Исмоил Тўлак (1947-йил, Андижон) – филология фанлари доктори, шоир, адабиёцҳунос олим сифатида ҳозирги ўзбек адабиёти ривожига йўлида муносиб ҳиссасини қўшган филолог олим[1][2].

Исмоил Тўлак
Таваллуди 1947-йил
Хорабек қишлоғи, Андижон вилояти
Вафоти 2003-йил
Фуқаролиги  УЗБ
Миллати О'збек
Соҳаси шоир, таржимон
Машҳур ишлари „Тўрғай“
„Сени ўйлаб“
„Муҳаббат шеваси“
Мукофотлари Филология фанлари доктори

Таражимаи ҳол

Исмоил Тўлак 1947-йилда Андижон вилоятининг Хонабек қишлоғида таваллуд топган. Ўрта таълимни Бўтақора қишлоғидаги мактаб-интернатида олган. Мактабни мувофаққиятли тамомлаб, Андижон Давлат педагогика институтида таҳсил олган.

1971-1995 йилларда ўзи таҳсил олган олий ўқув юртида ҳамда Андижон Давлат Тиллар институтида дарс берган ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси қошидаги Давлат тест марказида мас’ул вазифада фаолият юритган.

И.Тўлак мумтоз адабиёт йўналишида ҳам тарихий сиймоларини гавдалантирди. Унинг „Соғинч“ туркуми Бобур шахсини, унинг миллий тарихимиз ва маданиятимиздаги ўрнини холис идроклаш мақсад қилинган. Сарлавҳа остида „Бобир руҳиятига айрим чизгилар“ дея қайд этилгани, туркумдаги шеърларнинг Бобур тилидан („ижровий лирика“) эканлиги шу мақсад билан изоҳланади.

Исмоил Тўлакдан яхши ном, яхши шогирдлар ва маънавий ва маърифий илмий нашрлар, рисолалар қолди. Исмоил Тўлак 2003-йилда оғир хасталикдан сўнг 56 ёшида вафот этди.

Илмий унвони

Исмоил Тўлак нафақат шоир балки адабиёцҳунос олим ҳамдир. Илмий фаолиятида у кўплаб изланишлар олиб бориб, 1981-йилда номзодлик дессертацияси, 1994-йили эса „Ҳозирги ўзбек лирикасида давр ва лирик қаҳрамон талқини“ мавзуида докторлик диссертациясини ёқлаб, филология фанлари доктори деган илмий даражага эга бўлган.

Ижоди

  • „Сени ўйлаб“ (1977);
  • „Тўрғай“ (1983);
  • „Кенгликлар“ (1984);
  • „Яшил сабо“ (1989);
  • „Муҳаббат шевасиҳ“ (1995);
  • „Соғинч довони“ (1997);
  • „Саратон“ (1991) каби бир неча шеърий мажмуалари яратилди.

Мазкур тўпламлар бир-бирининг давоми бўлиб, шоир айтмоқчи фикрларни тўлдириб, бойитиб келади. Уларда шоир инсон қалби гўзалликлари-ю, фожиаларигача чизишга интилади. У чизган руҳият манзараларида инсон маънавиятидаги иймон, диёнат, бурч, эътиқод масалалари яққол кўзга ташланади[3].

Рисолалари

У бундан ташқари:

  • „Нурли манзиллар“ (1992);
  • „ХХ аср ўзбек адабиёти“ (1993);
  • „Шеър—қалб ёлқини“ (1994) каби илмий рисолалари нашрдан чиққан.

Манбалар

  1. ↑ Исмоил Тўлак (1947-2003)
  2. ↑ „Тўлак Исмоил“. 2022-йил 30-августда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2022-йил 30-август.
  3. ↑ Исмоил Тўлак шеърияти ҳақида қайдлар[сайт ишламайди]

Ҳаволалар