Исмоил Махдум Саттиев (1893, Янгиқўрғон тумани-1976, Тошкент) – Ўрта Осиё, Ўзбекистондаги энг таниқли диний арбоб, машҳур муддарис, хушхат хаттотлардан бири[1].

Исмоил Саттиев
Исмоил Махдум Саттиев
Таваллуди 1909 й
Янгиқўрғон тумани
Вафоти 1976 й 22 январ
Тошкент
Фуқаролиги ЎЗССР -Ўзбекистон
Касби Диний олим,муддарис ва хаттот
Отаси Мулла Сатти Охунд ўғли
Онаси Шарофатхон биби

Оиласи

Оталари Мулла Сатти охунд Мулла Абдурозиқ Охунд ўғли ҳозирги Янгиқўрғон туманининг Шо’ркент қишлоғидан чиққан. Анча йиллар Наманган шаҳридаги Шариф ҳожи маҳалласи ва Хасти Хизр даҳасидаги масжидларда имомлик ва мактабдорлик қилган. 1927 йили вафот этган.

Оналари Шарофатхон биби (1873-1973)

Акалари Иброҳим махдум 1890 йили Янгиқўрғон тумани Шўркент қишлоғида таваллуд топган. Араб, форс, турк тилларини мукаммал эгаллаган. 1983 йилнинг 25 октябрида вафот қилди.

Укалари Ис’ҳоқ Махдум олим ва жамоат арбоби бўлган. 1911 йили Наманган шаҳрида таваллуд топган. 1994 йили 15 июнда Наманган шаҳрида вафот этган.

Укалари Ҳабибуллоҳ ва Убайдуллоҳлар ҳам имли ва тақводор инсонлар бўлишган.

Уч нафар: Ҳанифахон, Ҳавохон ва Маҳмудахон исмли сингиллари бўлган.

1930 йили биринчи аёли Зайнабхон пошшага уйланган. Мамнуна исмли қизлари бўлган. Зайнабхон вафотидан сўнг, Хадичахонга уйланганлар. Ҳожиаҳмад исмли фарзанд кўришган. Аммо тез орада ажрашиб кетишган.  

Кейинги аёллари Саодатхон аядан Абдуллоҳхон, Муҳаммадхон, Маҳмудхон, Каримахон, Фотимахон, Маҳфузахон, Абдулатифхон, Хайруллоҳ исмли фарзандлар туғилди.

Шайх Исмоил Махдумнинг набираси, Абдулҳамид Турсунов ҳозирда О’збекистон мусулмонлари идорасининг ходими бўлиб ишламоқда.

Таълими

13 ёшида Абдуғафур қори Абдужалил ўғли қўлида Қур’они каримни тўлиқ ёд олган.  Намангандаги Мулла қирг’из мадрасасида Собитхонтўра Абулмаоний ва бошқа устозлардан таҳсил олган, тафсир, ҳадис, фиқҳ илмларини пухта эгаллаган.

Фаолияти

1943-йилда Ўрта Осиё ва Қозоғистон мусулмонлари диний идорасини ташкил қилишда қатнашди. Диний назоратнинг ташкилий ҳай’атига аъзо этиб тайинланади. 1946-йилдан бошлаб диний идорада муҳтасиб, Бухородаги Мир Араб мадрасаси мудири, 1957-йилдан умри охиригача диний идора раиси ноиби ва қози вазифаларида ишлади. Айни пайтда у Имом

Бухорий номидаги Тошкент Ислом институтида ҳадис, фиқҳ, тафсир ва наҳв фанларидан дарс беради (1971-1975). Ҳозирги вақтда шогирдлари, Ўрта Осиё мамлакатлари, Россия, Озарбайжон давлатларида хизмат қилади.

Шайх Исмоил Махдум араб, форс тилларини мукаммал билган. Хаттот ва чиройли ҳуснихат соҳиби бўлган.

Қур’они карим, диний тақвим, журнал ва китоблар чоп этиш ишига бошчилик қилдилар. „Тошкентда Усмон мушафининг тарихи“

китобини араб тилида ёзганлар, асар араб ва ўзбек тилларида чоп этилган. Бу асар 1995 йили Махдумнинг ўғли Абдуллоҳ Исмоилов томонидан нашр қилинган.

Шайх Исмоил Махдум олти марта ҳожиларга бош бўлиб, муборак ҳаж сафарларини адо этганлар[2].

Вафоти

1976 йили 22 январ куни Тошкентда вафот этган. Жанозасини муфтий Шайх Зиёвуддинхон [3]ибн Эшон Бобохон ўқиган. Қабрлари Намангандаги Мавлавий қабристонида.

  1. ↑ Салоҳиддин Муҳиддин. [www.ислом.уз „бош саҳифа/уламолар“] (2017-йил 15-ноябр).
  2. ↑ Исматуллоҳ Абдуллоҳ. [www.зиёуз.cом „Бош саҳифа/Ўзбек зиёлилари“] (2015-йил 15-ноябр).
  3. ↑ {{Веб манбаси}} андозасидан фойдаланишда сарлавҳа= параметрини белгилашингиз керак. {{Веб манбаси}} андозасидан фойдаланишда урл= параметрини белгилашингиз керак. .