Ismoil al-Javhariy
Qiyofa
Ушбу саҳифани Исмоил Жавҳарий билан бирлаштириш таклиф этилади. (мунозара) |
Исмоил ал-Жавҳарий | |
|---|---|
| Шахсий маълумотлар | |
| Таваллуди | милодий йил (ҳижрий йил) |
| Вафоти | милодий 1003-йил (ҳижрий 393-йил) |
| Дини | Ислом |
| Танилган соҳаси | луғацҳунос |
Исмоил ибн Ҳамод ал-Жавҳарий ал-Жавҳарийдир (Абу Наср) — луғацҳунос, ғоятда бахтли-иқболли инсон эди. Асли турк мамлакатидаги Форобдан келиб чиққан. Илм олиш мақсадида Ироққа сафар қилиб, Абу Али ал-Форобий ва Абу Саид ас-Сайрафийдан араб тилини ўрганган. Сўнгра Ҳижозга бориб, муқаддас шаҳарларни тавоф қилган. Мисрга ҳам ўтган. Илм талабида кўп саъй-ҳаракатлар кўрсатган. Тавоф йўлидаги орзулари амалга ошгач, Хуросонга қайтиб, Нишопурга йўл олган. Бу шаҳарда бир муддат мударрислик қилиб, асарлар ёзиб, ҳуснихатдан таълим берган. Кўп ўтмай шу ерда милодий 1003-йил (ҳижрий 393-йил) вафот этган.
Асарлари
- „Тожу-л-луғат“ („Тилнинг тожи“)
- луғацҳуносликка оид „ас-Сиҳоҳ“ („Ишончли“ китоб)
- „Муқаддима фи-н-наҳв“ („Грамматикага кириш китоби“)
- аруз илмига оид асар
- „Дивону-л-адаб“ (Адабиётга оид девон) шунингдек, бир қанча шеърлари ҳам бор[1].
Манбалар
- ↑ З. Мунавваров ва бошқалар. Ренессанс олимлари қомуси (ўзбекча, инглизча ва арабча), 2021-йил — 90-бет. ИСБН 978-9943-7557-7-2.
| Ушбу мақолада Ренессанс олимлари қомуси маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ислом шахсияти ҳақидаги уşбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. |