф қилдинг, лекин ҳали ўғилларингнинг бешдан бир қисмини менга таклиф қилмадинг" – деб айтади. Мавлоно Раж бу илтимосдан хурсанд бўлиб, ёш Исмоилни Довудга (Хумус) топширади. Довуд Исмоилнинг таълими билан шахсан ўзи шуғулланади. Кўп йиллар ўтгач, Исмоил аввалига саккиз ой Аҳмадободда яшайди ва кейинги тўрт ойда Жамнагарга қайтиб келади[ иқтибос керак ]

Оиласи

Мавлоно Раж Исмоилни Буди Бай исмли тақводор аёлга никоҳлаган. У Исмоил Бадруддиннинг ўғли ва вориси Саид Абдутоййиб Закийиддин ИИ ни дунёга келтирган[ иқтибос керак ].

Фаолияти

Бадруддин даъи бўлганида етмиш беш ёшда бўлган. Ёши катта бўлишига қарамай, у 20 йил раҳбарлик қилган[ иқтибос керак ].

Бадруддин даъи бўлгач, Жамнагарда янги ва анча тартибга солинган таълим муассасасини барпо этади. Бадруддиннинг ўзи бу ерда таҳсил олган шогирдларига кўплаб даъват китобларидан таълим берган. Ўттизга яқин талаба Бадруддиндан тўлиқ таълим олган[ иқтибос керак ].

Вафоти

Саид Исмоил Бадруддин ҳижрий 1085-йил Жумадул-охир ойининг 23-куни / милодий 1674-йил тўқсон беш ёшида вафот этган. Жамнагардаги Мозори Бадрида Саид Исмоил Бадруддин дафн этилган муқаддас мақбара жойлашган.

Манбалар

  1. ↑ „Арчивед cопй“. 2011-йил 21-июлда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2014-йил 27-март.
  2. ↑ [1] (Wайбаcк Мачине сайтида 2017-07-02 санасида архивланган); 34-даи-ал-мутлақ-саид-исмоил-бадруддин
  3. ↑ [2]; Исмоил Бадруддин мақбараси

Ҳаволалар

Шиалик унвонлари
Исмоил Бадруддин И
Таваллуди: милодий 1582 (ҳижрий 990) Жамнагар Вафоти: милодий 1676 (ҳижрий 1085)
Ўтмишдоши:
Фирхон Шужауддин
34тҳ Дāъī ал-Мутлақ
ҳижрий 1065–1085/милодий 1657–1676
Вориси:
Абдуттоййиб Закиюддин ИИ