Iso Chelebiy
Исо Челебий (усмонли туркча: عیسی چلبی; фаол даври: тах. 1391 – 1403-йил сентябр) – Усмонийлар шаҳзодаси, Усмонийлар империясида тахцизлик даврида салтанат ҳамҳукмдори бўлган.
| Исо Челебий | |
|---|---|
| Усмонийлар империяси шаҳзодаси | |
|
Исонинг сурати (Паоло Веронесе томонидан ишланган сурат, ХВ аср) | |
| Усмонийлар империяси султони (даъвогар) | |
| Салтанат | 1403-йил январ[1] − Марч/Май 1403 |
| Ўтмишдоши | Боязид И |
| Давомчиси | Меҳмед И |
| Кареси бейи (Темурийларнинг вассали сифатида) | |
| Салтанат | 1402-йил 16-декабр – 1403-йил январ |
| Ҳамид санжак бейи[1] | |
| Салтанат | тах. 1391 – номаълум |
| Вафоти |
1403-йил сентябр Эскиşэҳир, Усмонийлар империяси |
| Дафн этилган жой | |
| Турмуш ўртоғи | Жоҳн Тонтерезнинг қизи |
| Отаси | Боязид И |
| Онаси | Девлетşаҳ хотун |
| Дини | Ислом, суннийлик |
Тараф
Исо Усмонийлар империяси султони Боязид И нинг ўғилларидан бири эди. Онаси Давлацҳоҳ хотун Гермиёнийлар ҳукмдори Сулаймон Шоҳ ва Мутаҳҳара Обида хотуннинг қизи эди. Ҳамид санжаги фатҳ этилганидан сўнг Исо шу санкакка санжакбейи этиб тайинланган. Баъзи манбаларда унинг Никопол жангида иштирок этгани тилга олинади, бироқ бу маълумот тасдиқланмаган. 1402-йилда Исо отаси билан бирга Анқара жангида қатнашган. Мағлубиятдан сўнг қочиб, Балиқесир атрофларида яширинган. 1402-йил ноябр ҳолатига кўра, Исо Босфорнинг Осиё қирғоғи ва Мармар денгизи жанубий томонида ҳукмронлик ўрнатган. Амир Темур 1402-йил 16-декабрда Смирнани қўлга олганидан сўнг дарҳол Исо Темурга элчиси Қутбиддин Изникий орқали ўз садоқатини маълум қилган. У Темурга элчи билан бирга қимматбаҳо отлар ва совғалар юборган. Темур ҳам унга камар, қалпоқ ва чопон йўллаб, Баликесир вилояти бошқарувини топширган[1].
Тахцизлик даври
1403-йилда отасининг асирликда вафот этганини билгач, Исо бўшаб қолган тахт учун укалари Меҳмед, Мусо ва Сулаймонга қарши кураш бошлади. У Онадўли пойтахти Бурсани эгаллаш учун Мусога қарши жанг қилди. Мусони мағлуб этиб, империянинг Онадўлидаги ҳудудларининг бир қисмини ўз назоратига олди. Бироқ Европадаги ҳудуд Румелиа Сулаймоннинг қўл остида эди. Онадўлининг шарқий қисми эса Меҳмеднинг назоратида бўлган. Ўз ерларининг икки тарафдан биродарлари мулклари орасида заиф аҳволда эканини ҳис этган Исо Византия императори Мануэл ИИ Палаиологос билан дўстлик шартномасини имзолади. Исо катта ўғил бўлгани ҳамда бутун ҳудудга ҳақли эканини айтиб, империянинг Онадўли қисмини бўлиб олиш ҳақидаги Меҳмеднинг таклифини рад этди. Рад жавобидан сўнг 1403-йил март ёки май ойида бўлиб ўтган Улубод жангида Исо укаси Меҳмед томонидан мағлуб этилди. Бу жангда у тажрибали арбоб, ўзининг вазири Тимуртошни ҳам йўқотди. Шундан сўнг Исо Византия ерлари орқали Румелига қочиб кетди[2].
У ерда Исо укаси Сулаймон билан учрашди ва ундан Онадўлидаги даъвоси учун ёрдам олди. Сулаймон берган янги қўшинлар билан Онадўлига қайтиб, Бурса устидан қайта назорат ўрнатишга уринди. Гарчи бунга эриша олмаган бўлса-да, отаси Боязид И томонидан забт этилиб, Анқара жангидаги мағлубиятдан сўнг яна мустақилликни қайта қўлга киритган Онадўли бейликлари билан иттифоқ тузиб, Меҳмедга қарши курашни давом эттирди. Аммо бир қатор мағлубиятлар ва иттифоқчиларининг хиёнатидан сўнг Исо тахт учун курашдан воз кечди[3].
Мағлубиятдан кейин Исо яширинди ва Эскишеҳирдаги ҳаммомда (ҳамам) топилиб, 1403-йилда Меҳмеднинг тарафдорлари томонидан бўғиб ўлдирилди. Ёзувчи Руй Гонсалес де Клавихо 1403-йил сентябрида Исо Челебийнинг тирик бўлмаганини ёзган. Унинг жасади Бурсада отасининг қабри ёнига дафн қилинган. Тарихий манбаларда Исо Челебий характерга эга шаҳзода, бироқ омадсиз ва ожиз киши сифатида тасвирланади[1].
Оқибати

Исонинг вафотидан сўнг тахцизлик даври 1413-йилгача давом этди. 1413-йилда Меҳмед Мусони мағлуб этиб, Султон Меҳмед И сифатида салтанатнинг ягона ҳукмдорига айланди. Боязид И нинг бошқа бир ўғли Мустафо Челебий тахцизлик даврида яшириниб юрган, бироқ кейинчалик тахтга қарши икки маротаба муваффақияциз қўзғолон кўтарган. Улардан бири 1416-йилда Меҳмедга қарши, иккинчиси эса 1421-йилда жияни Мурод ИИ га қарши эди. Мурод Мустафо Челебийни дüзмеcе („сохта даъвогар“) деб атаб, уни қатл қилдирган.
Манбалар
- ↑ 1,0 1,1 1,2 1,3 Нези̇ҳи̇ Айкут (2016). "ÎСÂ ÇЭЛЕБİ" (Туркиш). ТДВ Энcйcлопедиа оф Ислам, Супплемент 1 (Абазалар – Кафтан). Истанбул: Туркие Диянет Фоундатион, Cентре фор Исламиc Студиэс. ИСБН 978-975-389-878-2. ҳттпс://исламансиклопедиси.орг.тр/иса-cелеби.
- ↑ Жосепҳ вон Ҳаммер: Османлı Тариҳи Вол И (cонденсатион: Абдüлкадир Караҳан), Миллиет яйıнларı, İстанбул. п 55-56
- ↑ Проф. Яşар Йücе-Проф. Али Севим: Тüркие Тариҳи Cилт ИИ, АКДТЙКТТК Яйıнларı, İстанбул, 1991 п 72
- Qirollik bilgiqutisida nomaʼlum parametrlar qoʻllangan sahifalar
- 1403-yilda vafot etganlar
- 15-asr Usmoniylar sulolasi a’zolari
- Usmoniy shahzodalar
- Usmoniylar imperiyasi tomonidan 15-asrda qatl qilinganlar
- Usmoniylar taxtiga da’vogarlar
- Sultonlarning o‘g‘illari
- Boyazid I ning farzandlari
- Usmoniylar imperiyasi shahzodalari