Исмоил Эргашевич Эргашев (1945—2018) — генерал-маёр, 2004—2005-йилларда Мудофаа вазирининг биринчи ўринбосари – Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари Бирлашган штаби бошлиғи.

Шахсий маълумотлари
Вафоти 24-феврал 2018-йил
Фуқаролиги Sovet Ittifoqi , Oʻzbekiston
Мукофотлари
Унвони генерал-маёр

Таржимаи ҳоли

1945-йил 5-августда Самарқанд вилоятининг Челак туманида туғилган.

Ўзбекистон Республикасидаги фаолияти:

  • 1992—1994 - Ўзбекистон Мудофаа вазирлиги артиллерия бошқармаси бошлиғи,
  • 1994—1997 - артиллерия қўмондони,
  • 1997—1999 - Мудофаа вазирининг моддий-техник та’минот ва капитал қурилиш бўйича ўринбосари;
  • 1999—2000 - Мудофаа вазирининг жанговар тайёргарлик бўйича ўринбосари;
  • 2000—2004 - Марказий ҳарбий округ қўмондони,
  • 2004—2005 - Мудофаа вазирининг биринчи ўринбосари – Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари Бирлашган штаби бошлиғи.

2005-йилдан нафақада. 2005—2007-йилларда Исмоил Эргашевич Эргашев[1] Андижондаги тартибсизликларни бостиришда иштирок этгани учун Европа Иттифоқи мамлакатларига кириши тақиқланган[2].

Генерал-маёр. И ва ИИ даражали,,Шон-шараф” ва,,Жалолиддин Мангуберди” орденлари билан тақдирланган[3].

2018-йил 24-февралда вафот этган.

Ўғли – Павел Исмоилович Эргашев, Қуролли Кучлар Бирлашган штабининг 2017—2021-йиллардаги бошлиғи.

Манбалар

  1. ↑ „Берлин ищет примирения с Ташкентом“. 5-март 2018-йилда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 5-март 2018-йил.
  2. ↑ „Двенадцати узбекским чиновникам запрещен въезд в Европу“. 6-март 2018-йилда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 5-март 2018-йил.
  3. ↑ Указ Президента Республики Узбекистан от 24 август 2004 года № УП-3474 «О награждении в связи с тринадцатилетием независимости Республики Узбекистан группы работников правоохранительных органов, Комитета по охране государственной границы, министерств обороны и по чрезвычайным ситуациям»

Ҳаволалар