Бойзоқов Исо (1900-йил, 10-март, Павлодар вилояти Ертис тумани — 1946-йил, 9-март, Олмаота) — қозоқ халқ оқини, бастакор. Тошкентдаги қозоққирғиз маориф институти (инпрос)да ўқиган (1924). Бу ердаги ҳаваскорлар тўгарагида қатнашиб, "Қизил буғдой", "Ёшларга" каби ашулалар ёзган. Унинг "Қуралай сулув" (1925), "Чўпон эртаги" (1926), "Ўн бир кун ва ўн бир тун" (1938), "Олтой этакларида" (1939), "Кавказ" (1941), "Оқбўпа" (1945) каби достонларида инсонпарварлик, севгига садоқат, меҳроқибат ғоялари тараннум этилган. Б. ҳақида Н. Анов "Қушиқ қаноти" (1956) номли роман ёзган.

Адабиётлар

  • ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил