Исмоил ибн Иброҳим (756—810-йиллар) (арабча: اسماعيل بن ابراهيم) – Имом Бухорийнинг отаси бўлгани билан машҳур эди. Исмоил ибн Иброҳим 810-йилда вафот этди, бу вақтда Имом Бухорий ҳали 1 ёшга ҳам тўлмаган гўдак бўлган.

Ҳаёти

Аждодлари

Исмоилнинг авлоди Ўзбекистондаги Бухоро вилояти яқинида истиқомат қилган Бардизбаҳ исмли деҳқонга боғланиши мумкин. Бардизбаҳнинг исломни қабул қилган ал-Муғийра исмли ўғли бўлган[1][2]. Муғийра ҳам Иброҳим исмли ўғил кўради. Иброҳим Исмоилнинг отаси бўлган эди.

Ҳаёти

Исмоил ибн Иброҳим жуда таниқли ҳадис олими бўлиб, мусулмонлар томонидан буюк тақводор ва обрў-эътиборли киши сифатида мақтовга сазовор бўлган инсонлардан эди. Ўз одатларида эҳтиёткор бўлган олим, ўлим тўшаги вақтида ўз ҳалол меҳнатлари билан топилмаган бир тийини ҳам йўқлигини айтиб ўтган эди. Исмоил ҳам уйланиб, Аҳмад ва Муҳаммад исмли иккита ўғил кўрди. Муҳаммад кейинчалик Имом Бухорий номи билан машҳур бўлган, дунёдаги энг кўзга кўринган сунний ҳадис тўпловчисига айланди.

Ўлими

Имом Бухорий ҳали чақалоқ бўлганида, Исмоил 54 ёшида эди ва ўша йилда дунёдан кўз юмган. У бева аёли ва икки ўғлига катта мол-мулкни мерос қилиб қолдирган.

Манбалар

  1. ↑ Кҳан, Муҳаммад Можлум. Тҳе Муслим 100 Тҳе Ливес, Тҳоугҳц анд Ачиэвеменц оф тҳе Мост Инфлуэнтиал Муслимс ин Ҳисторй. Кубе Публишинг Лимитед, 2009 — 50-бет. ИСБН 9781847740298. „Абу Абдуллаҳ Муҳаммад ибн Исмаил ибн Ибраҳим ибн Мугҳираҳ ибн Бардизбаҳ ал-Букҳари wас борн ин Букҳара, ин Муслим Cентрал Асиа. Оф Персиан оригин, ал-Букҳари'с анcесторс wере фармерс wҳо wере такен cаптивес дуринг тҳе Муслим cонқуэст оф тҳат регион ин тҳе эарлй дайс оф Ислам.“ 
  2. ↑ Зубаир Сиддиқи, Муҳаммад. Ҳадитҳ фор Бегиннерс Ан Интродуcтион то Мажор Ҳадитҳ Wоркс анд Тҳеир Cомпилерс. Гоодwорд Боокс, 2001 — 111-бет. ИСБН 9788187570165. „Бардизбаҳ, wас а cултиватор ин тҳе виcинитй оф Букҳара, wҳере ҳе wас маде а славе ат тҳе тиме оф тҳе Муслим cонқуэст. Мугҳира, тҳе сон оф Бардизбаҳ, аccептед Ислам ат тҳе ҳанд оф ал-Яман ал-Жу'фи, тҳе Муслим говернор оф [...]“