Исмоил ал-Мирандий ат-Табризий (Табризда ҳижрий 1318-йил рабиулаввал ойининг 4-санаси (милодий 1900-йил)да тахминан 90 ёшида вафот этган) усул ал-фиқҳ бўйича фақиҳ ва муфассир бўлган. Жасади Нажафга олиб келинган.

Исмоил ал-Мирандий
Шахсий маълумотлар
Вафоти милодий 1900-йил (ҳижрий 1318-йил)
Дини Ислом
Танилган соҳаси фақиҳ ва муфассир

Асарлари

  • „Ҳошия ала китоби-т-таҳора ва китоби-л-макосиб“ (Шайх Муртазонинг „Таҳорат“ ва „Макосиб“ китобларига ҳошия-изоҳ");
  • „Рисола фи-т-таъодули ва-т-таржиҳ“ („Тенглик ва таржиҳ ҳақида рисола“);
  • „Дурару-л-фавоидфи-л-ахлоқ“ („Ахлоққа оид фойдали маслаҳатлар дурдонаси“);
  • „ал-Мавозийн фи шарҳи-л-қавонийн“ („Қонунларни шарҳлаш ҳақидаги мезонлар“, етти жилддан иборат асар);
  • „Шарҳуф усуси-л-ҳикам ли ибн Арабий“ ("Ибн Арабийнинг „Фусусу-л-ҳикам“ асарига шарҳ")[1].

Манбалар

  1. ↑ З. Мунавваров ва бошқалар. Ренессанс олимлари қомуси (ўзбекча, инглизча ва арабча), 2021-йил — 89-бет. ИСБН 978-9943-7557-7-2.